1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах эсимга тушди

07:10 / 22.05.2019 2504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусмиъ ибн Осим айтади: «Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, Абдулазиз ҳам йиғлади. Бундан таъсирланган Салмон ҳам уларга қўшилиб йиғлади. Мен ҳам уларга қўшилиб йиғлаб юбордим, лекин улар нега йиғлаётганини билмас эдим. Бир оздан сўнг Абдулазиздан: «Эй Абу Муҳаммад, бу кеча нега йиғладингиз?» деб сўрадим. У: «Мен денгиз мавжига қарадим. Унинг тўлқинларини кўриб, дўзахдаги табақалар эсимга тушди. Шунинг учун йиғладим», деди. Килоб ва Салмондан сўрасам, улар ҳам шундай дейишди. Энг ёмон одам мен бўлсам керак, чунки мен уларнинг йиғлаётганига раҳмим келиб йиғлаган эдим».

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Бакр уни Баҳрайнга юбораётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб давоми...

3550 10:30 / 18.05.2020
Савол .Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволим ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланган мавзулардан бири бўлган иссиқсовуқ амали давоми...

5767 14:09 / 01.11.2018
Маън ибн Зоида айтади .Халифалик аббосийларнинг қўлига ўтгач, Халифа Мансур мени қидирувга бериб, мени унинг олдига олиб борган одамга мукофот ҳам ваъда қилди. давоми...

3426 07:10 / 30.07.2019
Савдодан айниб қолган харидорга ёрдам бериш ҳам савдогарларнинг гўзал одобларидандир.Баъзи ҳолатларда харидор бир нарсани сотиб олганидан кейин турли давоми...

2763 08:45 / 18.01.2019