1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

15 йил: Ҳилолдан Бадрга

21:50 / 10 январь 664 pdf Ўқиш режими + -

«Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, зулмат чекиниб, қора тун қаъридан ҳилол ёғду сочмоқда».

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўзининг шоҳ асари – «Тафсири Ҳилол»нинг муқаддимасида шундай деган эдилар. Бундан ўн беш йил муқаддам «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасига ҳам шундай эзгу ниятлар билан асос солган эдилар.

Ўн беш йил ичида юртимизда ва хорижда ўнлаб филиаллар очилди, электрон савдо тармоғи йўлга қўйилди, барча китобларимизни бир неча тилларда ўқиш ва тинглаш мумкин бўлган мобил иловалар ишлаб чиқилди, маҳсулотларимизни бутун дунё бўйлаб етказиб бериш хизмати ишга туширилди. Ҳазратимизнинг орзулари рўёбга чиқиб, нашриётимиз ўн беш йилда ҳилолдан тўлин ойга – бадр йўлида давом этмоқда.

2026 йил 10 январь куни нашриётнинг мажлислар залида «Hilol Nashr» нашриётининг 15 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ҳамда нашриётнинг шарафли йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Бадр» номли ҳужжатли фильмнинг тарғибот маросими бўлиб ўтди.

Маросимга устозлар, шайх ҳазратларининг шогирдлари, олиму зиёлилар, таниқли блогерлар, китобхонлар ташриф буюришди. Маросим Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Тадбирни Жамшид Умрзоқов олиб борди.

«Hilol Nashr» нашриётининг раҳбари, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ домла кириш сўзини очиб, анжуманга ташриф буюрган барчага ташаккур изҳор қилдилар.

Сўнгра «Hilol Nashr» нашриёти рақамларда номли видео лавҳа намойиш этилди.

Тадбир давомида устоз Муҳаммад Айюбхон домла сўзга чиқиб, нашриёт билан боғлиқ онлар,  умидли ва машаққатли дамларни хотирладилар.

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, филология фанлари доктори Минҳожиддин Ҳожиматов ҳам нутқ қилиб, устозимиз шайх ҳазратларининг баракали фаолиятлари, илмий-маърифий меросилари ҳақида самимият билан тўхталиб ўтди. Шунингдек, «Hilol Nashr» нашриётининг маърифат йўлидаги хизматлари, ҳазратнинг издошлари томонидан олиб борилаётган хайрли ишлари эътироф этилди.

Меҳмонлардан сиёсатшунос олим Саидкомил Муҳаммад Карим сўзга чиқиб, «Бадр» номли ҳужжатли фильм борасида, нашриётнинг бугунги кунгача босиб ўтган шарафли йўли ҳақида маълумот берди. Меҳмон бу шарафли йўлни бир сўз билан ифодалаб «музёрар» дея таъриф берди.
Нажот таълим ўқув маркази раҳбари ва асосчиси Темурбек Адҳамов ўз нутқида «Бадр» номли ҳужжатли фильмни тайёрлаган барча ижодкорлар ва хизмат қилганларга ташаккур айтиб, фильм юқори даражадаги маҳорат, тажриба асосида тайёрланганини айтиб ўтди.
Тадбир жараёнида нашриётимизга Ёзувчилар уюшмаси томонидан махсус эсдалик совға тақдим этилди.
Шунингдек, «Бадр» ҳужжатли фильм ижодкорларига устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳадялар улашдилар.
Тадбир якунлангач «Hilol Nashr» нашриёти ҳамда islom.uz портали жамоалари учун «Эъзоз» тўйхонасида гўзал дастурхон безатилиб, таомлар тортиқ қилинди.

Азизлар, «Hilol Nashr»нашриётининг шарафли йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Бадр» номли ҳужжатли фильмни томоша қилинг, яқинларингиз билан ҳам баҳам кўринг.

«Бадр» номли фильмни томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=QnHzdDMdVCo

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фестивал 2019 йил 24 март куни Москвадаги Катта масжидrdquoда бўлиб ўтади. Тадбир Россия Фередацияси Мусулмонлар диний идораси, Россия Муфтийлар кенгаши, Москва давоми...

2538 07:30 / 01.03.2019
1626 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имомхатиблар учун малака ошириш давоми...

720 22:20 / 26.07.2025
Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги .Толибон, ҳукумати олий таълим вазирлигининг давоми...

1446 14:24 / 21.07.2024
2017 йилда Бельгияда дунёга келган чақалоқлар орасида энг оммавийлашган исм Муҳаммад бўлди. Бельгия Статистика институтининг маълумотларига қараганда, 2017 йилда давоми...

2725 11:19 / 06.10.2018