1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Йил имоми – 2024» ғолиби ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

14:22 / 13.11.2024 2406 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти «Ҳомиддин қори» жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги «Фирдавс» жомеъ масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти «Чаноқ» жомеъ масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, танловнинг «Йилнинг энг фидоий имоми» Қорақалпоғистон Республикаси «Мулла Исҳоқ» жомеъ масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти «Мирҳошим бобо» жомеъ масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари «Йил имоми – 2024» соҳибига ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.

Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ташаббуси билан Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси давоми...

1151 13:15 / 22.07.2024
Тошкент шаҳар транспорт ва йўлтранспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 0300 дан иш давоми...

661 08:15 / 04 июнь
Макдоналдс ва Мираторг томонидан ташкил этилган онлайн пресстур давомида Россиядаги Макдоналдс сифат менежери Владислав Соломатов компания истеъмолчи хоҳласа, давоми...

2232 15:30 / 06.04.2021
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

3800 06:00 / 23.04.2023
Аудиолар

212282 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131510 14:35 / 11.08.2021