1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳаж ибодатини истаган кишининг одоблари

05:00 / 16.01.2017 3472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Мансакул мутавассит” китобининг соҳиби шайх Ас-Санадий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

1. Ҳаж ибодатига борувчи киши учун аввало ҳажни холис Аллоҳ учун ният қилмоғи вожибдир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи учун холис қилинган амалнигина қабул қилади. Ҳаж ибодатини истаган киши қасдини тўғрилайди ва ниятини холис қилади. Ниятини риё (биров кўрсин)дан ва сумъа (биров эшитсин)дан холий қилади. Хусусан уни одамлар мақташи, уни ибодатли киши ёки ҳожи деб айтишларини яхши кўриш ва шунга ўхшаш бошқа Нафс алдовларининг нозик жиҳатларидан сақланади. Ҳамма ибодатда ихлос шартдир. Ким дунёвий мақсад билан бир ибодатни амалга оширса, у ибодат эмас, балки маъсият бўлади.


2. Ҳаж ибодатига борадиган киши дунёдан кетаётгандек бўлмоғи лозим. У учун қилган барча гуноҳларига Насуҳ тавбвсини қилиш вожиб бўлади. Агар у зинога ўхшаш ўзи билан Аллоҳ таоло ўртасидаги гуноҳига тавба қилса, қилиб ўтган гуноҳи учун, тили билан Аллоҳга истиғфор айтади ва надомат қилади. Айни пайтда у гуноҳни тарк қилади ва келажакда ҳам уни тарк қилишга азму қарор қилади. Агар у намозга ўхшаш, Аллоҳ таолони ҳуқуқларини тарк қилганлигига тавба қилса, токи у тарк қилган ибодатини қазосини қилмагунича унга тавба фойда бермайди. Тарк қилган ибодатларини қазосини ўтайди, сўнг надомат қилади ва Аллоҳ таолога истиғфор айтади. 

Агар у бандаларга таълуқли бўлган гуноҳига тавба қилса,  уларни молига зулм қилган бўлса, унинг тавбаси надомат  қилиш ва Аллоҳ таолога истиғфор айтиш билан бирга мол эгасига молни топшириш ва хусуматчини рози қилиш ила бўлади. Агар мол эгасини ўзи бўлса у билан орани очиқ қилиб розилашиб ўзини озод қилади ёки молни ўз эгаларига ёки уларни ўрнига турадиган вакил ёки меросхўрга қайтаради. Агар ҳажни қилишни истаган киши зиммасида одамларнинг қарзи бўлса-ю, у куч билан тортиб олган ёки зулм билан олинган бўлса, бу одам ҳақ эгаларини танимаса, уларни топганда қарзини адо қилиш қасдида шу миқдордаги молни фақирларга садақа қилади. Аллоҳга тавба қилади. Чунки у узурли бўлиб қолди.

Фатови  Қозихонда айтилади: Бир кишини хусуматчиси бўлса-ю, у дунёдан ўтиб кетган бўлиб, уни меросхўри бўлмаса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида хусуматчига етказиши, Аллоҳ таоло ҳузурида омонат бўлиши учун, зиммасида қарз бор киши ҳақ эгаси томонидан ўз зиммасида бўлган миқдордаги молни садақа қилади. 

Ҳажни истаган киши бирор кишини ноҳақ зинода айблаш, ғийбат қилишга ўхшаш, бандаларнинг обрўсига зулм қилган бўлса, у гуноҳдан тавба, надомат  қилиши ва Аллоҳ таолога истиғфор айтиш билан бирга соҳибининг ҳақида нима деганлигини хабар бериш ва улар билан орани очиқ қилиши вожиб бўлади. Уни иложи бўлмаса, уларни қачон топса шу пайтда орани очиқ қилишга азму қарор қилади. Агар ҳақ эгаси зулм қилувчини ўз ҳаққидан озод қилса, важиб бўлган ҳақ зулм қилгувчидан соқит бўлади. Ғийбат қилинган киши вофот этганлиги ёки ғойиб бўлганлиги сабабли  зулм қилган киши уларни ҳаммасидан(рози қилишдан) ожиз бўлса, Аллоҳ таолога истиғфор айтади. Аллоҳнинг фазлидан хусуматчиларни рози қилиши умид қилинади. Аллоҳ Сахий Карим зотдир.    


