1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хотин-қизларга салом бериш жоизми?

15:00 / 31.12.2018 10003 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёши катта қизлар ёки аёллар салом берса, алик олиш керакми? Агар кичкина қизчалар салом беришса-чи?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Салом бериш суннат, эшитган киши учун эса алик олиш фарздир. Таълим бўлиши ва эркалатиш учун кичкина болаларга салом берилади. Бегона қизларга салом бериш макруҳдир.

Умму Ҳонеъдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, ғусл қилаётган эканлар. Шунда у зотга салом бердим.

«Ким бу?» дедилар.

«Умму Ҳонеъ», дедим.

«Марҳабо», дедилар».

Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.

Шарҳ: Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг қизлари бўладилар. Ҳадисдаги воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага борганларида, Умму Ҳонеънинг уйларида меҳмон бўлиб турганларида бўлиб ўтган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи Муаззамага боришдан аввал ғусл қилаётган бўлганлар. Шу пайтда уйнинг бекаси келиб қолиб, салом берган. Бундан аёл кишининг эркак кишига салом бериши дурустлиги келиб чиқади.

Муборакдан ривоят қилинади:

«Ҳасаннинг, «Аёллар эркакларга салом берар эдилар», деганини эшитдим».

Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.

Аввал ўтган улуғларда аёлларнинг эркакларга салом бериши бор нарса экан.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бану Ҳошимнинг мавлоси Муҳаммад ибн Абул Қосимдан ривоят қилинади .Бир обид киши бир золимга панднасиҳат қилибди. Бундан ғазаби чиққан золим обиднинг давоми...

2799 08:00 / 20.06.2020
Абу Исҳоқ айтади .Амр ибн Шураҳбил тўшагига ётаётиб, .Қанийди онам мени туғмаганда эди,, деди. Аёли унга .Эй Абу Майсара, Аллоҳ сизга яхшилик қилмадими Сизни Исломга давоми...

2032 08:06 / 30.03.2020
Аллоҳ таоло .Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

3490 18:37 / 02.08.2019
Язид ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади .Ибн Сарҳ розияллоҳу анҳу Рамла деган жойда эди. У фитнадан қочиб, ўша ерга борган эди. Унинг ўлим соати яқинлашиб қолди. У давоми...

4070 09:19 / 31.12.2019