1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлид қайси мамлакатларда қандай нишонланади?

14:16 / 06.12.2018 5359 pdf Ўқиш режими + -

Дунёдаги барча мусулмонлар учун энг азиз бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойларида Мавлид тадбирларини катта хурсандчилик билан ўтказиш энг яхши одатга айланган. Асрлар оша давом этиб келаётган ушбу одат дунёнинг турли қитъаларида яшайдиган халқлар орасида турлича ўтказилади.

Мазкур мақолада биз бир қанча мамлакатларда Мавлид ўтказишнинг тартиб-қоидлари ҳақида фикр юритамиз.

Покистонда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган Мавлид ойига алоҳида тайёргарлик кўрилади. Рабиул аввал ойи кириши билан масжидлар, бозорлар, жамоат жойлари, кўчалар ва маҳаллар ёрқин чироқлар ва байроқлар билан безатилади. Ўқув даргоҳларида эса катта-катта тадбирлар ташкил этилиб, унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи наът, шеър ва қасидалар ўқилади.

Туркиянинг Шимолий Кипр мусулмонлари Мавлид ойи кириши билан Ларнака порт шаҳридаги Хола Султон Такка масжидига борадилар. Бу Ислом дунёсидаги машҳур масжидлардан ҳисобланади.

Ливия аҳолиси эса мамлакатдаги беқарор вазият бўлишига қарамай Мавлид ойини байрамона кайфиятда ўтказадилар. Болаларга байрам муносбати билан ҳадялар берилади. Кўчаларда дўмбиралар овози янграйди. Уйларда байрам дастурхони тузалади.

ЖАР да истиқомат қиладиган мусулмонлар жамоаси бу ойда Рэмпис-снай тадбирини ўтказадилар. Рэмпис малайча сўз бўлиб, “кичик қоғозли сумка” деган маънони билдиради. Снай эса африканча сўз бўлиб, “кесиш”ни англатади. Тадбир давомида мусулмонлар байрамона кийимлар кийиб, лимон ва апельсин дарахти баргларини кесиб олиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар айтишади. Кейин кесилган баргларни пушти ва лимон сувига ботириб, кичик пакетларга ўраб бир-бирларига ҳадя қилишади.

Мисрда Мавлид алоҳида байрам сифатида нишонланади. Ушбу байрам билан кўплаб анъаналар боғланиб кетган. Масалан, Мавлид байрами кунлари Мисрда шакар қўғирчоқ ясалади. Буни маҳаллий одатда “Мавлид келини” деб аташади. Бу каби Мавлид билан боғлиқ яна бир қанча одатлар, айнан шу байрам арафасида нишонланади. Мисрликлар Мавлид ойида суннатга мувофиқ кўпроқ камбағал оилаларга ташриф буюриб, уларнинг ҳол-аҳволларидан хабар оладилар, моддий ёрдам кўрсатадилар.

Туркия ҳам Мавлидни нишонлашда Мисрдан қолишмайди. Бу ерда ҳам байрамни нишонлаш учун кенга қамровдаги алоҳида тайёргарлик ишлари кўрилади. Мавлид байрамларида туркларнинг рамзи бўлмиш, тасаввуфдаги само – илоҳий қасидалар ва рақс кенг намойиш этилади.   

Фаластинда ҳам Мавлид катта аҳамият касб этган. Байрам кунлари шаҳар кўчаларида байрам юришлари ташкил этилади. Болаларга байрам муносабати билан турли ширинликлар ҳадя этилади.

АҚШ мусулмонлари ҳам Мавлидни ўзгача нишолайдилар. Улар байрам кунлари масжид ва ибодатхонларда бирлашиб Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам салоту саломлар, наътлар ўқишади. Кейин кечки байрам дастурхонлари ташкил этилади.

Эронда ҳам Мавлид ойи байрамона тарзда нишонланади. Бу ерда “Исломий бирлик ҳафталиги” ҳафта давомида нишонланади. Бу ҳафта Мавлид суннийлар ва шиалар томонидан нишонланадиган кунларни ўз ичига олгани учун ҳам шундай деб номланган. Бу кунларда бутун Эрон бўйлаб масжидларда бошланадиган ҳар хил диний тадбирлар маданий акциялар билан якун топади. Байрам муносабати билан кўчалар чиройли тасвирлар билан безатилади.

Ўзбекистонда ҳам Мавлид ойи ўзгача кутиб олинади. Масжидларимизда, хонадонларда Мавлид муносабати билан Имом Жаъфар Барзанжийнинг мавлид асарларидан намуналар ҳам араб тилида, ҳам ўзбек тилида ўқилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар айтилади. Байрам муносабати билан ёшу кекса барча бир-бирини табриклайди, яхши тилаклар улашади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида давоми...

4478 04:23 / 04.06.2023
ИЛМНИ ТАРТИБ БИЛАН ОЛИШ КЕРАКАллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсинАллоҳ таоло борлиқни тартибинтизом давоми...

75464 02:45 / 01.07.2020
Бугун, 16 май куни Мадинаи Мунавварадаги ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари эҳромга кириб, Мадина шаҳри яқинидаги мийқот ndash Зулҳулайфа водийсида давоми...

914 17:38 / 16 май
.СанктПетербург, масжидининг дизайни .Шоҳ мақбараси, деб таржима қилинган .ГўриAмир, деб номланган Самарқанддаги Темурийлар мақбараси асосида яратилган. Ушбу давоми...

2446 15:00 / 07.04.2021
Аудиолар

213525 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132735 14:35 / 11.08.2021