1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳажни умрага киритиш

20:29 / 14.08.2017 3720 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1429. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажига чиқдик. У зот:

«Ким ҳаж ва умрани ният қилишни хоҳласа, ўшани қилсин. Ким ҳажни ният қилмоқчи бўлса, ўшани қилсин. Ким умрани ният қилмоқчи бўлса, ўшани қилсин», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ният қилиб, талбия айтдилар. Баъзи одамлар у зот билан бирга (ҳажнинг ўзини) ният қилиб, талбия айтишди. Баъзи одамлар иккисини ният қилиб, талбия айтишди. Баъзи одамлар умрани ният қилиб, талбия айтишди. Мен умрани ният қилиб, талбия айтганлар ичида эдим. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўзи билан қурбонлик келтирган бўлса, ҳаж ва умрани ният қилиб, талбия айтсин. Сўнгра уларнинг иккисидан баробар эҳромдан чиқмагунча эҳромдан чиқмайди», дедилар.

Маккага келдим. Мен ҳайз кўрган ҳолда эдим. Байтни тавоф қилмадим. Сафо ва Марва орасида саъй ҳам қилмадим. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим. У зот:

«Сочингни ёзиб, тараб ол. Ҳажни ният қил. Умрани қўй», дедилар.

Ўшандоқ қилдим. Ҳажни тугатганимиздан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъиймга юбордилар ва мен умра қилдим. У зот:

«Сенинг умрангнинг ўрни шудир», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Оиша онамиз умрани ният қилиб чиққан эдилар. Аммо ҳайз кўрганлари туфайли бу ибодатни адо этишлари мумкин бўлмай қолди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра ниятини бузиб, ҳажни ният қилишга амр этдилар. Мана шу «ҳажни умрага киритиш» дейилади.

Бу ҳадиси шарифда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ният қилиб, талбия айтдилар», дейилмоқда. Бундан олдинги ривоятда эса «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умрани жамлаб, қирон қилдилар», дейилган эди.

Буни қандай тушуниш керак?

Икки ривоятдан қайси бири тўғри?

Агар хато содир этилган бўлса, қаерда ва ким томонидан содир этилган?

Муҳаддислар одатда бундай ҳолатларда икки қарама-қарши ривоятларнинг маъноларини мувофиқлаштиришга ҳаракат қиладилар. Ушбу икки ривоятдаги икки хил маънони қандай қилиб мувофиқлаштириш мумкин?

Бу иш жуда ҳам осон. Бунинг учун икки ривоятни диққат билан ўқишнинг ўзи кифоя қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дастлаб йўлга чиққанларида фақат ҳажни ният қилганлар. Ана шу ниятга шоҳид бўлганлар ўшани ривоят қилганлар. Кейинроқ Ақийқ водийсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умрани жамлаб, қиронни ният қилганлар. Бу ҳодисанинг гувоҳи бўлганлар ҳам ўзларига етган маълумотни ривоят қилганлар.

Ушбу ривоятдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиққан кишилар имконият ва хоҳишларига қараб турлича ният қилганликлари келиб чиқади.

Ҳадиси шарифнинг ровийси Оиша онамиз розияллоҳу анҳо йўлга чиққанларида умрани ният қилганлар. Келинг, бу ҳақда ул муҳтараманинг ўзларидан эшитайлик:

«Мен умрани ният қилиб, талбия айтганлар ичида эдим. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўзи билан қурбонлик келтирган бўлса, ҳаж ва умрани ният қилиб, талбия айтсин. Сўнгра уларнинг иккисидан баробар эҳромдан чиқмагунча эҳромдан чиқмайди», дедилар.

Маккага келдим. Мен ҳайз кўрган ҳолда эдим. Байтни тавоф қилмадим. Сафо ва Марва орасида саъй ҳам қилмадим. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим. У зот:

«Сочингни ёзиб, тараб ол. Ҳажни ният қил. Умрани қўй», дедилар.

Ўшандоқ қилдим. Ҳажни тугатганимиздан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъиймга юбордилар ва мен умра қилдим. У зот:

«Сенинг умрангнинг ўрни шудир», дедилар».

Худди шу иқтибосдан ҳажга борган киши Маккаи мукаррамага кириб олгандан кейин қандай тарзда умра қилиши лозимлиги баён қилинмоқда.

Демак, ҳар бир умра қилмоқчи бўлган ҳожи аввал Танъийм деб аталган жойга чиқиши керак. Чунки умрага ният қилган киши Маккаи мукаррамада, ҳарам ҳудудида бўлса, албатта, ҳарамдан Ґилга чиқиши зарур. Бу ишсиз умра бўлмайди. Зотан, умранинг луғавий маъноси «зиёрат» бўлиб, зиёрат турган жойида қилинмайди, балки бошқа тарафдан юриб келиб қилинади. Танъийм эса ҳарамнинг энг яқин чегарасидир. У ер ҳозирда «Саййида Оиша масжиди» ҳам дейилади. Оиша онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига биноан, акалари Абдураҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъиймга бориб, умрага эҳром боғлаганлари шарафига у ерга шу ном берилган.

Ҳеч ким, ҳеч қачон «Маккада турган жойидан эҳром боғлаб, умра қилса бўлаверади», деган эмас ва бундай дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқузоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинларrdquo Ҳаж 27 оят. . Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

4392 12:00 / 26.06.2022
. ,. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Кетмакет ҳаж ва умра қилинглар, чунки бу иккиси давоми...

2729 17:00 / 07.08.2019
Ҳажнинг фарзлари учта 1. Эҳром. 2. Арофатда туриш.3. Зиёрат тавофи. Яна уларга тобеъ бўлган фарзлар ҳам бор.Ҳажнинг фарзларини бирмабир санаймиз.1. Ҳажни ният давоми...

19654 05:00 / 16.01.2017
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз юртдошлар, муҳтарам мўминмусулмонлар Сиз азизларни ва барча мўминмусулмонларни Ийдул Азҳо Қурбон ҳайити давоми...

2914 09:19 / 20.07.2021