1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Zamzam Pullman меҳмонасида истиқомат қилмоқдалар

15:20 / 05.06.2023 1729 pdf Ўқиш режими + -

Айни кунларда зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Zamzam Pullman меҳмонасида истиқомат қилмоқдалар. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида бўлиб, зиёратчиларимиз беш маҳал намозни ушбу табаррук масжидда адо этиш, Расул алайҳиссаломга салом йўллаш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш саодатига эришмоқдалар.

Меҳмонхонада ҳозирланган шароитлар барча ҳожиларимизни мамнун этмоқда. Ҳар бир хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич ҳам ҳозирланган. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони Карим ва телевизор ҳам мавжуд.
Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 29 июлдан Мадинаи Мунавварада китоб кўргазмасининг 4даври бошланди. Бу ҳақда asharq.com сайти хабар берди. Кўргазма .Адаб, нашр ва таржима, қўмитаси томонидан давоми...

732 15:30 / 02.08.2025
Arabic.uz каналининг ҳикматларга кўнгил қўйган, руҳиятига таскин излаган азиз фойдаланувчиларКаналнинг фейсбукдаги саҳифаси 2012 йил 19 декабрдан бошлаб, илк давоми...

1707 23:12 / 02.11.2022
Аввал хабар қилганимиздек, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Бугун 2019 давоми...

2493 17:07 / 10.10.2019
Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони Каримни нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойни Қуръон ойи қилиб нишонлардилар. Ўтган солиҳлар ҳам Қуръонни давоми...

2712 19:32 / 23.03.2023