1447 йил 20 шаъбон | 2026 йил 08 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Филиппиндаги бутун бир қишлоқ аҳолиси исломни қабул қилди

09:33 / 15.11.2018 4082 pdf Ўқиш режими + -

Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси (IERA) ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.

IERA жамоаси «Dawah Out reach work» лойиҳаси доирасида яқиндагина исломни қабул қилган филиппинлик Абу Бакр томонидан мамлакатнинг марказий қисмидаги  Себу провинцияси Бантайан оролидаги маҳаллий масжидга таклиф қилинган эди.

«IERA жамоаси  Абу Бакрнинг ёрдамида камбағалларга тарқатиш учун озиқ-овқатлар тайёрлаб қўйишган эди», - деб ёзади “The Prophetic Mission”  Facebookдаги  саҳифасида .

Жамоа қишлоққа келиб, маҳаллий аҳоли учун ислом дини ҳақида маърузани ташкил этишди.

«Насроний динига мансуб 250 нафарга яқин инсон ҳам  Абу Бакр, ҳам Эсо Хоннинг кучли маърузаларига маҳлиё бўлиб қолишди. Улар ислом ва насроний динининг ўхшаш томонлари ва битта Аллоҳга сиғинган Исо алайҳиссалом пайғамбарнинг  ҳақиқий номаси ҳақида гапириб беришди», - деб қайд этади маълумотда.

Ummamag.kg нашрининг хабарига кўра, IERA жамоасини ҳайратга солган нарса шу бўлдики, 215 нафардан иборат бутун қишлоқ аҳли бирваракайига исломни қабул қилиб, калимаи шаҳодатни қайтарди.

Филиппин умумий аҳолиси сонининг деярли 8 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

Филиппиннинг минералларга бой Минданао жанубий минтақаси ислом дини кириб келган биринчи жой ҳисобланади, бу ерда 5 млн. мусулмон яшайди. Филиппинга ислом дини XIII асрда кириб келган.

IERA – Буюк Британияда қайд этилган хайрия ташкилоти бўлиб, унинг мақсади  ислом динини тарғиб этиш ва янги мусулмон бўлганларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

2980 16:08 / 05.03.2020
Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз давоми...

2001 20:06 / 11.12.2022
Ўқув курсларига қабул қилиш тартибиndash таълим олиш учун 18 ёшга тўлган ихтиёрий равишда таълим олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида давоми...

2225 18:30 / 12.08.2021
Навбатдан ташқари арабислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад давоми...

1379 21:52 / 11.11.2024