1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Эркакларнинг тилла тақишлари ва ипак кийишлари

18:00 / 31.12.2018 10206 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки дунёда ипак кийса, охиратда киймайди»(Бухорий ва Муслим ривояти).

Бу ҳукм барча эркакларга тааллуқли. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Тилла ва ипак кийиш умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларга эса ҳалол қилинди» (Термизий ривояти).

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни тилла ва кумуш идишда ичиш ва ейишдан, ипак ва дийбож (кимхоб) кийиш ва унга ўтиришдан қайтардилар» (Бухорий ривояти).

Қайси эркак ипак кийишни ҳалол деб билса, у кофирдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса фақатгина қичима, қўтир ёки бошқа касали бор одамларга ва душман билан олишаётган жангчиларга ипак кийишга рухсат берганлар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Зубайр ва Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳумо қичима бўлганлари сабабли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ипак кийишга рухсат бердилар» (Муттафақун алайҳ).

Бироқ эркакларнинг зийнат учун ипак кийишлари ҳаромлигига мусулмонлар ижмоъ қилишган. Таркибининг кўп қисмини ипак ташкил этган кийимлар ҳам ҳаромдир.

Шунингдек, эркакларга тилла буюмлардан фойдаланиш ҳам ҳаромдир. Бинобарин, тилла узук, тилла айил, тилла дастали қилич ишлатиш ҳам мумкин эмас. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг қўлида тилла узукни кўриб, уни ечиб олиб: «Сизлардан бир киши дўзахдан бир бўлак чўққа интилади-да, уни қўлига тақиб олади», деганлар (Муслим ривояти).

Зар жиякли, тилла билан оро берилган либосларни кийиш ҳам эркаклар учун ҳаромдир.

Уламолар ёш боланинг тилла ва ипак кийиши жоиз-ножоизлиги хусусида ихтилоф қилишган. Бир тоифа уламолар бунга рухсат берган бўлсалар, қолганлари жоиз эмас, деб билганлар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисини ҳужжат қилиб келтирганлар: «Бу иккиси (яъни, тилла ва ипак) эркак умматимга ҳаромдир» (Абу Довуд ривояти).

Ҳадиси шарифдаги ҳукм ёш болаларга ҳам тааллуқли. Бу Имом Аҳмад ва бошқа уламоларнинг фикридир.

Аллоҳдан Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ этишини сўрамиз. Албатта, У сахий, марҳаматли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, молдунёларингиз ва болачақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгиртириб қўймасин давоми...

7748 15:02 / 21.12.2018
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан давоми...

3518 11:41 / 09.02.2022
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда саноқлари кўплигини кўриб уларга орқа ўгирманглар яъни, қўрқиб қочманглар. Кимки ўша давоми...

3438 11:12 / 08.06.2019
Аллоҳ таоло биз бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини ўта билувчи давоми...

3184 15:00 / 26.01.2022
Аудиолар

230134 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148714 14:35 / 11.08.2021