1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий бошчилигида Мўйноқда истисқо намози ўқилди

19:00 / 19.11.2018 2825 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 15–16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб турган муфтий Усмонхон Алимов 18 ноябрь куни Мўйноқ туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Муфтий Мўйноқ туманидаги “Орол”, “Жайҳун”, “Толли-ўзак”, “Мўйноқ”, “Дўстлик” маҳаллалари ва “Учсой”, “Мадели”, “Тик-узяк”, “Бозатаў” овуллари аҳолиси билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Шунингдек, муфтий Ислом динининг асл моҳиятини сақлаган ҳолда ҳудудларда маърака-маросимларни динимизда кўрсатилган шаклда ўтказиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Усмонхон Алимов Мўйноқ туманининг энг олис ҳудудида жойлашган “Кемалар қабристони”да ҳам бўлиб, жонлиқ қурбонлик қилиниб, Орол денгизига сув қайтиши ва Парвардигордан серобчилик бўлишини сўраб, мўйсафид отахонлар билан истисқо намози адо этилди.

Маълумки, сув танқис бўлган пайтларда Аллоҳ таборака ва таолодан сув-ёмғир сўраб, ўқиладиган икки ракатли намозни Истисқо, дейилади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп бор сувсизлик вақтида қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин эса имом бўлиб икки ракат намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Истисқо намозини адо этиш учун шаҳардан ташқарига, саҳро жойларга чиқиш ҳам Набий алайҳиссалом тутган йўлдир.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, давоми...

3021 20:23 / 14.04.2021
Қирқ иккинчи Шаржа халқаро китоб кўргазмасида Қуръони Каримнинг аудио китоби, Брайл алифбосидаги адабиётлар кенг намойиш этилмоқда. Жумладан, .Дар алБарак, давоми...

1773 10:50 / 10.11.2023
Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинартренинг бўлиб давоми...

1413 15:07 / 21.11.2023
Тошкент ислом институтининг 2 босқич қорияси Робияхон Музаффархонова 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, 12 соат давомида ёддан ўқиб берди. Қуръони Каримни ўқиш давоми...

2382 17:10 / 17.03.2025