1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Зикр ҳар бир яхшиликнинг калитидир

14:23 / 17.02.2023 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ вафот этгани ҳақидаги хабар радио орқали эълон қилинганида радио мухбири Суриянинг собиқ муфтийси Шайх Аҳмад Куфтару раҳимаҳуллоҳдан сўради:
Шайх жаноблари! Марҳамат қилиб айтингчи, бир мусулмон олим сифатида, қолаверса, шайх Шаъровийнинг яқин биродари сифатида у кишининг илмда мана шундай юксак мартабага эришиши ва Аллоҳ таолонинг у кишига илмни очиб беришининг сири нимада деб ўйлайсиз?

Шайх Аҳмад Куфтару раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берди:

Ўтган йили шайх Шаъровийнинг зиёратига борган эдим. У киши бемор эканлар. Икки ёнбошларига ёстиққа суяниб олган эканлар. Мен у кишидан шу хақида сўрадим, яъни Аллоҳ таоло сизга илмни очиб беришининг сири нимада?-дедим. Шайх чўнтагига қўлини тиқиб, ундан тасбеҳни чиқардида: мана бу, яъни Аллоҳни кўп зикр қилиш. Зикр ҳар бир яхшиликнинг калитидир. Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда: «Мен мени зикр қилган бандамнинг ёнидаман», деган, деб жавоб берди.

Орифлардан бирлари: Раббим мени қачон зикр қилишини мен биламан, деди. Унинг гапини тинглаб ўтирганлар хайрон бўлишди ва: буни қаердан биласиз?-дейишди. Ориф зот: ажойибсизларда, ахир Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқимаганмисизлар:

(Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни зикр қиламан), деган экан.

Манба: https://t.me/tuhur

Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар .Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва давоми...

3444 13:00 / 13.02.2020
. . Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, давоми...

1297 10:45 / 29.09.2025
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафардан қайтиб, аҳллари ҳузурига кирсалар .Тавбантавбан давоми...

919 09:52 / 22.07.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми, дедилар. Саҳобалар .Эй Расулуллоҳ, Абу давоми...

5193 14:00 / 09.03.2022