1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Макка шаҳридаги «Аброжул ҳидоя» меҳмонхонасида ҳожиларимиз билан маърифий суҳбат ўтказилмоқда

14:30 / 03.08.2019 1951 pdf Ўқиш режими + -

Айни дамда, Макка шаҳридаги «Аброжул ҳидоя» меҳмонхонасида ҳожиларимиз билан маърифий суҳбат бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, «Ҳаж- 2019» мавсуми ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, шифокорлар гуруҳи раҳбари А.Саатов, ишчи гуруҳ аъзолари, гуруҳ раҳбарлари ва ҳожилар иштирок этмоқда.

Мазкур учрашувда ҳожиларга керакли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Жумладан, «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раиси Ж. Акрамов сўзга чиқиб, ҳожиларга муҳим бир янгиликни эълон қилиб, шундай деди: «Олдинлари замзам сувини ҳар бир ҳожи Жидда аэропортидан ўзи билан олиб кетарди. Бу йилги ҳожиларимизга қулайлик яратиш, уларни ортиқча уринтирмаслик мақсадида, ҳар бир ҳожига совға тариқасида бериладиган 5 литрлик Замзам суви ҳаво лайнерларимиз орқали Жидда-Тошкент, Жидда-Самарқанд, Жидда-Нукус, Жидда-Қарши, Жидда-Урганч, Жидда-Наманган, Жидда-Бухоро йўналишлари бўйича Ўзбекистонга етказиб берилади. Бу ҳам, албатта, «Ҳаж-2019» мавсуми ҳожилари учун навбатдаги янгилик ва қулайликлардан биридир»

Учрашув якунида ҳожилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган давоми...

2427 13:42 / 06.09.2022
Охирги саккиз йил ичида Қримда тўрт юзга яқин масжид ва мадрасалар қайта тикланди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний ассамблеяси муфтийси Альбир Крганов давоми...

1816 17:00 / 31.07.2023
Лондонлик 10 ёшли мусулмон Завйер Хан Рамазон ойида рўза тутиб ҳам ўзининг ноёб ошпазлик истеъдоди билан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Islam.ru манбасининг хабар давоми...

2395 20:00 / 29.04.2021
Айни вақтда Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида давоми...

1610 10:59 / 28.08.2023