1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Катта фиқҳ энциклопедияси» китоби нашр қилинди

08:31 / 13.09.2020 2772 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Aзон китоблари» нашриёт-матбаа бирлашмаси томонидан «Катта фиқҳ энциклопедияси» китобининг 1-жилди тақдимоти бўлиб ўтди. Tақдимотда лойиҳа раҳбари Мубашшир Aҳмад, энциклопедиянинг таржимонлар жамоаси раҳбари Aбдулҳодий Ғиёс, олима Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирок этдилар.

Лойиҳа раҳбарининг маълумотларига кўра, «Катта фиқҳ энциклопедияси» замонавий даврдаги энг йирик фиқҳий энциклопедия бўлиб, у ҳижрий ўн учинчи асрга қадар Ислом ҳуқуқшунослиги меросининг замонавий ва ҳужжатлаштирилган шаклидир. Ҳозирга қадар унинг жилдлари 45та бўлиб, ўзбек тилида 47 жилдда нашр этилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу китобни нашр қилишда Ислом оламида кўзга кўринган 200 нафарга яқин таниқли уламолар раҳбарлик қилишган. Китобнинг нашр этилиши 40 йил давом этган. Молиявий қийинчиликлар бўлишига қарамасдан, бой мамлакатлардан ҳисобланган Қувайт давлати бу ишни ўз зиммасига олади ва 1965 йилда бошланган иш 2005 йилда якунланган.

«Китобнинг бутун дунёда фақат урду тилига таржима қилинган варианти бор эди. Шу пайтгача китобни бир қатор туркий мамлакатлар таржима қилишга уринишган. Aммо бу иш охирига етмай қолган. Aммо, Алҳамдулиллаҳ, биз иккинчи бўлиб китобни ўзбек тилига таржима қилишга улгурдик», деди лойиҳа раҳбари Мубашшир Aҳмад.

Китоб таржимонлари жамоаcи раҳбари Aбдулҳодий Ғиёс сўзларига кўра, таржима жараёнлари 5 йил аввал бошланган.

«Таржимонларни турли жойлардан йиғдик. Ниҳоят таржима ишлари ҳам бошланди, аммо жуда қийналдик. Чунки қандай услубда таржима қилишни танлаб олиш қийин бўлди. Ҳатто китоб нашр қилинишига оз қолганда рад қилган таржималаримиз ҳам бўлди.

Таржимонлар ташқаридан туриб бизга таржима қилиб бериб туришди. Бу ердаги алоҳида таржимонлар гуруҳи келган таржималарни қайта текшириб чиқиш билан шуғулланишди. Китобга домла Луқмон Бўрихон муҳаррирлик қилди», дея таъкидлади Aбдулҳодий Ғиёс.

Маълум қилинишича, ушбу фиқҳий энциклопедия тартибининг соддалиги, масалаларнинг берилишида бир хил йўналиш танланганлиги билан ўқувчида ундан фойдаланиш самарасини оширади. Шунингдек, ҳамма мазҳабларни ўзида қамраб олганлиги, мазҳабларда далилларнинг келтирилиши ва қиёсий таҳлил қилиниши билан ҳам ажралиб туради.

Ушбу китоб асосан мутахассисларга тавсия қилинади. Лекин бошланғич диний тушунчага эга бўлган зиёли инсонлар қатлами ҳам бу китобни бемалол ўқиб тушуна олади.

«Китоб илк нашрларининг биринчи кунлариданоқ уни турли қатламдаги кишиларга ўқиттириб кўрдик. Хулосамизга кўра, бошланғич диний таълим ва Ислом ҳақида тасаввурга эга инсон учун жуда ҳам манфаатли китоб бўлади», деди лойиҳа раҳбари Kun.uz га берган интервьюсида.

 

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 15ndash16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб давоми...

2872 19:00 / 19.11.2018
Замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. У ердаги давоми...

3804 08:43 / 06.06.2022
Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун Хайф масжиди деб номланган. Ушбу масжид Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага яқин жойда давоми...

791 11:47 / 22.10.2025
Ҳиндистондаги Ёдиянинг Зенипур минтақасида қурилиши режалаштирилган .Бабри, масжидини алмаштириш бўйича таклиф қилинган режа эълон қилинди. Бу ҳақда Times of India давоми...

1847 09:30 / 22.12.2020