1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида «Ҳаж 2019 мавсуми» мавзусида брифинг ташкил этилди

11:26 / 23.07.2019 2048 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 23 июль куни «Ҳаж 2019 мавсуми» мавзусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида ОАВ учун брифинг ташкил этилди.

Ушбу брифингда аввало Ҳаж ва Умра тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида тизимли равишда амалга ошириб келинаётгани таъкидланди.

Шунингдек, муборак Ҳаж сафарига жўнаб кетаётган зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳаж сарф-харажатларини янада арзонлаштириш мақсадида «Ҳаж – 2019» мавсумига тайёргарлик ишлари барвақт бошлангани, ва тизимли ташкил этилаётгани қайд этилди.

Жумладан, 2016-йилда 5 минг нафар зиёратчи Ҳаж сафарига борган бўлса, 2017 йилдан буён уларнинг сони 2 минг нафарга кўпайгани, умумий кўрсаткич 7 мингга етгани, бу йил ҳам худди шунча мўмин-мусулмон юртдошларимиз Ҳаж ибодатини адо этиши айтиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан томонидан ўтган йиллардан фарқли равишда бу йил ҳожиларимиз сафар олдидан, ватанда бўлиб турган пайтларидаёқ ўзларини ҳам маънан, ҳам руҳан тайёрлаб, улуғ сафарга муносиб бўлиш мақсадида ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар, кам таъминланган оилалар ва аҳоли учун хайрия ёрдами сифатида ўз ташаббуслари билан 9 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатгани зикр қилинди.

Жорий йилдан эътиборан Саудия Арабистонида барча турдаги хизматларга 5 фоизлик қўшимча қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга яна 2,5 фоизлик солиқ киритилгани, хизмат кўрсатиш нархларининг ошишига сабаб бўлиши, лекин Ўзбекистонлик ҳар бир зиёратчи учун белгилаган хизматлар нархи оширилиши ўрнига, сезиларли даражада туширилгани, бу йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 миллион 300 минг сўм этиб белгилангани, яъни нарх 5 миллион сўмга арзонлаштирилгани алоҳида келтирилди.

Юртдошларимиз шу йилнинг 24 июль – 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатиладилар ва шу йўналишларда мамлакатимизга қайтиб келадилар.

Ўз навбатида, брифингда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб борилаётгани, мисол учун, зиёратчиларимиз шу йилдан эътиборан Мадина шаҳрида 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхоналарида истиқомат қилишлари юртимиз зиёратчилари учун галдаги туҳфа бўлгани алоҳида айтиб ўтилди.

Якунда юртдошларимиз мана шундай юксак эътиборга мос равишда ҳаж ибодатини адо этиб, Ватанимизга қайтгач, шахсий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатишади, бор куч-ғайратларини эзгу, савобли ишларга сарфлашлари таъкидланди.

Islom.uz портали 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 14июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги .Исҳоқ Шайх Эшон, жоме масжидида давоми...

2141 16:57 / 14.06.2021
2021 йил 19 август куни Қорақалпоғистон республикасининг Нукус шаҳрида .HilolNashr, нашриётининг янги филиали фаолиятини бошлайди.Бугун янги дўконда сўнги тайёргарлик давоми...

3033 16:30 / 18.08.2021
Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Андижон вилоятида фаолият юритаётган давоми...

1682 14:32 / 09.10.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томомнидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган .Энг маърифатли имом ndash 2018, кўрик танловининг республика босқичи давоми...

3525 15:02 / 20.12.2018