1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Қурбонлик қилувчи ҳожиларга

05:00 / 16.01.2017 3766 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам ҳожиларга ўхшаб тукларини ва тирноқларини олмасдан юриши керак, деган гапни эшитиб қолдим. Шу тўғрими?


ЖАВОБ: Бундай гап бор. Имом Муслим Умму Салама онамиз разийаллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни тавсия қилганлар:

اذا دخل العشر وأراد بعضكم ان يضحى فلا يمسّ من شعره و بشره شيئا و فى رواية فلا يخذنّ شعرا و يُقلمَنّ ظفرا و فى رواية من رأى هلال ذى الحجة وأراد ان يضحى فلا يأخذ من شعره و لا من أظفاره. رواه مسلم

“Қачонки Зилҳижжанинг ўн кунлиги кирса, (унинг ҳилолини кўрса), сизлардан бировингиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи-тукларини ва тирноқларини олмасин!”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу буйруқлари вожиб эмас, балки мустаҳаб эканлигини барча уламолар таъкидлаганлар. Демак, шундай қилса, яхшироқ. Қилмаса, айб эмас. 

Бироқ, тирноқ олиш ва баданни туклардан тозалашнинг ўз вақти ҳам бор. Уларни ҳар ҳафтада бир марта олиш афзал, ўн беш кунда бир олиш яхши, қирқ кундан ўтказмаслик керак бўлади. Бу ўтган барча Пайғамбарларнинг суннатлари эканлиги барчага маълум. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганлар. Шунинг учун “Музмарот”, “Шарҳ ал-Муниййа” ва “Радд ул-муҳтор” каби ҳанафий мазҳабининг фиқҳий асарларида тирноқ ва туклар жуда ўсиб кетадиган бўлса, Пайғамбарлар суннатига амал қилиб, ўн кунликда бўлса ҳам олиш керак, дейилади. (Аллома Ибн Обидийн ад-Димишқий. “Радд ул-муҳтор”. III-жилд. –Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмиййа, 2003. 66-бет).

Демак, юқоридаги ҳадисга амал қилмоқчи бўлган ақлли одам Зулҳижжа киришига бир кун қолганда мисоли ҳожиларга ўхшаб, тайёргарлик кўриб, ҳамма жойини тозалаб, кейин суннатга амал қилишга киришар экан. 


Ҳамидуллоҳ Беруний



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Тавоф қилишАссалому алайкумҲаж ёки умра зиёратига бориб келган инсонларни тавоф қилиш халқимиз орасида кенг тарқалган. Бу ҳақида шариат ҳукми давоми...

7454 05:00 / 16.01.2017
.Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер, Тавба 112 оят. ЭҲРОМНИНГ ҲАҚИҚАТИ Эҳромнинг ҳақиқати ҳаж ёки умра ёки иккаласига бирданига давоми...

8086 05:00 / 16.01.2017
1429. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажига чиқдик. У зот«Ким ҳаж ва умрани ният қилишни хоҳласа, давоми...

3459 20:29 / 14.08.2017
Абу Қубайс тоғи ndash Масжидул Ҳаромнинг ёнгинасидаги тоғ. Сафо тепалиги ҳам аслида мана шу тоғнинг этагидаги кичкина бир тоғ ҳисобланади. Ҳозирда Абу Қубайс давоми...

1307 11:00 / 14.06.2023