1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Улуғ ишга рўбарў бўляпман

08:00 / 01.11.2019 2442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан ривоят қилади: «Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо жон топширар ҳолатида қаттиқ йиғлади. Ҳусайн розияллоҳу анҳу: «Акажон, нега йиғлаяпсиз? Аждодларимизга – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Али, Фотима ва Хадижа розияллоҳу анҳумга ҳам ўлим келди. Аллоҳ сизга Ўз Пайғамбари тилидан «Жаннат аҳли йигитларининг саййиди» эканингизни айтди. Аллоҳнинг Байтига ўз оёқларингиз билан ўн беш марта ҳаж қилиб бордингиз», деди. У бу сўзларни акасини тинчлантириш учун айтган эди. Аллоҳга қасамки, бу гаплардан сўнг Ҳасан розияллоҳу анҳу ҳўнграб йиғлаб юборди ва: «Укажон, мен улуғ ва даҳшатли ишга рўбарў бўляпман. Бундай ишга ҳеч қачон рўбарў бўлмаганман-ку», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди .Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бирбиридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. давоми...

3183 07:10 / 29.06.2019
Аллоҳ таоло сени сабаблари ичида турғизганда тажридни ирода қилишинг махфий шаҳватдандир. Аллоҳ таоло сени тажридда турғизиб қўйганда сабабларни ирода қилишинг давоми...

3634 21:00 / 21.06.2019
Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади.Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик,. Нисо сураси, давоми...

3545 10:00 / 21.05.2022
Ҳабиб Ажамий айтади .Намоз ўқиш учун Куфадаги масжидга кирдим. Қарасам, озғин бир йигит ўтирган экан. Кўринишидан кўп ибодат қилгани билиниб турарди. Мендан давоми...

5889 17:10 / 30.05.2019