1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ишда эҳсон сифатига интилиш

17:00 / 01.06.2021 5100 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизниг ишимиз, мансаб зинапояси, ойлик –ҳаммаси Аллоҳнинг фазли марҳамати. Булар ҳар хил кўриниш ва шаклда биз етиб келсада, баъзан шу ҳақиқатни ишларимиз кўпайиб кетганда, ўзимизни ўққа –чўққа урганда, қарзни тўлаганда, вақтида улгуришга ҳаракат қилганимизда ва бир вақтни ўзида мижозларга ёқишга ҳаракатда унутиб қўямиз.

Солиҳлар йўлидан доимо бориш учун ишда қандай қилиб эҳсон (мукаммаллик) даражасига эришиш мумкин ? Бу кучли рақобат пайтида мусобақалашиш, жамоат зинасидан кўтарилиш осон иш эмас. Дунёнинг кундалик ғам ташвишлари бизга бир нарса атрофида айланаётгандек туюлади, ва шу нарса таажжубланишга сабаб бўлиши мумкин.

Қанчалик машаққатли бўлмасин, ҳеч қачон мукаммалик сари интилишни ишхона ёки офисдаги оддий 9 дан 5 гача иш бўладими, ишдан ташқари ишми ёки қўшимча даромадли ишми тўхтатманг.

Бажарадиган ҳамма ишимизни имкон даражасида энг яхши кўринишда масъулиятни ҳис қилиб қилишимиз керак. Мана сизга ғайрат ва меҳнатсеварликни топиб, Аллоҳниг розилигига эриш учун бир нечта усуллар.

Аллоҳдан йўл кўрсатишини сўранг

Аллоҳдан ишхонада эҳсон сифатига мушарраф қилишини сўранг. Бир неча сабабларга кўра ишга бўлган қизиқишнинг камайиши. Норозилик ҳар хил нарсалардан келиб чиқиши мумкин булар: ойликка норози бўлиш, ношукур мижозлар, ишончсиз хамкасблар,  хаддан ташқари узун иш вақти ва қийматсиз турмуш тарзи.

Бир кунда ҳаммасин ўзгартириб бўлмайди, лекин ишхонада эхсон сифатига эришиш учун Аллоҳдан насиб қилишини сўраш керак. Эҳтимол баъзи холатларда даромадимизнинг хаммаси хам  ҳақиқий маънода қонуний эмасдир. Балким шахсий молиявий аҳволимиз яхши эмасдир ёки шахсий ҳаётдаги муаммолар ишимизда ўз аксини топаётгандир.

Оддий қизиқишни сўниши ёки Аллоҳ берган тиришқоқликни йўқотишимиз каби сабаблар хам мустасно эмас.  Ҳаётингиздаги ҳар қандай ижобий ўзгариш сари босилган биринчи қадам бу –Аллоҳдан сизни тўғри йўлга бошлашини сўрашингиз. Ишда ва мансаб пиллапоясида ўзимизнинг ҳохишимиз билан уларни ўзгартира оламиз фақат уларга эришиш учун ўзингизга тўғри бўлсангиз, мақсадни аниқ кўра билсангиз, иродали бўлсангиз кифоя.

Агар биз ўзимиз ўзгариш бўлишини истасак, улар албатта бўлиши умид берадиган энг катта нарса. Аллоҳ Қуръонда агар биз биринчи қадамни боссак Аллоҳ бизнинг холатимизни ўзгартиришга ёрдам беришини айтган.... Бу қадам ҳақидагилар ёдингизда бўлсин.

Ўзингизга иштиёқни қайтаринг

Ишда эҳсон сифатига эришиш учун, бир нарсани ёдда тутинг, сиз ишга содиқ бўлишингиз керак. Содоқат- бизни олдинга ҳаракатлантирувчи омилдир.  У  мақсадларни аниқлаштиради, бахтиёр қилади, ва ғайрат билан меҳнат қилишга рағбатлантириб керакли йўналишда боришни таъминлайди, энг муҳим нарсаларни кўра билиб, иштиёқни йўқотмасликка сабаб бўлади.

Ўз ишидан норози кишиларнинг аксарияти учун ойдан ойга ўтиш бекорга ўтаётгандек туюлади. Улар ҳеч нарсага эришмаяптилар, ҳеч қандай ривожланишни кўришмайди, фақатгини навбатдаги маошни олиш учун ойни охирини кутиб ўтиришади. Аста секинлик билан зерикиш ортиб боради ва умуман қизиқишни йўқотишади.

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бизга агар қийин бўлмаса, қизиққан нарсамиз билан   шуғулланишимизни маслаҳат берганлар. (Имом Бухорий ривояти).

