1446 йил 3 рабиъус сони | 2024 йил 06 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳар не бўлса-да, Аллоҳнинг ёзуғидан ўзгаси бўлмас

18:00 / 25.02.2021 1990 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Коронавирус билан касалланганлар www.worldometers.сайтининг маълумотларига кўра, бугун 24.02.2021 да дунё бўйича 112 миллион, 780 минг, 835 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касаллик асоратлари билан вафот этганлар сони 2 миллион, 499 минг, 356 кишини, тузалганлар эса 88 миллион, 335 минг, 532 кишидан иборат бўлиб турибди экан.

Шу кеча кундузда дунёнинг энг бой ва ривожланган давлатларидан бири АҚШда коронавирус туфайли вафот этганларнинг сони 500 мингдан ошгани муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди.

Айримларнинг бу ҳақдаги тахминларига кўз югуртирсангиз, ҳали узоқ давом этадиган, ҳали яна кўплаб ҳудудларни домига тортадигандай, бу коронавирус балоси... Катта рақамларни, улкан йўқотишларни тахмин қилмоқда улар... Лекин буларнинг бари тахмин холос. Ҳар не бўлса-да, Аллоҳнинг ёзуғидан ўзгаси бўлмас.

Биз мусулмонлар эса ортиқча қўрқувга, хавотирга тушмаймиз, ўзимизни йўқотиб қўймаймиз. Аллоҳга таваккул қиламиз, Қуръонга қулоқ тутамиз. Унга иймонимиз борлиги боис, аниқ ишонамиз: «Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир» (Юнус сураси, 107-оят). (muslimaat.uz/maqola/36629)

Қуйида ҳикматлар канали дея танилган, таржимон ва муаллиф, араб тили устози Анвар Аҳмад бошчилигида юритиладиган arabic.uz да ушбу вабо ҳақида 2020 йил бошидан бериб борилган мавзулар билан таништирамиз. Мақсад - эслатиш, ибратланиш ва ваъз-насиҳат олишдир.

«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур». (Зарийат сураси, 55-оят).

1. Коронавирус (Coronavirus)дан биринчи бўлиб ким огоҳлантирганини биласизми?

У вирусни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баён қилиб, итлар, йиртқич бўрилар, мушуклар, ёввойи қушлар, илонлар, кўршапалаклар, қурбақаларни ейишдан бизни ман қилиб, уларни ейишни «касаллик» деб атаганлар.

Ахир сизларга шаръий илмлар барча илмларнинг гултожиси деб айтмаганмидим?!

Изоҳ: Инсоният тўқнашаётган, ечимига лол қолаётган, қаршисида довдираб қолаётган коронавирус касаллиги каби улкан глобал муаммоларнинг бундан 14 аср илгари, тарих қаъридан туриб одамларнинг энг афзали, саййиди бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида баёни келиши ўзига хос ҳодисадир.

Ушбу касаллик келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳайвонларнинг гўштини ейишдан ман этилиши, зараридан огоҳлантирилиши, уни касаллик деб таърифланиши Исломнинг нақадар мукаммал ва оламшумул дин эканига яна бир карра далолат қилади.

Янги коронавируснинг манбаси ҳайвон экани айтилмоқда. Тахминлардан бири илонлардан деб кўрилаяпти. Бундан олдин Хитойдан тарқалган бошқа коронавирус - Sarsнинг манбаси кўршапалаклар ва цивета мушуклари бўлган. Янги инфекциянинг дастлабки излари денгиз ҳайвонлари улгуржи бозорида (South China Seafood Wholesale Market) аниқланган. У ерда тирик ҳайвонлар, хусусан, жўжалар, кўршапалаклар ва илонлар сотилган.

2. Барча одамлар, ҳатто ғайбга кўнмайдиган, кўрмаганига ишонмайдиган даҳрийлар ҳам коронавирус номли юқумли касалликнинг мавжудлигига ишонишди, уни борлигини тасдиқлашди.

Улар (ушбу вируснинг бор эканига) ишониб, тасдиқлашлари учун лабораторияларга кириб ўтиришмади. Бевосита ўз кўзлари билан ҳам кўришмади. Чунки бунга икки сабаб етарли эди:

1. Унинг асорати ва аломатлари бор эканлиги.

2. У ҳақда хабар берганларнинг бор эканлиги.

Ваҳоланки, даҳрий ўзича Уни кўрмаганини ҳужжат қилиб, Аллоҳнинг бор экани, мавжудлигига иймон келтирмади. Гарчи бунда ҳам юқоридаги каби икки сабаб етарли эди:

1. Аллоҳнинг моддий яратганлари, маҳлуқотлари мавжудлиги, Унинг санъати асорати.

