1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмонлар учун “ҳалол” браузери ишлаб чиқилди

17:04 / 29.01.2019 2651 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиялик дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган “Ҳалол” браузери орқали сайтлардаги контентни фильтр қилиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу браузернинг  SalamWeb номли иловасида исломий одоб-ахлоққа тўғри келмайдиган, турли ҳақоратли  контентларни блоклаш учун бир қанча фильтр қилиш воситалари мавжуд. Мисол учун, браузер фаҳш тарғиб қилувчи ва қимор уйинларига ихтисослашган сайтларни умуман кўрсатмайди.

“Bloomberg”нинг хабар беришича, браузер намоз вақтларини ҳам кўрсатиб туради. Ҳозирда янги илова, асосан Малайзия ва Индонезия мамлакатларида истиқомат қилувчи мусулмонларга мўлжалланган. Бироқ компания яқин келажакда иловасини дунёнинг 10 фоиз мусулмонлари орасида тарқатишни режалаштирган.

“Биз интернетни яхшироқ қилишни истаймиз. У яхши ва ёмон қисмларга бўлинади. Бизнинг браузеримиз эса фақат яхши интернет учун ойна очиб беради”, дейди Salam Web Technologies вакили Ҳасни Зарина.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.4. Тунукун 24 соат давоми...

10965 12:45 / 21.03.2022
Бугун Тошкент шаҳридаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжидининг мажлислар залида .Йил имомиndash2023, кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давоми...

1780 21:24 / 13.09.2023
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди. давоми...

1587 17:51 / 17.08.2023
Британия тиббиёт компанияси ҳижоб кийган тиббиёт ходимларининг санитария ҳолатини сақлашга, уларга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам бериш учун давоми...

2261 09:00 / 31.03.2021