1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистонда «Занипур» номли мажмуа қурилади

09:30 / 22.12.2020 1848 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистондаги Ёдиянинг Зенипур минтақасида қурилиши режалаштирилган «Бабри» масжидини алмаштириш бўйича таклиф қилинган режа эълон қилинди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар берди.

Янги қуриладиган мажмуада масжиддан ташқари 200 ўринли шифохона, музей ва архив маркази, кутубхона ва ошхона бунёд этилади.

Ҳинд-исломий маданият маркази ушбу исломий мажмуанинг илк пойдевори 26 январь куни (Ҳиндистон Республикаси кунига тўғри келадиган) қўйилишини эълон қилди.

«Занипур» деб номланган ушбу масжид 1700 квадрат метр майдонни ташкил қилади. У «Бабри» масжидидан каттароқ ва унинг дизайни ҳам аввалги масжиддан фарқ қилади. Шунингдек, Ёдия масжиди 2000 кишининг ибодат қилиш имкониятига эга бўлади.

Мажмуа лойиҳасини тузган Деҳли Архитектура мактаби раҳбари С.М.Ахтар ушбу бинони ҳинду-исломий меъморчилик услубида қурилишини айтиб ўтди. Бундан кўзланган мақсад, Ёдиядаги турли жамоалар ўртасида алоқаларни кенгайтириш назарда тутилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
.Ислом тараққиёт банки, гуруҳи таркибига кирувчи .Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси, ICD Ўзбекистоннинг бир неча тижорат банкларида Ислом молия давоми...

3693 21:20 / 02.02.2021
Маълумки, 2022 йил 13 июнь куни .Ҳилол нашр, нашриётининг мажлислар залида замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор давоми...

2333 16:20 / 19.07.2022
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бир йўла иккита янги масжид очилди. Бу ҳақда azan.kz нашри хабар берди.Кеча, муборак жума куни, Шуй тумани Полвон Шолак қишлоғида янги давоми...

2731 11:11 / 10.11.2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг .Янги Ўзбекистон, газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда .Дунё, ахборот давоми...

2311 16:00 / 24.08.2021