1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда Ислом дини бўйича масофавий таълим йўлга қўйилади

10:43 / 11.02.2019 2409 pdf Ўқиш режими + -

Кардифф университетининг Ислом ва инглиз тадқиқотлари маркази ислом динига қизиқувчилар учун масофавий таълим курсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда IQNA хабар беради. Биринчи бор ташкил этилаётган “Англияда ислом: ўзгаришлар ва қийинчиликлар” мавзусидаги ушбу курслар жорий йил 5 мартдан бошланиб, тўрт ҳафта давом этади. Дарсларни университетнинг исломшунос, тилшунос ва руҳшунос олимлари олиб боради. Курснинг асосий мақсади мусулмон бўлган кишиларга исломни яқиндан танитиш ва мусулмонларнинг ҳолати бўйича батафсил маълумот беришдан иборат. Шунингдек, Англияга илк кириб келган мусулмонлар, ислом давлатлари билан Буюк Британиянинг алоқалари, инглиз мусулмонларнинг жамият равнақи йўлида олиб бораётган ишлари ҳақида маълумотлар бериб борилади.  Хоҳловичлар курсларга аъзо бўлиши мумкин.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
ТАЪЗИЯ Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидирhellip Бугун islom.uz порталининг техник давоми...

11639 13:14 / 08.07.2017
Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг АтТафҳимrdquo асарининг давоми...

1384 07:30 / 15.12.2024
Тошкент шаҳри .Ҳазрати Али, жоме масжиди имомхатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. давоми...

3463 17:00 / 03.05.2021
Жамиятда инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик, меҳроқибат ғоялари ва қадриятларини қарор топтирувчи муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан давоми...

2057 16:42 / 28.03.2023