1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

500 йиллик Қуръони карим ўз ватанига қайтарилди

14:27 / 08.01.2019 2378 pdf Ўқиш режими + -

Миср Миллий кутубхонаси ва Миллий архив агентлиги Лондонда сотилиши тўхтатилган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси мамлакатга қайтарилганини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA хабар берди. 

Маълум бўлишича, Мисрнинг бу икки ташкилоти ҳозирда қўлёзманинг эгалари билан боғланиб, йўқолган нусхаларнинг эгалик ҳуқуқини тиклаш механизмлари устида иш олиб бормоқда. Қуръони каримнинг бу нусхаси XVI асрда Миср ҳукмдори бўлмиш Қансу ал-Ғурига тегишлидир. Шунинг учун бу Каломуллоҳни “Қансу ал-Ғури” номи билан ҳам аташади. 1884 йилда Каломуллоҳ мамлакатнинг миллий кутубхонасида қайд этилган. Бу Қуръонда Оли Имрон сурасининг 92 оятидан, Нисо сурасининг 23 оятигача насх ёзувида ёзилган. Китобнинг ҳар бир саҳифасидаги чизиқлар ва оятлар орасидаги масофа олтин билан белгиланган.

Ушбу нусханинг аҳамияти шундаки, бу китоб бир замонлар мавжуд бўлиб кейин йўқолиб кетган Мамлуклар (XIII асрдан XVI асргача Ўрта Шарқда асосан Миср ва Сурия орасида мавжуд бўлиб, кейин йўқ бўлиб кетган султонлик) подшоҳлигига тегишли ягона қўлда ёзилган намуна эканлиги билан ажралиб туради. Бу даврда босилган Қуръони каримларнинг ёзуви, жилди ва зийнатланиши бошқа даврдагилардан буткул фарқ қилади. 2018 йил 24 октябрь куни Лондоннинг Соубей аукционида 500 йиллик Қуръони каримнинг “Қансу ал-Ғури” қўлёзма нусхаси эркин сотувга қўйилганди. Бироқ бир неча кун ўтиб Миср маданият вазирлиги унинг савдосини тўхтаб қўйган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

989 14:10 / 18.10.2024
Парламентнинг турли фракцияларидан 53 нафар депутат исломофобияни .Ирқчиликнинг бир тури, сифатида тан олишни талаб қилди, деб ёзади Буюк Британиянинг The Independent давоми...

2693 10:02 / 17.12.2018
Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия мусулмон жамоалари раҳбарлари мамлакатда исломофобия муаммосининг олдини олиш мақсадида черков, синагог, индус ва давоми...

2264 12:50 / 09.03.2019
Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан давоми...

1507 20:17 / 17.05.2024