1446 йил 12 жумадул аввал | 2024 йил 14 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ТАНЛОВ-1443: «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар (учинчи мақола)

14:00 / 11.10.2021 1227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолалар

Аҳли ҳадис ва раъй соҳиблари ўртасидаги ихтилофлар
(учинчи мақола)

Шаъбий айтади: «(Асарларни) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларга нисбат бериш бизга яхшироқдир. Чунки унда нуқсон ёки зиёдалик бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги кишиларга бўлади».

Иброҳим Нахаъий: «Менга  Абдуллоҳ айтди, Алқама айтди, деганим яхшироқ» деган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилсалар, юзлари ўзгарар ва «шундай ёки шунга ўхшаш» дер эдилар».

Умар розияллоҳу анҳу шаҳардан бир гуруҳ (ўнтача) кишиларни Куфага жўнатаётганларида уларга: «Сизлар Куфага кетяпсиз. Сиз Қуръонни ўрганишга интилувчилар бўлган қавмга борасиз. Улар сизларнинг олдингизга «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ташриф буюришди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ташриф буюришди» деб келадилар ва сизлардан ҳадис сўрайдилар. Шунда сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан камроқ ҳадис ривоят қилинглар», дедилар.

Ибн Авн айтадилар: «Шаъбийдан бирор нарса сўралса, (ҳадис айтишга) қўрқарди ва «Иброҳим шундай, шундай дер эди», деб жавоб берарди».

Демак, шу тарзда катта эҳтиёж туғилганлиги туфайли ҳадис, фиқҳ ва бошқа масалаларни тадвин қилиш бошланди. Ўша даврда аҳли ҳадислар ишлаб чиққан қоидаларга кўра ва турли юртлар уламолари сўзлари борасида қарашларга кўра фиқҳий масалаларни истинбот қилишга қалблари таскин топмади. Бунда ўзларига ҳам катта ишонч билдирмадилар ва таҳқиқда юксак даражага эга деб ишонган пешқадам устозларига суяндилар. Қалблари ўз асҳобларига мойил эди.

Алқама раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Абдуллоҳдан кўра илмда собитроқ киши борми?».

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Иброҳим Солимдан кўра фақиҳроқ, агар саҳобалик фазли бўлмаганда, Алқама ибн Умардан кўра фақиҳроқ, деган бўлардим».

Ушбу даврдаги уламоларнинг ўзлари бирор масаланинг жавобини тахриж қилишга қодир бўлмасалар уни асҳоблари сўзларига кўра ҳукм чиқарганлари қанчалик зийрак, ўткир фаҳм эгаси бўлганликларини кўрсатади.

Улар фиқҳни тахриж қоидасига кўра ишлаб чиқдилар. Бу ўз асҳобларининг тили бўлган китобни сақлашлик, қавм сўзларини кенг тарқалгани, таржиҳ борасидаги қарашларининг энг саҳиҳроғидан иборат эди. Ҳар бир масалага ҳукм чиқаришда чуқур мулоҳаза қилганлар. Бирор масала сўралса ёки бир нарсага муҳтож бўлсалар ўзлари сақлаган асҳобларининг китобларига эътибор қаратганлар. Агар унда жавоб топилса, ундаги ҳукмни айтганлар. Жавоб топилмаса, ўша масала атрофидаги уларнинг умумий сўзларига назар ташлаганлар ва шу тарзда жавобни аниқлаганлар. Ёки каломдаги яширин ишоралардан истинбот қилганлар. Баъзи каломларда мақсадни англатувчи ишора ва белги бўлган. Баъзи масалаларнинг эса унга солиштириб ҳукм чиқариш мумкин бўлган ўхшашлари ҳам мавжуд бўлган. Айрим масалаларни мусарраҳ ҳукм иллати борасида тахриж қилиб, чуқур текшириб фикр юритганлар. Натижада унинг ҳукмини мусарраҳ бўлмаганига бурганлар. Баъзан мужтаҳидда бир масала борасида иқтироний  ва шартий қиёсга кўра икки хил сўз жамланса, икки хил жавоб келиб чиққан.

