1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Нақшбанд туризм фестивали”га меҳмонлар келишни бошлади

09:51 / 08.11.2018 2773 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 7–14 ноябрь кунлари юртимизда зиёрат туризми йўналишида “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” номли халқаро тадбир ўтказилади.

Унда дунёдаги Нақшбандия тариқатининг 170 дан зиёд вакили ва кўплаб меҳмонларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Куни кеча тушдан сўнг фестиваль иштирокчиларининг дастлабки гуруҳи Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиниб, Бухоро шаҳрига авиақатнов орқали жўнаб кетишди. Меҳмонлар ўзлари учун белгилаб қўйилган меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Фестивалнинг иштирокчилари Бухоро шаҳрида "Етти пир" номи билан машҳур бўлган Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний, Ҳазрат Хўжа Ориф Ревгарий, Ҳазрат Хўжа Маҳмуд  Анжир Фағнавий, Ҳазрат Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳазрат Хўжа Бобоий Сомосий, Ҳазрат Хўжа Али Ромитоний ва Ҳазрат Абул Хафс Кабир ҳамда Ҳазрати Сайид Амир Кулол зиёратгоҳ-мажмуаларини зиёрат қилишади. Бундан ташқари, меҳмонларнинг Мир Араб Олий мадрасасига ҳам ташриф буюриб, мадраса фаолияти билан яқиндан танишишлари фестивал дастуридан ўрин олган.

Воқеалар жараёни билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда танишиб боринг.

Бизни кузатишда давом этинг.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Hilal Travel
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имомхатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган .Йил имоми ndash 2024, кўриктанловининг якуний давоми...

2484 14:22 / 13.11.2024
.Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, зулмат чекиниб, қора тун қаъридан ҳилол ёғду сочмоқда,. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўзининг шоҳ давоми...

866 21:50 / 10 январь
.Ҳилол, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси ndash Жиззах вилояти Зомин тумани бош имомихатиби ва .Маърифатли, жоме масжиди имомхатиби, Равшанов давоми...

1945 09:01 / 08.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Исломий молиявий хизматлар Кенгашига аъзо бўлди. Кенгаш фаолияти исломий молия институтларини тартибга солиш ва назорат давоми...

1125 22:02 / 23.12.2024