Ҳаж ибодатини истаган киши учун вожиб бўлган амаллар



Ҳажни истаган киши учун аҳли аёли ва нафақаси зиммасида вожиб бўлган шахсларни қайтиб келгунига қадар етадиган нафақасини ҳозирлаб кетмоғи вожиб бўлади. Ҳаж қилувчига ҳаж нафақасини ҳалол йўл билан топмоғи вожиб бўлади. Чунки ҳаж ҳаром нафақа билан қабул бўлмайди, гарчи ҳаром нафақа билан зоҳирда фарз соқит бўлса ҳам. Ҳажни зиммадан соқит бўлиши ва қабул бўлмаслигини орасида номувофиқлик йўқ, ҳаром нафақа билан қилинган ҳаж қабул қилинмаганлиги сабабли у киши савоб олмайди ва ҳаж зиммасидан соқит бўлганлиги сабабли, қиёматда ҳажни тарк қилувчига бериладиган жазони ҳам олмайди.  

Ғаззолий айтади: кимки ҳаром ёки шубҳали мол билан ҳажга чиқса, озиқ овқати ҳалолдан бўлишига тиришсин. Агар унга қодир бўлмаса, эҳром боғлагандан эҳромдан чиқгунича озиқ овқати ҳалолдан бўлишига тиришсин. Агар унга қодир бўлмаса, Арофат кунида озиқ овқати ҳалолдан бўлишига тиришсин. Агар унга қодир бўлмаса, ҳалол бўлмаган нарсани тановул қилишга музтар(мажбур) бўлганлиги учун қалбида Аллоҳдан қўрқувни лозим тутсин. Шоятки у ҳаромдан сақлана олмагани учун маҳзунилиги, Аллоҳдан қўрққанлиги ва ҳаромни кариҳ (ёмон) кўрганлиги сабабли Аллоҳ унга раҳмат назари ила қараса ва авф этса.

Бир киши ҳаж қилишни истаса-ю, ҳаром молидан бошқа моли бўлмаса ёки моли шубҳали бўлса, ҳаж учун бир кишини шубҳасиз  ҳалол молидан қарз олиб у билан ҳаж қилади. Сўнг қарзини ўз молидан узади.

Ҳажни истаган киши учун ўзига етадиган озуқа ва нафақасини ўзи билан бирга олмоғи лозим бўлади.

Изоҳ: ҳозирги кунда ҳажга борувчиларнинг қайтиб келгунига қадар ҳамма озиқ-овқати ўз жойида ва ўз вақтида етказиб берилади. Шунинг учун ҳозирги кунда озуқа олишига ҳожат йўқ. Эҳтиётдан баъзи эҳтиёжлари учун пул олса яхши бўлади.



Ҳаж ибодатини истаган киши учун макруҳ бўлган амаллар  


Ҳажни истаган кишининг ота онасидан бири унинг хизматига муҳтож бўлиб, ҳажга боришини кариҳ(ёмон) кўрса, рози бўлмаса, нафл ҳажига бориши макруҳдир. Бирлари изн бериб, бирлари кариҳ кўрса ҳам ҳажга бормайди. Ота она бўлмаганда бобо ва момолар ҳам ота она кабидир. Улардан бири унинг хизматига муҳтож бўлиб, ҳажга боришини кариҳ кўрса, рози бўлмаса, нафл ҳажига бориши макруҳдир. Лекин “Мўзмарот” китобида айтилишича фарз бўлган  ҳажни бажариш ота-онани тоатидан устун туради.

Изоҳ: бир марта ҳаж ибодатини адо қилган бўлса, кейинги ҳаж қилиши нафл бўлади. Умрда бир марта ҳаж қилиш фарздир.

Агар ҳажга борувчи исёнкор бўлса, отаси уни тарбиялаб тўғрилагунига қадар ҳаждан ман қилиб туради. Агар ҳаж йўли хатарли бўлса, киши ҳажга йўл олмайди.

Ҳажга борувчи киши қарздор бўлиб, қарзини узадиган нақд пули бўлмаса, у кишини қарз эгаларини изнисиз ҳажга чиқиши макруҳдир. Агар қарздор киши қарз эгасининг изни ила қарзга бир кишини кафил қилган бўлса, ҳажга борувчи қарздор қарз эгаси ва кафил турган кишини ҳам изнини олиб кейин ҳажга чиқади.

Ҳажга борувчи киши қарздор бўлса, имкон қадар қарзини узиши лозимдир. Агар ҳамма қарзини узишга имкони бўлмаса қолган қарзини узишга бир кишини вакил қилиб кетади. 

