1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уламолар ила алоқа боғланг

09:00 / 27.06.2019 2429 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Эй, Биродар! Бугунги кун мавлавий (домла)лари барчаси айнан шундай бўладилар. Бугунги кун уламоларининг аҳволи шу» деб ташвиқот қилишлик ва уламоларни бадном қилиб юришлик ҳам ҳозирги даврнинг бир модаси бўлиб қолди. Бу айнан динсиз одамларнинг иш услубидир. Чунки, улар токи мавлавий (домла) ва уламоларни бадном қилмагунимизча, бу қавмни жоҳил ва гумроҳ қила олмаймиз. Қачонки, уламолардан бу қавмни алоқасини бузиб юборсак, шунда одамлар бизнинг соямизда бўладилар. Қандай хоҳласак, уларни шундай жоҳил қилиб юраверамиз деб биладилар. Менинг падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдиларки, қачонки, чўпон подадан алоқани узиб юборса, унда бўри учун эркинлик бўлади. У қандай ҳоҳласа подани шундай тутиб ейди. Динсиз одамларнинг иши ҳам айнан шундай уламоларни бадном қилишдир. Лекин, диндор одамларда ҳам бу мода пайдо бўлиб боряпти. Улар ҳам ҳар доим: “Эй, Жаноб! Уламоларнинг аҳволи шу” дея уларни ҳақоратлаб ва беобрў қилиб юраверадилар. Уларнинг мажлислари бундай гаплар ила тўшиб тошади. Ваҳоланки, бу гаплардан ҳеч фойда йўқ. Фақат шу бўладики, одамларни уламолардан ёмон гумонда қилиб қўйсангиз, у ҳолда сизга шариъат аҳкомларини ким айтиб беради? Энди, айнан шайтон сизга, бу ҳалол, бу ҳаром деб шариъат масалаларини айтади. Кейин сиз унинг кетидан юрасиз ва жоҳил бўлиб қоласиз. Шунинг учун уламолар гарчи беамал бўлиб кўринсалар ҳам, уларни асло бундай таҳқирламанг. Балки, уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Сиз унинг ҳаққига дуо қилсангиз, унда илм бор, сизнинг дуоингиз баракотидан инша Аллоҳ бир кун у албатта тўғри йўлга қайтиб олади.

“Ижтимоъий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар” китобидан 

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Абдурраҳмон ибн Аббон аҳли байтдан бўлган қулларни сотиб олиб, уларга янги кийимкечак олиб берарди. Сўнга уларни озод қилиб давоми...

1671 08:05 / 12.04.2020
Абу Исҳоқ айтади .Амр ибн Шураҳбил тўшагига ётаётиб, .Қанийди онам мени туғмаганда эди,, деди. Аёли унга .Эй Абу Майсара, Аллоҳ сизга яхшилик қилмадими Сизни Исломга давоми...

2178 08:00 / 06.01.2020
Ато ибн Соибдан ривоят қилинади .Абу Абдурраҳмон Сулламий ўлим тўшагида ётганида уни кўргани бордик. У шундай деди .Роббимдан умидворман. Унинг учун саксон йил давоми...

2839 08:01 / 13.01.2020
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2873 19:02 / 25.05.2020
Аудиолар

227883 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146605 14:35 / 11.08.2021