1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Папа Франциск Ур шаҳрида Қуръон тинглади

08:30 / 12.03.2021 2405 pdf Ўқиш режими + -

Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони Каримни тинглар экан, зўравонлик ва терроризм диндан келиб чиқмаслигини маълум қилди.

Қуръон тиловатидан кейин нутқ сўзлаган Папа, терроризм Ироқга жуда катта салбий таъсир қилганини таъкидлаб ўтди.

Террористик ташкилотлар Ироққа ҳужум қилганда, Папа мамлакат тарихининг бир қисмини ташкил этадиган монастр ва черковларга зарар етканлигини айтди.

Ташриф чоғида: «Ироқдаги уруш улкан вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Одамлар, айниқса, Ироқнинг шимолида яшовчи халқ езидийлар, бундан азият чекишган. Минглаб езидийлар ўлдирилди, болалар ва аёллар зўравонликка учради», дея эслаб ўтди Папа Франциск.

Бундан ташқари барча динларни терроризмга қарши туришга чақирган ва терроризм ҳақида муҳим маълумотлар берган Папа: «Иймон Иброҳим пайғамбар туғилган жойда пайдо бўлди. Зўравонлик ва терроризм диндан келиб чиқмайди» деди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 1215 сентябрь кунлари Малайзия пойтахтида жойлашган халқаро савдо ва кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган .MIHAS2023, Халқаро ҳалол маҳсулотлари давоми...

1391 14:36 / 14.09.2023
Аллоҳ Таоло зикрини баланд, қадрини олий қилган, йўл кўрсатувчи нурли чироқ бўлган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишга бағишлаб, давоми...

2158 16:36 / 17.10.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай давоми...

2347 15:30 / 29.12.2020
Диний таълим муассасаларида қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими маълум давоми...

2869 14:31 / 22.06.2021