Ҳажга борувчи киши кишилардан ишлатиб туришга олган нарсаларни ва омонатларни эгаларига қайтаради.

Ҳажга борувчи киши ўрталарида бир нарсада муомала бўлган ва дўстлашган ҳар бир киши билан ораларини очиқ қилиб, розилашиб, ўзини озод қилиб олади.

Ҳажга борувчи киши одамларни зиммасида ва уларнинг ҳузурида бўлган нарсалари ва ўзининг зимасдаги қарз ва шунга ўхшаш нарсалар тўғрисида васият ёзади. У кишига қазо етиб қолса васиятни адо этиши учун васиятномани ишончли одил кишига беради. 


Ҳаж ибодатини истаган киши учун мустаҳаб бўлган амаллар



Ҳажга борувчи киши учун шу замонни диёнатли, тўғри фикрли, тажрибали, олим кишиси билан сафари ҳақида маслаҳат қилиши мустаҳабдир. Ҳажнинг ўзи ҳақида маслаҳат қилмайди, ҳаж ўзи хайрлидир. 

Ҳажга борувчи киши истихора намози ва дуоси ила Аллоҳ таолога истихора қилади. Ҳажнинг қай ҳолда эдо этилиши ва ҳаж амалларини сифатлари ўрганади. Ҳаж амаллари очиқ баён қилинган бир китобни ўзи билан бирга олади.

Ҳажга борувчи киши  қалбини тижорат талабидан холий қилади. Агар тижоратга муҳтож бўлса, тижорат қилса зарари йўқ, лекин уни асосий мақсад қилмайди. Ҳажни асосий мақсад қилиб тижоратни унга тобе қилади.

Ҳажга борувчи киши учун солиҳ, ақилли, тақводор, олдин сафар қилган, гўзал хулқли, яхшиликка тарғиб қилувчи, ёмон ишларни ёқтирмайдиган, тоатда унга ёрдам берадиган, уни мункар ва маъсиятдан қайтарадиган ҳамроҳ қидириши мустаҳабдир. Агар ҳамроҳ шу сифатларга эга бўлиши билан бирга олим бўлса афзал бўлади. 

Изоҳ: ҳозирги кунда гуруҳ раҳбарларининг аксари илмли, тажрибали йигитлардандир. Уларнинг ҳар бири эллик кишига ҳамроҳдир. Бу ҳамроҳ танлашдаги мақсадга мувофиқдир. Демак рисоладагидек ҳамроҳлар ҳам деярли тайёр.

Ҳажга борувчи киши учун кирога(ижарага) олган уловнинг эгасига юкни кўрсатиб, ундан ошиқ юкни ортмаслиги лозимдир. Бугунги кунда ҳаво кемалари ҳам кирога олинган уловга ўхшайди. Юклар оғирлиги ҳам белгилаб қўйилгандир.

Ҳажга борувчи киши аҳли аёли ва ота-онаси ва оға-инилари билан видолашади, улар билан рози-ризолашади. Бориб уларни дуосини олади. Улар эса бу қайтиб келганда  дуосини олади.

 Кундалик эҳтиёжи учун керакли кийим ва жиҳозларни олади. 

Ҳажга борувчи киши ўзи билан пул олади, чунки сафарда ҳар хил ҳодисалар бўлиши мумкин. Шунинг учун пулга эҳтиёжи тушиб туради.


Қодиров Ҳ.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчаданқанча орзуумидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат давоми...

1706 14:56 / 14 июнь
Ҳаж исломнинг бешта асосий рукнларидан бири бўлиб, уни эркагу хотин мусулмонлар қилиши фарз амалиётларидандир. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига давоми...

7720 05:00 / 16.01.2017
Учта масжиддан бошқа жойларда намоз ўқиш ниятида кўч боғлаб, йўлга чиқишнинг макруҳлиги ҳақидаquotШадд арриҳолquot ибораси асли луғатда quotюкларни уловларга боғлаб, давоми...

3496 05:00 / 16.01.2017
АРАФОТДА ТУРИШ Арафотда ҳажнинг асосий аркони адо этилади. Арабча .арафот, сўзи луғатда .билиш, таниш, маъноларини билдиради. Макканинг жанубишарқий қисмидаги, давоми...

11711 18:16 / 14 июнь
Аудиолар

135335 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55587 14:35 / 11.08.2021