1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Беш марварид

07:40 / 30.03.2019 5521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Беш нарсани эслаб қолинг: Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз. Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бошқадан умид қилмасин; фақатгина гуноҳидан қўрқсин; билмаганини ўрганишдан уялмасин; олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса «Билмайман», деб айтсин; огоҳ бўлингки, бешинчиси сабрдир. Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўлмаса, унда иймон йўқдир. Кимда бош бўлмаса, унда жасад ҳам йўқдир. Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳалимликда хайр йўқдир. Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Фазола айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У зот .Ибн Авнни зиёрат қилинглар, чунки Аллоҳ ndash ёки .Аллоҳ ва Унинг Расули, ndash уни яхши кўради,, дедилар,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1931 07:10 / 02.10.2019
АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассисларининг фикрича мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан .мулоқот, давоми...

3858 09:44 / 24.10.2018
Бугунги мавжуд телевидение, ундаги маҳаллий ва хориж кўрсатувлари, турли киною сериаллар, параболик антенналар масаласида мусулмонлар ўртасида узунданузоқ давоми...

5365 12:30 / 26.03.2019
Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёллардан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, .Эй менинг давоми...

3198 08:00 / 17.06.2020