1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илхан Омар: АҚШ президентлигига номзодини қўйиши учун мусулмонларга имконият

15:53 / 25.02.2021 2625 pdf Ўқиш режими + -

АҚШ Конгрессида рўмол кийган аёл — Илхан Омар америкалик мусулмонлар ҳукумат лавозимларини эгаллаши ва президентликка номзодини қўйиши кераклиги ҳақида таъкидлади. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.

Al Arabi Al Cedid янгиликлар сайтига кўра, АҚШ Конгрессидаги Демократик партиянинг аъзоси Илхан Омар АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ушбу мамлакатда ирқий ва этник камситишларга қарши курашиш учун ҳаракат қилиши кераклигини айтди.

Омар Al-Arabi TV телеканалига «Мусулмонлар ўз лавозимларига киришишлари ва Қўшма Штатлар президентлигига номзодларини қўйишлари керак», деган маълумотни берган.

Шунингдек, конгрессда ҳижоб кийган биринчи муслима аёл қабул қилинган таҳдидлар ҳақида Трампнинг президентлиги Америка демократлари учун совуқ фон бўлганини айтди.

Омар демократия ва АҚШ конституцияси номи билан собиқ президент Доналд Трампга импичмент жараёнини давом эттириш унинг партияси учун муҳимлигини таъкидлади.

Омар Байден ҳукумати иқтисодий беқарорликни камайтирадиган сиёсат ишлаб чиқиши керак, деб ҳисоблайди. Чунки америкаликлар эпидемия ва иқтисодий инқироздан азият чекмоқда ва демократлар иш ҳақини оширишга ва Демократик партия томонидан қўллаб-қувватланадиган сиёсатни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Конгресснинг мусулмон аъзоси Байден ҳукуматини сионистлар режимининг халқаро ҳуқуқ ва фаластинликларнинг ҳуқуқларини бузадиган ноқонуний аҳоли пунктларини қоралашга чақирди.

Ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган Исроил расмийларининг Халқаро жиноий судга ўтказилиши тўғрисида Омар, Байден ҳукумати ва Давлат департаментидан Исроил расмийларини кўчириш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлашлари кераклигини ва АҚШ халқаро ҳамжамиятнинг қонунларини бузмаслиги кераклигини айтди.

Бундан ташқари, Илхан Омар Вашингтон Ямандаги Араб Лигаси операцияларига ёрдамни камайтириш бўйича қатъий позицияни тутиши кераклигини ва Хутий гуруҳи террористик гуруҳлар рўйхатидан чиқарилиши тасдиқланганлигини таъкидлади.


Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Унда .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидининг имомноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳар куни оқшом хатмонада ўқиладиган сура ва оятларнинг маъно ва давоми...

2169 12:35 / 29.04.2021
Башарият Саййиди, Набийлар афзали, Аллоҳнинг Ҳабиби, шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини тараннум этувчи .Сийрат ёғдуси, давоми...

1629 17:42 / 15.06.2021
Айни дамда, Макка шаҳридаги .Аброжул ҳидоя, меҳмонхонасида ҳожиларимиз билан маърифий суҳбат бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати давоми...

1935 14:30 / 03.08.2019
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2406 08:30 / 12.03.2021