1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Арбаъин суҳбатларидан таассуротларим!

21:00 / 04.12.2021 1649 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, ҳафтанинг ҳар жума куни хуфтон намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида Имом Нававийнинг «Арбаъин» асари асосида суҳбатлар ўтказилмоқда. Хусусан, ҳадис илмига кириш, ҳадис ва унинг турлари, ҳадиснинг Қуръонга нисбатан тутган ўрни, ҳадис ва ҳадис тўпламларининг нақл қилиниши, юртимизда ҳадис илми ривожи ва бугуни, санад ва ижоза ҳақида, илмий суҳбатларга қатнашишга оид одоб ва аҳкомлар мавзулари ҳақида маърифий суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча навбатдаги суҳбат ҳам бўлиб ўтди. Унда мусалсал ҳадислар, биринчилик ила мусалсал бўлган Раҳмат ҳадисининг санади, матни, маънолари ва шарҳи мавзулари ҳақида гўзал суҳбатлар қилинди. Суҳбатни масжид имом ноиби, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қилиб бермоқдалар. Ушбу суҳбатни ҳадисга ошно бўлган азизларимизнинг кўпчилиги масжидни ўзидан, қолганлари эса ижтимоий саҳифаларимизда онлайн кузатиб боришмоқда.

Жумладан, адабиётшунос олим, Навоийшунос ёзувчи Акром Малик фейсбук саҳифаларида қуйидагиларни ёзиб қолдирган.

Иқтибос:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даставвал ҳадис ёзишга изн бермадилар, кейинчалик ёзишга рухсат бердилар. Аммо бу омматан бўлмади, жуда кам ёзилди. Айримлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ёзиб олмаган бўлсалар, ёдлаб етказилган бўлса, қандай қилиб рост бўлади дейдиган саволга Бухорий ва Термизий раҳматуллоҳи алайҳлар бу гумонларни кетказадиган даражада ишлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўнлаб, юзлаб одамлар эшитиб ёдлаб олган. Шу боис бир неча саҳобалар ривоят қилган ҳадисларни ҳеч ким инкор қилмайди. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида камроқ ҳадис ёзганлар, аммо тобеинлар даврида ҳадис ёзиш кенгайган. Хусусан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу, Абу Бурда розияллоҳу анҳу ва бир қанча саҳобалар ҳадисларни шогирдларига ёздирганлар.

Арабларнинг хотиралари кучли, бугунги кунда ҳам бу сифатлари сақланиб қолган. Бу иқлим ёки ирсиятга хос бўлиши мумкин. Бундай хотира имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳда ҳам бўлган. Масалан, имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ дарсларда ҳадис ёзмасдилар, бу ҳақда шикоят қилинганида у киши ёдлаб боряпман дердилар. Сўнг бошқалар ёзган нарсалар ва имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ёдлаганлари билан қиёслашганда имом Бухорийнинг фазилати кўринган. Саҳобалар бутун бошли юзлаб байтларни бир эшитишда ёдлаб олишган. Бу иқлим, муҳит шароитига, асосийси, Аллоҳнинг марҳамати билан боғлиқ бўлган. Ҳадис ривоят қилишган бирор сўзга шубҳа қилишса, буни ҳам айтиб ўтишган, аммо бу маънога умуман таъсир қилмаса-да, буни айтиб ўтишган. Буни кўрган муҳаддислар ҳадиснинг ишончлиги ҳақида хулоса қилганлар. Тобеинлар даврида Саид ибн Журай ва бир қанчалари ҳадисларни ёзиб олишган. Кейинчалик, масалан, Умар ибн Абдул Азиз даврларида ҳадислар омматан ёзиб олинадиган бўлди. Бу ҳижрий 100 йил эди.

Жамоатдаги бир йигит айтдики: «Акам шубҳага тушиб қолди. Бир гаплашсангиз». Мен айтдимки, акангизни олиб келинг. Суҳбатлашамиз.

Акаси келди ва савол-жавоб бошланди.

«Имом Бухорий қачон туғилган? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини 200 йилдан кейин туғилган ва ҳадисларини ёзган бўлса, бунга қандай қилиб ишониш мумкин?»

Имом Бухорий кимдандир эшитса, дарров ёзиб олмаганлар. Аввало, ёзма манбалардан ривоят қилганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг тезда ҳадислар ёзиб олинар эди. Имом Бухорий бир қанча текширувлардан кейин ҳадисларни ёзар эдилар. Айрим муҳаддислар бу ҳадисни фалончи дафтарида бу ҳадис мана бундай ёзилган деб айтишган.

Ҳадис китобларнинг биринчи ёзилганлари жавомиъ, мусаннафот дейилади.

1) Жавомиъда ҳадислар шунчаки йиғилган, тартибланмаган;

2) Мусаннафотда мавзуларга қараб тартибланган. Муснадлар ёзилди. Улар ровийларга қараб тартибланди. Масалан, бирор ровий ривоят қилган ҳадислар биринчи, кейин бошқасиники келтирилади. Муснадларга мисол имом Аҳмаднинг муснадларидир.

3) Саҳиҳ тўпламлар. Саҳиҳ тўплам тузишни имом Бухорий бошладилар. Илк муҳаддислар матнни бир эшитишда саҳиҳ ҳадисни дарҳол фарқлаб олишган. Улар кўплаб ўқиш, тажриба, илм билан англаб етганлар. Имом Бухорий саҳиҳларни ажратишда аниқ шартларни ишлаб чиққанлар. Имом Муслим ва бошқалар ҳам саҳиҳ тўплам туздилар.

4) Яна бир ҳадис тўплами тури мустадракдир. Бу имом Бухорий ва имом Муслим тўпламларига кирмаган, аммо имом Бухорий шартлари асосида тўпланган ҳадислар бўлиб, саҳиҳга яқин туради;

5) Мустахражлар шуки, имом Бухорий, имом Муслим ёки бошқалар ривоят қилган бўлса-да, уни бошқа санадлар билан китобга киритиш билан мустахраж тўплам дейилади;

6) Сунан ҳадис тўпламлари, уларда бобларда фиқҳга оид ҳисобланади, масалан, таҳорат, намоз каби;

7) Кейинчалик турли ҳадис тўпламларидан ҳадислар ажратиб олиб тўпланди, шулардан бири арбаъин дейилади».

Воиз, Қуръони Карим ходими, имом ноиб Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид. 

Ёзиб олувчи: Aкром Maлик.

Иқтибос тугади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини санад билан эшитишни соғинганлар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боришлари мумкин.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Можароли ҳудудларда ўзларининг қуроляроғларини сотаётган ғарбнинг бой давлатлари можароларни янада алангалатмоқдалар. Дунёда тўхтамаётган бу урушларнинг давоми...

1830 08:40 / 10.04.2019
25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имомхатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имомхатиби давоми...

2306 14:45 / 25.08.2019
Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сана бошланадиган ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир.Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши давоми...

3142 18:00 / 18.07.2023
Ҳозирда АҚШда сафарда бўлиб турган юртимиз уламолари НьюЙорк шаҳрида ўтказилган Рамазон тадбирларидаги иштирокларини якунлаб, Cинcиннатининг Огаё штатига йўл давоми...

2452 21:41 / 23.04.2022
Видеолар
Аудиолар

137646 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57716 14:35 / 11.08.2021