1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Эй Роббим, бу нима?»

20:00 / 02.01.2019 5369 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у:

«Эй Роббим, бу нима?» дейди.

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Албатта, инсон ўлганидан кейин унинг ўзи амал қилиш имконидан маҳрум бўлади. У ҳеч нарса қила олмайдиган, кутиб туришдан бошқа нарсага ярамайдиган ҳолда бўлади. Аммо ўлганидан кейин бир кишининг даражаси кўтарилади. Бундан ўша банданинг ўзи ҳам ҳайрон. Қандай қилиб ўлимидан кейин унинг даражаси кўтарилиши мумкин? Бу ажабланиш уни Аллоҳ таолога савол беришга ундайди. У:

«Эй Роббим, бу нима?» дейди».

Унинг ажабланиб сўраган бу саволига жавобан:

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан боланинг истиғфори – мағфират сўраши туфайли унинг вафот этиб кетган ота-онасининг охиратдаги даражаси кўтарилиши билиб олинади.

Шунинг учун ота-онасига уларнинг ўлимидан кейин яхшилик қилмоқчи, уларнинг ортидан савоб етказмоқчи ва охиратдаги мақомининг яхшиланиши, даражаси юқорилашини истаган фарзанд уларга мағфират сўраб, дуода бўлиши лозим.

Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилинади:

«Бир кеча Абу Ҳурайранинг ҳузурида эдик. У: «Аллоҳим! Абу Ҳурайрани ва онамни мағфират қилгин ҳамда икковларига истиғфор айтганларни мағфират қилгин», деди».

Муҳаммад (ибн Сирийн): «Биз Абу Ҳурайранинг дуосига кириб қолайлик, деб унга ва онасига мағфират сўраб турамиз», деди».

Ушбу ривоятни келтиришдан мақсад вафот этиб кетган ота-онанинг орқасидан дуо қилиш яхши эканидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзлари оналарига мағфират сўраб дуо қилишлари билан бирга, бошқалар ҳам уларга мағфират сўраб дуо қилишини таъминлашга чора излаган эканлар.

Ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд ўзи ота-онасига мағфират сўраб дуо қилиши билан бирга, бошқалардан ҳам уларнинг ҳаққига дуо қилишларини таъминловчи чоралар кўриши матлуб бўлади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
карантин пайтидаги ўйларимУшбу мақолани бир мухлисамиз GRAND TA`LIM grandtalim томонидан ўтказилган .Кеча ва бугун неъматлар қадрини англамоқдамиз, танловига юборган давоми...

2708 15:30 / 24.07.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севиб истеъмол қилган ва умматларига ҳам тавсия этган ўнта неьматнинг бири анор ҳисобланади. Қадимий манбаларда давоми...

3247 11:00 / 06.12.2020
Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта давоми...

7308 20:00 / 21.03.2020
Аллоҳ таолонинг инсониятга берган неъматлари беадад, беқиёсдир. Уларнинг ичида энг ажойибларидан бири уни лаззатларга буркаб қўйганидир. Ўйинкулги лаззати, давоми...

3410 19:00 / 24.09.2021