1446 йил 30 шаввол | 2025 йил 28 апрель, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кўриб завқланинг: Буюк Британия масжидлари

15:04 / 29.01.2019 2876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Буюк Британиядаги турли шаклу шамойилдаги масжидлар мавжуд бўлмаса керак. Бу мамалакатда оз сонли ибодат қилувчилар учун қурилган кичик мсжидлардан тортиб улкан биноли масжидларни кўриш мумкин. Сўнгги олиб борилган аҳолини рўйхатга олиш натижларига кўра, Буюк Британияда 3 миллиондан ортиқроқ мусулмонлар яшайди. Уларнинг асосий қисми Англия ва Уэльсда истиқомат қилса, қолганлари Шотландия ва Ирландияга тарқалиб кетган. Бугунги кунда Буюк Британияда 1500 та масжид ва 1000 дан ортиқ исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этиладиган масжидлар коллецияси меъмор Шоҳид Салим томонидан ёзилган “Британия масжидлари” номли китобидан танлаб берилмоқда. Бу китобда энг қадимий масжидлардан тортиб замонавий дизайндаги масждилар ҳам жой олган. Марҳамат томоша қилинг ва завқ олинг. 

Буюк Британиядаги энг биринчи мусулмонлар масжидига 1889 йили Ливрпулдаги теракли уйнинг биносида адвокат Абдулла Уильям Киллиам раҳбарлигида 20 нафар исломни қабул қилган инглизлар томонидан асос солинган. 


Азизия масжиди

1913 йилда Лондон шарқидаги Хакин шаҳрида қурилган бу масжид 70 йил давомида кинотеатр сифатида фаолият олиб борган. 1983 йили Турк исломий уюшмаси тасарруфига ўтганидан сўнг, масжидга айлантирилади ва ҳозирда 2000 нафар намозхон бемалол ибодат қилиши мумкин. Масжид қошида ҳалол гўшт дўкони, никоҳ ўқиш хонаси ва кафе жой олган.


Шоҳ Жаҳон масжиди

Сурра графлигидаги Уокинг шаҳрида жойлашган Шоҳ Жаҳон масжиди мусулмонлар учун қурилган энг биринчи масжидлардан ҳисобланади. Унинг қурлиши 1889 йили ниҳоясига етган. Масжид 600 та кишига мўлжалланган бўлиб, унинг қошида ҳам катталар, ҳам болалар учун диний таълим бериш йўлга қўйилган. 


Ҳамкол (Ghamkol) марказий масжиди

Бирмингем шаҳрида жойлашган бу улкан масжид 1996 йили ўз фаолиятини бошлаган. Масжид қурилиши 1992 йили 15 март куни Рамазон ойида  бошланиб, 4 йилда қуриб битказилган. Масжидда бирданига 6000 киши бемалол намоз ўқиши мумкин. 


Дидсбери масжиди

Буюк Британиядаги кўплаб масжидлар олдин черков бўлган. Манчестер шаҳрида жойлашган Дидсбери масжиди ҳам 1883 йили қурилган чекров бўлган. 1962 йили черков фаолиятини тўхтатгач, кейинроқ масжидга айлантирилган. Масжид 1000 кишига мўлжалланган.


Глазго марказий масжиди

Горлабс шаҳрида жойлашган Глазго масжиди 1983 йилда Муҳаммад Туфаил Шаҳин деган тижоратчининг катта ёрдами билан барпо этилган. Масжид расман 1984 йили Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси Бош котиби Абдуллоҳ Умар Нассиф томонидан очилган. Масжиднинг ич томонлари анъанавий арабча усулга мувофиқ равишда безатилган.


Эдинбург марказий масжиди

Эднбург университети ва Шотланд миллий музейидан унча узоқ бўлган Поттерро шаҳарчасида жойлашган. Масжид ва  ислом маркази бир жойда жойлашган. Масжид 1000 кишига мўлжалланган.

 

Файзан ва Мадина масжиди

Питербородаги Миллфилде шаҳрида жойлашган ушбу каттагина масжид 3000 кишига мўлжалланган. Масжидда Қуръони карим ва диний таълим бериш курслари фаолият олиб боради.  

 

Байтул Футуҳ масжиди 

Сурра гарфлигидаги Мордене шаҳирида бундан 15 йил олдин барпо этилган ушбу масжид Ғарбий Европадаги энг катта масжид ҳисобланади. Масжид 6000 кишига мўлжалланган. 

 

Шоҳ Жалол масжиди

Ниҳоятда ажойиб дизайнда барпо этилган ушбу масжид энг бошида кўп қаватли уйлар охирида кичкинагина кўринишда бўлган. Маҳаллий мусулмонлар сони ошиб бориши билан бу бино барча намозхонларни қамраб олмай қолади. Шундан сўнг Бангладеш ислом уюшмаси бинони сотиб олиб, ўрнида каттагина янги масжид барпо қилади. 

 

Китоб якунида муаллиф қуйидаги хулосларини баён этиб қолдиради: “Бу китоб асосан Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдан келиб ўн йиллар мобайнида қашшоқлик, ирқичиликка қарши курашиб, қатъиятлик, ихтирочилик билан муваффақиятга эришиб, Британия мусулмон жамиятининг ижтимоий ва диний инфратузилмасини яратишга муваффақ бўлган  мусулмон-мигрантларнинг фаол авлодига гувоҳ бўлди”.

 

Islom.uz

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримда Ҳадид сураси бор. Бу сура Мадинада нозил бўлган. Сурада темирни нозил қилингани, унда катта кучқувват ва одамлар учун манфаатлар борлиги зикр давоми...

3135 15:26 / 14.10.2020
1калит. Аллоҳга тақво қилиш. Тақво ndash Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниш, ман этган ишларидан сақланиш. Аллоҳ таоло ўз Китобида марҳамат қилади .Кимки Аллоҳга тақво давоми...

4936 11:25 / 18.06.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккада Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига тонгда ёки кечқурун бориб турадиган одатлари бор эди. Кунларнинг бирида давоми...

3496 09:00 / 27.05.2022
Тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир..Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Тарафкашлик давоми...

2303 11:10 / 26.08.2019