Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (166-дарс) Намозни ҳалол қилувчи саломдир

17:00 / 30.12.2021 2560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоздан «салом» лафзи ила чиқиш вожибдир.

Бунинг далиллари қуйидагича:

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنْ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مِفْتَاحُ الصَّلَاةِ الطُّهُورُ، وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ، وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намознинг калити покликдир, унинг (бошқа ишларни) ҳаром қилувчиси такбирдир, ҳалол қилувчиси эса саломдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо намознинг охирида салом берганлари кўплаб ҳадисларда ривоят қилинган.

Энг ози – икки марта «Ассалому», дейиш. Мукаммали – «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея ўнг ва чап тарафларга қараш.

Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза­ (сақловчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.

Муқтадий ўз саломи ила имомга аликни ва қавм ҳамда ҳафаза (қўриқчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.

Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилади.

Иккинчи саломида овозини биринчисидан кўра бир оз пасайтиради.

Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, .фақиҳ, номини олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва уларнинг даражалари ўша табақаларда билинади. Шунинг давоми...

2870 15:30 / 23.04.2020
.Атташрийъул жиноийю фил Ислам,.Бу китобнинг муаллифи Абдулқодир Авда. У бу китобда Ислом шариатининг жиноят бўйича ҳукмларини замонавий қонунлар билан давоми...

3927 18:31 / 04.08.2019
. . . . . Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Сўнгра то қуёш давоми...

1228 19:00 / 20.04.2023
Таяммумнинг суннатлари 1. Бошлашда .Бисмиллаҳ,ни айтиш. 2. Икки қўлни ерга уриш. 3. Чанг кириши учун бармоқларнинг орасини кенг очиш. 4. Сўнг қўлларни бирбирига уриб, давоми...

2578 13:02 / 17.12.2020