1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадрасаларда қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлари белгиланди

10:01 / 13.09.2020 2253 pdf Ўқиш режими + -

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши белгиланган бўлиб, қуйидаги ҳудудлардаги очиқ майдонларда ўтказилади:

- «Муҳаммад ал-Беруний» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Турон» марказий стадиони – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри;

- «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А-биносида – Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, Машраб кўчаси;

- «Ҳидоя» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Навбаҳор-умид стадиони – Наманган шаҳри, 5-кичик туман;

- «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони – Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 5-уй;

- «Мир Араб» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, «Дилкушо» теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;

- «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, «Дилкушо» теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;

- «Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Хоразм спорт мажмуаси – Урганч шаҳар, Байналмилал кўчаси 18-уй;

- «Имом Термизий» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Сурхон» спорт мажмуаси захира футбол майдони – Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 43-Б уй;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил 16 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 15:30 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.

- «Кўкалдош» ва «Хадичаи Кубро» ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Ашхабод» сайилгоҳи майдони – Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, махтумқули кўчаси.

Мазкур таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил 17 сентябрь куни 1-смена бўйича соат 08:00 да, 2-смена бўйича 17:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 1-смена бўйича соат 06:00 да, 2-смена бўйича 15:00 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди. Шунингдек, абитуриентнинг қайси сменада тест синовлари топшириши ДТМ рухсатномасида кўрсатиб ўтилган.

Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда тест синовларига киритилади:

- дизенфекция тоннелидан ўтказилади;

- тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;

- тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҚайнона ndash келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдирquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

8142 10:05 / 10.08.2018
Айни вақтда Маккаи мукаррамадаги Арофот водийсида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қурбон ҳайити муносабати давоми...

2071 17:30 / 08.07.2022
Англия Ислом марказининг хабар беришича, 2019 йилги Рамазон ойи давомида марказ томонидан турли илмиймаърифий дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шулардан давоми...

2215 10:10 / 01.05.2019
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига .Ватаннинг садоқатли фарзандлари ndash фидоий инсон, кўкрак давоми...

2026 14:55 / 31.08.2023