1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хайф масжиди

11:47 / 22 октябрь 643 pdf Ўқиш режими + -

Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун Хайф масжиди деб номланган. Ушбу масжид Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага яқин жойда жойлашган. Масжид ўрнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан олдинги набийлар намоз ўқишган.
Язид ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бу зот: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдим. У зот билан бирга Хайф масжидида бомдод намозини ўқидим», деб айтдилар.

Термизий ривояти.

Абдураҳмон ибн Муоз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Минода хутба айтдилар… Кейин муҳожирларга буюргандилар, масжиднинг олди томонидан тушишди. Ансорларга буюргандилар, масжид орқасидан тушишди. Бундан кейин қолган одамлар тушишди», дедилар.

Сунани Абу Довуд ривояти.

Тарих давомида мусулмон халифалари томонидан ушбу масжид аҳамиятли жой бўлган.

Ҳижрий 1407 йил, милодий 1987 йили 90 миллион риёл маблағ сарфланиб бино кенгайтирилган. Ушбу масжид биносининг 4 та минораси бор. 410 та совутгич, 1100 та шамоллатгич ўрнатилган. Бинонинг ёнида 1000 дан зиёд ҳожатхона, 3000 дан зиёд таҳорат қилиш учун жўмрак бор.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатини эълон қилди.Бу сафарги рўйхатнинг илк беш давоми...

2918 10:20 / 23.10.2021
АлАзҳарнинг Қоҳирадаги вакили Муҳаммад алДавини душанба куни АлАзҳар исломий марказининг офисида Сербия ташқи ишлар вазири Микола Слаковични қабул давоми...

1578 13:30 / 25.08.2021
Азизлар, .Ҳамсафар, кўрсатувининг навбатдаги сони кўҳна Хивага қаратилган. Сафар жараёнидан фотолавҳалар.Ҳамсафар кўрсатувининг аввалги сонларини қуйидаги давоми...

1446 10:09 / 04.05.2022
Қадрли ватандошлар Аввало, ушбу қутлуғ айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь ndash Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин давоми...

1103 22:06 / 06.12.2024
Аудиолар

212626 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131844 14:35 / 11.08.2021