1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Энди уммат бирдамлигини олимлар бошқаради

16:30 / 07.11.2018 2750 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бутунжаҳон ислом уламолари иттифоқининг навбатдаги бешинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

Бутунжаҳон ислом уламолари иттифоқи Бош ассамблеясида нутқ сўзлаган  Туркия Дин ишлари раҳбари профессор, доктор Али Эрбош ислом дунёсининг бирлашиши ва уммат бирдамлигини олимлар  бошқаришини таъкидлади. 

Доктор Али Эрбош бугун жаҳон, айниқса ислом дунёси  уруш, қашшоқлик, террор ҳаракатлари, умидсизлик каби  улкан муаммолар қамали остида мураккаб ва таҳликали жараёнларни бошдан кечираётгани ҳақида гапириб, мусулмонларнинг  бўлиниши энг катта муаммо эканини таъкидлаб, шундай деди:

- Бу борада ташқи кучлар қўллаган сиёсатнинг ҳиссаси  аҳамиятли бўлса-да, мусулмон уммати сифатида, хусусан 2-3 асрдан бери жаҳонда рўй бераётган воқеаларни тўғри тушунмай, таҳлил қилмаслик оқибатида жиддий хатоларга йўл қўйилганини инкор этиб бўлмайди. Афсуски, бунда географик бўлиниш маънавий тарқоқлик билан уйғунлик касб этган. Куч-қувват ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаган ислом дунёси империалистик кучлар ва қийинчиликларга қарши туролмайдиган ҳолга келиб қолди. Бошқа жиҳатдан тартибсизлик ва урушларга ирқ, мазҳаб бўлинишлари ҳам сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, у мавжуд вазиятларга ҳаққоний баҳо бериб, тўғри қарорлар қабул қилиш, ислом уммати бирдамлигини таъминлаш каби вазифаларни адо этиш, шубҳасиз ислом уламоларининг зиммасидаги улкан масъулият эканини таъкидлаб ўтди.

Бу борада олимларнинг бирлашиши, ўзаро фикр алмашиши, муаммоларга биргаликда ечим топишга уриниш, хусусан, ташкилий масалаларда ҳамкорлик қилишлари муҳим аҳамиятга эгалигига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек тадбирда диний асосларга кўра ҳаракат қилиши иддао қилинган, бироқ жамиятда бузғунчилик қилаётган ФЕТО, ИШИД, БОКО, Ҳарам, ал-Қоида каби террорчи ташкилотларнинг мусулмонлар тинчлиги, бирдамлиги ва келажагига салбий таъсир ўтказаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Истанбулда бўлиб ўтаётган мазкур йиғилиш доирасида конференциялар ўтказилиши ва янги раис ҳамда бошқарув аъзолари сайланиши кўзда тутилган. Тадбир пайшанба куни ўз якунига етади.


Islom.uz портали таҳририяти



Мавзуга оид мақолалар
Бугун Парламент юқори палатасининг ўн олтинчи ялпи мажлисида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама давоми...

2569 14:00 / 26.06.2021
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3312 12:30 / 04.11.2021
Муҳтарам ватандошлар Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни ndash нуроний отахон ва давоми...

2032 22:00 / 08.07.2022
Мусобақада Тошкент ислом институти ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди. Мусобақа якунига кўра қуйидаги иштирокчилар давоми...

1322 19:43 / 13.05.2024