2. У ҳақида содиқ, ишончли хабар келгани.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта содиқ хабарларни – оят ва ҳадисларни Аллоҳ таолодан фаришта орқали қабул қилиб олаётганларига ҳам минглаб дўсту душманлар шоҳид бўлиб турганлар. Шунингдек, у зотнинг ўта содиқ хабарларни – оят ва ҳадисларни Аллоҳ таолодан фаришта орқали қабул қилиб олаётганларига ҳам минглаб дўсту душманлар шоҳид бўлиб турганлар.

Ислом дини ва унинг пайғамбарини Аллоҳ таолонинг Ўзи юборганини ва Қуръони Каримни ҳам Ўзи нозил қилганини ҳозирги замон илми аста-секин тасдиқлаб келмоқда. Энг муҳими, ҳозирги замон илми қанчалар уринса ҳам, Ислом ақийдасида келган собит ҳақиқатларнинг бирортасини инкор этиб, унинг ўрнига бошқани тақдим қила олгани йўқ.

3. Орадан 14 аср ўтиб... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус касаллигининг вируси ўтиб қолмаслиги учун йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни қандай ёпиш кераклигини бизга ўргата бошлади. Ваҳоланки, 14 аср илгари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам биз мусулмонларга бу борадаги набавий таълимни бериб бўлган эдиларку?!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам агар акса урсалар, оғизларига қўлларини ёки кийимларининг бир учини қўярдилар ва овозларини пасайтирардилар ёки беркитардилар». (Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

4. Коронавирус борасидаги 10 саволга Қуръони каримдан 10 жавоб:

1. Савол: Бу вирус бизнинг юртда қачонгача давом этади?

Жавоб: «Саноқли кунлар» (Бақара сураси, 184-оят).

2. Савол: Алҳамдулиллаҳ, ушбу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда.

Жавоб: «Энди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди». (Анфол сураси, 66-оят).

3. Савол: Ушбу касалликдан сақланишнинг йўли санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишда экан. Биз буни қандай амалга оширамиз?

Жавоб: «Юзларингизни ҳамда қўларингизни ювингиз» (Моида сураси, 6-оят).

4. Савол: Кийимларимиз орқали ҳам ушбу касаллик юқиши мумкин экан. Бундан сақланишнинг ечими қандай?

Жавоб: «Либосларингизни пок тутинг!» (Муддассир сураси, 4-оят).

5. Савол: Зарурат бўлмаса ҳам кўчага чиқиш жоизми?

Жавоб: «Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!» (Бақара сураси, 195-оят).

6. Нима учун баъзи кишилар ушбу касаллик борасида тиббий тавсияларга риоя қилишмаяпти?

Жавоб: «Бунга сабаб, улар англамайдиган қавм эканликларидир». (Ҳашр сураси, 13-оят).

7. Савол: Уйда ўтириш (карантин) тадбиркорлар ва йирик корхоналарга катта иқтисодий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда?

Жавоб: «Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингизки), яқинда Аллоҳ хоҳласа, ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир» (Тавба сураси, 28-оят).

8. Айрим шахслардан ташкил топган гуруҳлар одамлар орасида қўрқув пайдо қилиш, ваҳима тарқатиш мақсадида ёлғон (интернет тилида “фейк”)хабарларни тарқатишмоқда. Уларни (бу қилмишлари) учун қандай атаймиз?

Жавоб: «Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз Сизни уларга қарши оёқлантирармиз, сўнгра улар (Мадинада) Сиз билан бирга тура олмай қолурлар» (Аҳзоб сураси, 60-оят).

9. Баъзиларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси душман томонидан (лабораторияларда) ишлаб чиқилган ва атайин тарқатилмоқда экан. Бу нарса уларнинг ҳийла ва найрангларидан бўлиб, бу орқали биз мусулмонларга зарба беришни мақсад қилишган экан?

Жавоб: «Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчидир» (Оли Имрон сураси, 120-оят).

10. Ниҳоят, ушбу машаққат ва муаммолардан ким бизни олиб чиқади?

Жавоб: «Айтинг: «Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур» (Анъом сураси, 64-оят).

Изоҳ: Қуръони Карим – бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир. Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният ҳаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.

Фақатгина Қуръон ҳаёт йўлида учраши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни ҳал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.

Заррача шубҳа йўқки, Аллоҳ томонидан нозил қилинган ва 114 та сурадан иборат бўлган Қуръони Карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк ҳикмат сақлаган илоҳий китобдир.

(Давоми бор)

Бобур Аҳмад тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бир сафарга чиқдилар. Кечаси бир кишининг маконига етиб бордилар. У ўзининг ҳовузининг олдида ўтирган эди. давоми...

2676 09:32 / 06.01.2022
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишадиbull кийимларимни ечиб олишадиbull жасадимни ювишадиbull кафанга ўрашадиbull тобутга давоми...

628 09:31 / 18.06.2022
Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади .Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайрсадақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни хато давоми...

1260 10:44 / 12 август
.Исро, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр давоми...

5166 10:29 / 06 февраль