 Яхши алоқаларни қўллаб қувватлаш

Ишда эҳсон сифатига эришмоқчи бўлсак, ҳамма билан яхши муомалада бўлишимиз керак. Бу ҳамма билан яқин дўст тутиниш керак дегани эмас. Хамкасблар ва раҳбарият билан муомала қилганда ҳурмат ва самимиятни кўрсатиш кифоя. Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Киши ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича  комил мусулмон бўла олмайди”. (Имом Бухорий ривояти) 

Худди шундай Қуръон ҳам бизга мусулмон бўлмаганлар билан яхши муомалада бўлишликни ва хатто муаммолар юзага келганда уларни тинч ва юмшоқлик билан хал этиш кераклигини эслатади. Яхши алоқалар – соғлом, ривожланаётган миллатни шакллантиришнинг шарти, жамиятдаги хилма хилликни ҳурмат қилиш хам  Аллоҳнинг иродаси ҳисобланади.

Яхши ва ёмон кунларингиз учун шукр қилинг. 

Эхсон ишимизда миннатдорчиликсиз бўлмайди.  Инсон бир вақтнинг ўзида хам миннатдор хам ношукур бўла олмайди. Ишда бўладиган майда, арзимас нарсалар учун хам миннатдорчиликни изҳор этинг ва ёмон кунларингиз учун хам шукр қилинг, чунки у кунлар сизга дарс бўлди. Шукр – бизни Аллоҳ наздида қанчалик ожиз, кичик эканлигимизни эслатади,  шунга қарамасдан ҳар куни бизга неъматларини турли шакл ва кўринишларда юборади. Бу ишлар сизга  ўхшамаётгандек  туюлса ҳам,  Аллоҳнинг Раззоқ, Ғофур сифатларини бизларга эслатади.

Қуръон бизга хабар беришича, агар биз Аллоҳга шукр қилсак, Аллоҳ шунча кўп мукофотлайди; ва биз Аллоҳнинг жуда меҳрибон эканлигини биламиз. Масалан бу - ойликка қўшимча бўлиши мумкин, бонус, ишда янги йўналиш, яхши хамкасблар, оиладаги муҳитнинг  яхшиланишлиги, фарзандлар ёки ўқиш имконияти. Агар ношукур бўлсак, бор неъматлардан маҳрум бўлишимиз мумкин.  Ахир бу барча катта-ю кичик эга неъматларимизга шукр қилишга энг катта рағбат эмасми ?

Аллоҳ яхши кўриши учун садақа беринг 

Ишда эҳсон сифатига эришмоқчи бўлсак, ҳар доим садақа қилиб юринг. Ким кўп берса – кўп (ажр) олади.

Садақа шукр эшикларини очади, молимизни поклайди, ва қалбдан ишда ва уйда тўқнаш келадиган ҳар қандай умидсизликни ўчиради.

Садақа шунингдек бизларга , биздан фақирроқ инсонларни ва ёрдамга муҳтожлар борлигини билдиради. Бу қандай бахтки, Аллоҳ айнан одамлар орасида бизни танлаб олди ва муҳтожларга ёрдам бера оладиганлардан қилди.

Ўзгаришларни ижобий қабул қилинг 

Агар сиз эҳсон сифатига қарамай,  ҳали хам ҳаётингизда бирор бир нарсани етмаётгандек ҳис қилаётган бўлсангиз, сиз бирор бир нарсани ўзгартиришингиз керак.

Аллоҳдан режалари сари сизни йўллашини сўранг, ўзгаришлардан чўчиманг. Бизнинг бу дунёда бўлишимиз вақтинча, ва йиллар ўтиши билан ёшариб қолмаймиз, ва Аллоҳ билан учрашишга яқинлашаверамиз.

Биз Ер юзида эканмиз, қўлимиздан келганича, максимал фойда олиш учун бор куч қувватимизни ишга сарфлашимиз мумкин. Демак мансаб ундан-да муҳимроқ уни ўзгартиришимиз мумкин. Мансаб –ҳаётдаги ўзгармайдиган нарса эмас,  биз учун бир марта ва ҳар доимга берилган нарса хам эмас. Ишимизниг ҳар бир онини Аллоҳга ибодат тарзида ўтказишимиз керак, шунинг учун ўз ишимиздан норози жараён ва натижалар билан фақат дунёвий манфаат учун фойдаланмаслигимиз керак.Ишни ўзгартириш ҳеч қачон кеч эмас, шунинг учун режалар тузинг, Аллоҳдан сизни тўғри йулга бошлашини сўранг. Агар ниятингиз, мақсадингиз холис Аллоҳнинг розилиг бўлса, инша Аллоҳ ҳаммасига эришасиз. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ер юзида Ўзига халифа қилиб Одам алайҳиссаломни яратди. Унинг наслидан тарқаган зурриётларга икки йўлдан бирини танлаш ихтиёрини берди. давоми...

4370 10:13 / 17.10.2017
.Қатар таълим, фан ва жамиятни ривожлантириш жамғармаси, ҚФ аъзоси Ҳамад Бин Халифа университети ҲБКУ 2010 йилда ҚФнинг инсон потенциалини очишга қаратилган давоми...

1079 15:41 / 06.06.2023
Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди .Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу давоми...

1987 15:00 / 01.12.2021
Азизлар Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, сиз билан бизни .Ибратли дунё, туркумидаги суҳбатларимизни давом эттиришга муяссар қилмоқда.Бугунги суҳбатимизда сиз давоми...

8297 13:30 / 01.06.2021