1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда мусулмон ёшлар шаҳарни чиқиндилардан тозалашди

16:32 / 08.01.2019 2482 pdf Ўқиш режими + -

Филадельфия штати мусулмон ёшлари шаҳарнинг сайёҳлар ташриф буюрадиган диққатга сазовор жойларини турли чиқиндилардан тозаламоқдалар. Бу ҳақда IQNA хабар беради. 

АҚШ билан Мексика чегараларида қурилаётган деворни молиялаштирилиши оқибатида юзга келган молиявий инқироз Федерал ҳукуматнинг қисман ёпилишига сабаб бўлган. Оқибатда шаҳарни тозаловчи давлат ходимлари ишга чиқишмаган ва бу сайёҳлар ташриф буюрадиган кўплаб дам олиш масканларининг чиқиндиларга тўлиб кетишига олиб келган. Бироқ бу ҳолат мусулмон ёшларни бефарқ қолдирмади. “Ҳукуматнинг қисман ёпилиши ва бўлиб турган воқеалар афсусланарли ҳолат, лекин биз шаҳар озодалигига жим қараб туролмадик, қўлимиздан келганча ишлаяпмиз”, дейди ёшлардан бири ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида.

Маълум бўлишича, ушбу хайрия акцияси натижасида бир ҳафта ичида шаҳарнинг 50 дан ортиқ турли сайёҳлар дам оладиган жойлари чиқиндилардан тозаланган. Мусулмон ёшларнинг бу беғараз ташаббусидан хурсанд бўлган Филадельфия шаҳри мери Жим Кэнней: “Кўнгилли ёшлар катта савобли ишга қўл уришди. Трамп ҳукуматни ёпиши мумкин. Бироқ америкалик ёш мусулмонларнинг фуқаролик бурчини инкор эта олмайди” деди. Конгресс ва Оқ уй янги бюджет борасида бир тўхтамга кела олмаганлиги учун федерал ҳукумат ташкилотлари янги бюджет қабул қилингунига қадар маошсиз ишлашга мажбур бўлмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20212022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича қуйидаги ишонч телефонлари ва интернет давоми...

2785 16:00 / 21.06.2021
Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улкан шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилган.Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўлак ва хонага давоми...

1981 10:20 / 30.01.2021
Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo танловининг якуний босқичи бошланди. Мазкур мусобақада давоми...

1801 10:04 / 05.12.2023
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Каримуллоҳ домла раҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби давоми...

2729 13:51 / 14.02.2022