1446 йил 5 зулқаъда | 2025 йил 02 май, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг дуолари

11:02 / 16.06.2022 1767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

4-чорак — ҳанбалий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган навбатдаги мақолани сиз азизларга ҳавола қиламиз.

 

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг дуолари

 

Имом ибн Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ва Муҳаммад ибн Нуҳ раҳимаҳуллоҳ мўътазилийлар томонидан тарқатилган «Қуръон маҳлуқ» деган фитнага қарши собит турдилар. Натижада, уларни Шомнинг Тарсус шаҳрида қароргоҳ барпо этиб, истиқомат қилаётган халифа Маъмуннинг ҳузурига олиб борилди. Улар халифанинг қароргоҳига етиб борганларида Маъмуннинг ходимларидан бири имом Аҳмадга яқин келиб: «Эй Абу Абдуллоҳ, менга жуда оғир бўлса ҳам айтаман. Маъмун қиличини қинидан чиқарди. Аввал ҳеч қиличини яланғочламаган эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қариндошлигини ўртага қўйиб, қасам ичиб айтдики, агар сиз «Қуръон маҳлуқ» деган гапга кўнмасангиз у сизни ўша қилич билан ўлдирар экан», деди.

Бу гапни эшитган имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ тиззалари билан чўккалаб, нигоҳларини самога қаратган ҳолда: «Эй Хожам, Сенинг ҳилминг (азоблашга шошилмай муҳлат бераётганинг) бу фожирни алдаб қўйди. Ҳатто у Сенинг дўстларингни жазолашга, қатл этишга журъат қилмоқда. Ё Аллоҳ, агар Қуръон Сенинг Каломинг бўлса, у маҳлуқ бўлмаса, Маъмуннинг ёмонлигидан бизни асрагин, Ўзинг унга кифоя қилгин!», деб дуо қилдилар.

Ўша кечанинг охирги учдан бир қисми қолганда бир жарчи халифа Маъмуннинг вафот этгани ҳақида эълон қилди.

Фойдаланилган манба:

Suwaidan.com

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Илм икки қисмдир 1. Қалбда бўлган илм. Бу қандай илм Илми нофеъ mdash фойдали илм 2. Тилда бўлган илм. Бу эса Аллоҳнинг Одам давоми...

2291 17:05 / 07.07.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасалари толиблари бўлмиш саҳобаларнинг ҳаётлари бизга ҳар жабҳада намунадир. Улар Ислом қуёши порлагач, матонат давоми...

2380 10:30 / 22.01.2023
.Ҳадис ва фиқҳда ундан кўра илмлироқ кишини билмайман,. Амр ибн Шуаъйб роҳимаҳуллоҳ Тўлиқ исми ва туғилган йили Абу Саид Абон ибн Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн давоми...

1519 10:36 / 16.05.2023
.Бир подшоҳ икки қул сотиб олган эди. Уларнинг руҳияти, ички оламига бир назар ташлаш учун аввал биринчи қули билан суҳбат ўтказди. Подшоҳнинг саволларига қул давоми...

3847 16:50 / 12.12.2022