Баъзан, жавоб каломларида жамловчи, ман қилувчи чегара билан эмас, балки ўхшаши ва тақсими билан маълум бўлган. Шунда улар луғатшуносларга муражаат қилишган ва унинг аслини ҳосил қилишга, жамловчи, ман қилувчи чегарани тартиблашга, ноаниғини қамраб олиш, муаммони ажратишга уринганлар. Баъзан, уларнинг икки кўринишга ҳамл қилинган. Шунда улар икки эҳтимолдан бирини таржиҳ қилиш борасида фикр юритганлар.

Баъзан, масалаларга далилларни яқинлаштириш махфий қолса, уни кенг тушунтириб ўтганлар.

Баъзи тахриж қилувчилар ўз имомларининг ишларидан далил келтиришган ёки уларнинг сукутларини айтиб ўтишган.

Демак, мана шу тахриждир. Унда «бу масаланинг жавоби «фалончига кўра» ёки «фалончининг мазҳабига кўра» ёки «фалончининг қоидасига кўра» ёки «фалончининг сўзига кўра» шундай-шундай бўлади» дейилади. Тахрижни нисбат берилган киши «мазҳаб ичидаги мужтаҳидлар» деб номланган ва у –юқоридаги қоидаларга асосланган - ижтиҳодга эътиборини қаратган. Мабсут ни ёд олган киши гарчи ҳадис ва ривоят илмидан хабардор бўлмасада у мужтаҳид ҳисобланган. Барча мазҳабларда тахриж кенг қўлланади.

Қайси мазҳаб эгалари таниқли ва ҳамма вақт китоблари турли ҳудудларда чуқур ўрганилиб машҳур бўлса, ҳукм чиқариш ва фатво беришни уларга топширилган. Аксинча, мазҳаб соҳиби машҳур бўлмаса, ҳукм чиқариш ва фатво беришни ўша мазҳаб эгаларига топширилмаган. Натижада бу мазҳабни одамлар қўллаб-қувватламаганлиги туфайли вақт ўтиши билан ёқолиб кетган.

Билгинки, фуқаҳолар сўзларига кўра тахриж қилиш ва ҳадис лафзларини ўрганиш диннинг асосий қоидаларидандир. Барча асрларда муҳаққиқ уламолар бу икки қоидани тарк қилмаганлар. Лекин улардан кимдир биринчисига камроқ аҳамият бериб, иккинчисига кўпроқ эътибор қаратган. Баъзилари эса аксинча, биринчисига кўпроқ, иккинчисига камроқ эътибор берганлар. Ушбу икки тоифа каби бирига амал қилиб иккинчисига бепарво бўлиш дуруст эмас. Балки, иккисини ҳам диққат билан ўрганиб, биринчисини иккинчисига солиштириб таққослаш ва бирида камчилик бўлса, кейингиси билан тузатиш лозим.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадлар: «Сизларнинг одатингиз – Ўзидан ўзга Илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки – ҳаддан ошиш ва ўзини четга олиш ўртасидадир. Кимки, аҳли ҳадис бўлса, ўзи танлаган нарсани илгари суриш билан бир биргаликда тобеъинлар ва улардан кейинги мужтаҳидлар фикрларига ҳам эътибор эътибор бериши керак. Кимки, тахриж аҳлидан бўлса, у аниқ келтирилган саҳиҳ (ҳадис) ларга хилоф йўл тутишдан ва ўз фикри билан бу ҳадис ёки асар дейишликдан сақланиши учун барча суннатларни чуқур ўрганиши лозим».

Муҳаддис ўзининг асҳоблари  ишлаб чиққан қоидаларга ва шариъатда унга ҳужжат келтирилмаган нарсаларга чуқур шўнғиб кетиши дуруст эмас. Агар шундай қилса, у Имом Бухорий ривоятидаги мунқотиънинг нуқсони туфайли аслида муттасил саҳиҳ бўлсада ибн Ҳазмнинг мусиқанинг ҳаромлиги борасидаги тутган йўли каби мунқотиъ ва мурсалларнинг энг кичик нуқсони туфайли рад қилгандек, бирор ҳадисни ёки саҳиҳ қиёсни рад этиб қўяди. Агар шу каби ҳолат бўлса, ўзаро қарама қарши келиб қолса, биридан бошқасига ўтилади. «Фалончи ҳадисни фалончидан кўра яхши ёдлаган» дейилса, кейингисида гарчи мингта жиҳатдан устунлик бўлсада аввалгисини устун кўрилади.

