1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Уйдан чиқиш ва унга кириш дуоси

05:00 / 02.03.2017 57482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, Аллоҳумма, иннаа наъуузу бика мин ан назилла ав нузолла ав назлима ав нузлама, ав нажҳала ав южҳала алайнаа», дер эдилар».

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».

Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу дуони ёдлаб олиб, уйдан чиқаётганда ўқиб юришга одатланиш лозим.


Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма, иннии асъалука хойрал мавлажи ва хойрал махражи.

Бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хоражна ва алаллоҳи, роббина таваккална» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».

Ушбу дуони ёдлаб олиб уйга кираётганда ўқиб юришни йўлга қўймоқ лозим.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминга бало келишининг сабаблари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ. Ва баъд.Буюк ҳикматга кўра мўминга бало келиши давоми...

6561 05:00 / 06.03.2017
Аллоҳ таоло .Ва, албатта, сен улкан хулқдасан,, деган. Бу ояти карима Пайғамбар алайҳиссалом учун катта ва олий баҳодур. Аллоҳ у зотга хитоб қилиб, у кишининг давоми...

5187 05:00 / 02.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади Мўмин одамлар билан эл бўладиган кишидир. Киришиб кета олмайдиган ва эл давоми...

3469 05:00 / 03.03.2017
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.Фаҳш гапни айтган одам ҳам, уни бошқа ёққа тарқатувчи одам ҳам бир хил гуноҳкор бўлади,. Шарҳ Бир одам йўқ жойдаги бир фаҳш гапни давоми...

8602 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

213214 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132438 14:35 / 11.08.2021