Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (206-дарс) Намозни бузувчи амаллар

00:00 / 26.11.2022 1963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

يُفْسِدُهَا الْكَلَامُ مُطْلَقًا، وَالسَّلَامُ عَمْدًا وَرَدُّهُ مُطْلَقًا. وَالْأَنِينُ وَنَحْوُهُ مِمَّا لَهُ صَوْتٌ، وَالْبُكَاءُ بِصَوْتٍ، إِلَّا لِأَمْرِ الْآخِرَةِ، وَتَنَحْنُحٌ إِلَّا بِعُذْرٍ، وَتَشْمِيتُ عَاطِسٍ، وَجَوَابُ الْكَلَامِ وَلَوْ بِالذِّكْرِ، وَالْفَتْحُ إِلَّا لِإِمَامِهِ، وَالْقِرَاءَةُ مِنْ مُصْحَفٍ، وَالسُّجُودُ عَلَى نَجِسٍ، وَالدُّعَاءُ بِمَا يُسْأَلُ مِنَ النَّاسِ، وَالْأَكْلُ، وَالشُّرْبُ، وَالْعَمَلُ الْكَثِيرُ: أَيْ مَا يَحْتَاجُ إِلَى الْيَدَيْنِ، أَوْ يَسْتَكْثِرُهُ الْمُصَلِّي، أَوْ يَظُنُّ النَّاظِرُ أَنَّ عَامِلَهُ غَيْرُ مُصَلٍّ.

Намозни қуйидаги нарсалар бузади:

Мутлақ калом, қасддан берилган салом ва унга алик олиш, инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар, охират ишидан бошқа сабаб ила овозли йиғи, узрсиз томоқ қириш, акса урганга соғлик тилаш, каломга зикр билан бўлса ҳам жавоб бериш, имомидан бошқага луқма бериш, Мусҳафга қараб қироат қилиш, нажасга сажда қилиш, одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилиш, ейиш, ичиш ва кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.

Юқоридаги матнларда ҳар биримиз учун ўта муҳим бўлган масалалар, яъни намозни бузувчи амалларнинг зикри бор. Имомнинг намози қачон ботил бўлиши ва муқтадийнинг намози қачон бузилиши бор.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобалар даврининг иккинчи яримига келиб баъзи фиқҳий мадрасалар бўй кўрсата бошлади. Албатта, бу ҳол дастлаб Ислом оламининг қалби бўлган Мадина ва Макка давоми...

3510 05:00 / 17.01.2017
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси давоми...

1232 00:00 / 21.10.2022
. . .Қусайба ибн Зуъайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир момо отанинг онаси Абу Бакр давоми...

1746 10:30 / 16.12.2019
Аллоҳ таоло .Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оятбелги бордир,, деган Наҳл, 67.Шарҳ давоми...

4989 05:00 / 03.03.2017