Жумҳур ровийлар ривоят қилишда араб тилини чуқур биладиганлардек эътибор бермай, балки ҳадисларнинг бош маъноларига эътибор қаратганлар. Яъни, тилшунослар “و , ف”  ҳарфлари ва жумлада калиманинг аввал ёки кейин келадиган ўрнигача диққат билан текширадилар. Ровий бир ҳадисни ривоят қилиб, бир ҳарф ўрнига бошқаси алмашиб қолса ҳам, у зоҳиран Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлади. Лекин Ана шу ҳолатда бошқа ровий ҳарфларни ўз ўрнида келтириб ҳадис ривоят қилса, ёки далил келтирса, ушбу ровийнинг ҳадисини олиш вожиб бўлади.

Тахриж қилувчи асҳобларининг бирор бир каломи ифодаламайдиган, аҳли урф ва луғатшунос уламолар тушунмайдиган қавлни тахриж қилиши дуруст эмас.

Баъзан бир масалани бошқа бир ўхшашига ўртада монеъ бўлгани туфайли ҳамл қилмаганлар.

Тахриж қилинмаганлигининг иллатини зикр қилинса, кейин уни тқхриж қилиш жоиз.Чунки бу мужтаҳидга тақлид қилиш бўлиб, унинг сўзи билангина тахриж тугал бўлади.

Ҳадис ёки асар бир қавмнинг сўзига мувофиқ келган бўлса, мужтаҳид, тахриж қилувчи уни асҳобларининг ёки ўзининг қоидасига – меросда завил қурболарнинг улушини соқит қилиш каби - рад қилиши дуруст эмас. Зеро ҳадисларга амал қилиш тахриж қоидаларига риоя қилишдан кўра вожиброқдир. Ушба маънога ишора қилиб Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Мен бир сўз айтсам ёки қоидани келтирсам унинг хилофида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис келса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари олинади».

Биз Имом Абу Сулаймон Хаттобий «Маъалимус сунан» китоблари муқаддимасида келтирган сўзларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. У зот айтадилар: «Замонамизда шундай илм аҳлларини кўрдимки, улар икки гуруҳга ажралиб олганлар. Биринчи гуруҳ ҳадис ва асар аҳлларидир. Иккинчиси фиқҳ ва назар (раъй) аҳлларидирлар. Ваҳоланки, улар (ҳадис ва фиқҳ) бир-бири билан боғлиқ бўлиб, бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Чунки ҳадис мустаҳкам пойдевор бўлса, фиқҳ эса унинг устига барпо бўладиган бино – бир тармоқдир. Ҳар қандай бино асос, пойдевор устига қурилмас экан у қуруб-қақшагандир. Ҳар қандай пойдевор биносиз бўлса, у хароба, ташландиқдир.

Мен ушбу икки фирқани бир-бирларига яқин манзилда, ўзаро эҳтиёжманд ҳолатда бўлсаларда, ўзларини бошқалардан йироқ тутувчи эканликларини, лекин ҳақ йўлида бир-бирларидан пинҳона ёрдам олишларини билдим».

(Давоми бор)

Даврон Нурмуҳаммад

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосланган бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — шофеъий мазҳаби;

3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;

4-чорак — моликий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Марҳамат, танловда иштирок этинг.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.hellipВа мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар,Мутоффифун сураси, 26оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

4742 16:01 / 28.11.2017
Доимо илм йўлида айрим машаққатлар, тўсиқлар ёки чалғитувчи омиллар бўлган. Айниқса, ҳозирда фантехника ривожланган, илм олишга имкониятлар кенг очилган замонда давоми...

2054 10:15 / 23.01.2023
Тўлиқ исми ва таваллуди Шайх Саид ибн Аҳмад ибн Алий Оли Адас алАнабтовий ҳижрий 1345, милодий 1927йили Фаластиннинг Жанин шаҳри яқинидаги Ҳадиса қишлоғида туғилган. давоми...

1464 12:42 / 31.05.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1550 10:20 / 12.05.2022
Аудиолар

134299 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54631 14:35 / 11.08.2021