1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Топқир қози

08:00 / 01.01.2019 4143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн ибн Усмон ва бошқалардан ривоят қилинади:

“Азидуддавла қози Абу Бакр Боқилонийни Рум императорининг олдига борадиган одамлар ичига қўшиб юборди. Император қозининг келаётганидан хабар топиб, уни қандай қилиб мот қилишни ўйлаб қолди. Боқилоний подшоҳлар ҳузурига кирганда ҳаммага ўхшаб ерни ўпмас эди. Буни билган император ўз тахти жойлашган хона эшигини фақат энгашиб кирадиган қилиб, пасайтириб қўйишни буюрди. Энди бу эшикдан кирадиган одам ноилож императорга таъзим қилиб киришга мажбур бўларди. Қози эшикнинг олдига етиб келгач, императорнинг мақсадини тушунди-да, эшикдан орқа томони билан кирди. Император қозининг матонати ва зийраклигига яна бир бор тан берди”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач ndash яъни ҳижратнинг ўн давоми...

3255 12:00 / 03.05.2019
23. Ифторлик бериш фазилати. Бу ҳам Рамазонга хос амаллардан саналади.Ибн Можа Зайд бин Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1910 19:00 / 02.05.2020
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади .Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, .Роббим, менга жамолингни кўрсат, Сенга назар давоми...

4744 11:00 / 19.07.2021
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдаги Ҳимс шаҳрига борганларида у ердагилар Саъид ибн Омирдан шикоят қилиб, тўрт нарсада айблашди .Қуёш кўтарилмагунча масжидга давоми...

2876 08:00 / 08.09.2020