1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Дунёни ўзгартиришга қодир – табассум

16:26 / 31.05.2018 6173 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


“....Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз Аллоҳ уни билгувчидир.”

 

           Ота – онасиз қолган бола нималарни ҳис этади?... Ораларимиздан кўпчилигимиз, болалик чоғларимизда бизни севадиган ва ҳар қандай инжиқликларимизни кўтарадиган ота–оналаримиз бўлган бўлсалар, мазкур ҳолатни ҳис этолмаймиз. Хаттоки вояга етиб, ота–онамиз, ё улардан бирини йўқотганимизда ҳам бу ҳолатни чуқур англашимиз маҳолдир.. Бу дунёда сизга энг яқин инсонингизни бошка кўра олмаслик ҳақида ўйлашнинг  ўзи жуда аламлидир...      

          Энди ота ёки онасини умуман кўрмаган, уларнинг мехрлари, суйиб-эркалашларини  ҳеч  қачон хис этмаган болага қандайин хам оғирлигини тасаввур этиш қийин!

           Нега бу қадар оғир синов ҳали бирон гунох содир этмаган  гўдакларга хам бериларкин? Қандай қилиб меҳрибон Аллоҳ бунга йўл қўяркин? Бу саволларга жавоб топиш мушкул, чунки биз хаётнинг фақат зохирий кўринишини кўрамиз. Уни хам яна маълум бир нуқтадан, маълум бурчакдан кўрамиз. Лекин шу билан бирга атроф коинотдаги жамики нарсалар Илоҳий хикматга бўйсунишини ва ҳар қандай синов - имтиҳон эвази, бадалига хам эгалиги бизга аниқ маълум нарсадир. Бу оламда машаққатдан сўнг енгиллик келади, ўлимдан сўнг эса бу айрилик ва дард-аламларга сабр қилган, матонат кўрсатган зотларга улуғ ажру - мукофотлар бўлиб қайтади. Бизку ушбу хақиқатларни ақлимиз билан тушунамиз ва қалбимиз билан иймон келтирамиз.

           Лекин жудаям эрта айрилиқ аламини тотган болакайни бу сўзлар юпатармикан? Ахир у оталик ғамхурлигини, оналик меҳри, илик тафтини ҳис этмоққа ва бахтли бўлмоққа хақли эмасмиди?

           Агар жамият ота-она парваришидан махрум бўлган фарзандлар ҳақида қайғурмас, эътибор кўрсатмас экан, у ҳолда масъулият уларнинг тақдирида иштирок этиш имконида бўлиб, бирон нарса қилмаган  хар  инсоннинг зиммасига масъулият, жавобгарлик  юклайди.

           Қаровсиз колдирилган болалар ва етимларга нисбатан кўрсатилган бемеҳрликнинг салбий оқибатлари бутун жамиятга таъсир этмасдан қолмайди. Ота-оналик ғамхўрлигидан, оила ошёнидан маҳрум болалардан юз ўгириш, бу келажагидан ва ўз фарзандларининг келажагидан юз ўгиришнинг айнан ўзидир.

          Қуръони каримда Аллоҳ субҳанаху ва таоло шундай марҳамат килади: “Айтинг: ”Қандай яхшилик қилсангиз, ота-онага, қариндош- уруғга, етим-мискинларга ва йўловчи- мусофирларга қилингиз. Қандай яхшилик килсангиз, шубхасиз Аллоҳ уни билгувчидир”    (Бакара сураси, 215-оят.)

Ёки яна бошқа бир оятда:“...Сиздан етимларнинг (моллари) хақида сўрайдилар. Айтинг: ”Уларнинг ислоҳ қилиш яхшидир.” (Бакара сураси 220-оят) дея марҳамат қилади.

         Аллоҳ субҳанаху ва таоло бизнинг мулкларимизда етим ва мискинлар ҳақли бўлган улушни белгилаб қўйган. Закот беришлик фурсати етганда, ушбу белгиланган улуш бизники эмас, балки биздан кўра ушбу молга муҳтож бўлиб турганларнинг  ҳаққига айланади.  Садақаларимиздан ташқари ота- онасиз, етим болалар бизнинг меҳру-мурувватимиз, ғамҳўрлигимиз ва севгимизга ҳам ҳақлидирлар. Шу сабабдан, фақатгина пул бериб қўйиш, ёки хайрия фондига пул ўтказишнинг ўзи етарли эмас, яхшиси, бизнинг мехримизга муҳтожларнинг ёнига келиб уларнинг бошини силаш, улар билан бирга, ўйнаш, меҳр кўрсатиш мақбул ва савоблироқдир.

        Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам етимликда вояга етганлар ва ўзлари ҳам етимларга мурувватли бўлганлар. У зот улар бирга гаплашиб ўтирар, бошларидан силар ва бу эътибор қалбни юмшатади дер эдилар. (Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадис шу мазмундадир). Фирдавс жаннатларига эришмоқ истагидагиларга мақсадга эришишнинг энг тўғри воситасини баён қилиб шундай марҳамат қилганлар: “Мен ва етимнинг кафиллигини олган жаннатда худди шу икки бармокдаймиз”дея кўрсаткич ва ўрта бармоқларини кўрсатганлар”(Имом Бухорий ривояти)

        Ҳасан Басрий ривоят қилишларича, Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анхунинг олдиларига

тушлик қилишга бир етим бола келиб турарди. Бир куни Ибн Умар овқат ҳозирлашни буюрдилар ва болани хам чақиртиришни тайинладилар. Бирок етим болани топишолмади. Ибн Умар овқатланиб бўлганларидан сўнггина бола келиб қолди. Шунда Абдуллох ибни Умар унга “савик” ва асал келтиришни буюрдилар ва: Аллоҳга қасамки, сен ютқазмадинг, бенасиб қолмадинг” дедилар. Хасан Басрий айтадиларки: “Аллоҳга қасамки, ибн Умар хам ютқазмади”.  (Қуртубий тафсири 76/8)  Бу ўринда буюк саҳобий зот “савик” ва асал у киши тановвул этган овқатдан кам эмаслигини назарда тутган бўлсалар, Ҳасан Басрий эса у зот ўзларидаги бор нарсанинг энг яхшиси билан етимни  меҳмон қилиб, Аллоҳга хуш келувчи амални бажарганларини назарда тутганлар.

          Нега биз бундай йўл тутмаймиз? Нега биз етим ва мискин-бечораларни ўзимизнинг дастурхонимизга ўтказмаймиз, ақалли уларни эсламаймиз хам? Ёки биз бемеҳрликдан сақланишнинг бошқа йўлини ўйлаб топганмизмики, ўша билан бизнинг машғуллигимиз  заифларга қайғуришдан кўра кўпроқ наф келтиради деб хисоблаймиз? Аллоҳим, қанчалаб  мўминлар бизнинг замонимизда улкан-улкан режа ва орзу хаёллар билан овораки,  рахмдиллик ва меҳр мурувват кўрсатишдан машғулдирлар, вақтлари йўқдир?  

Ахир етим мискинларга беэътиборлик ёки улардан жирканиш ёки паст назар билан қараш- бу мунофиқлик ва иймонсизликнинг аломатларидан эмасми?  Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Жазомукофотни ёлғонга чиқарувчини кўрдингми? «Мааъуун» Етимни қўполлик билан ҳайдайдиган ўшадир. «Мааъуун» Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайдир.”. (Моъуун сураси, 1-3 оятлар).

У кимса Аллоҳ ва Расулига имон келтирганда эди, бундай қилмаган бўларди. Чунки, Аллоҳ таоло унга мол-мулк ва мансаб - обрў ато этибдими, демак, бу неъматларни у кимсанинг жуда яхшилиги учун эмас, балки уни ушбу неъматларни қай йўсинда тасарруф этажагини имтиҳон қилиш, кўриш учунгина ато этгани англаган бўларди.    

           Ушбу ҳақиқатни тушунишни истамаганлар эса эртами кечми, албатта хорликка юз бурадилар. Агар ўтган хатони тўғрилашга имкон бўладиган фурсатда келса яхши, фақатгина моддий бойликлардангина маҳрум бўлса у банда учун яхши. Чунки, баъзида бало шундай келадики, ҳеч қандай мол-дунё уни даф этиш ёки вазиятни ўнглашга қодир бўлмайди. У пайтда инсонлар «Аллоҳим нима учун? Нега бизга бу мусибату балоларни юбординг?»  дея нолалар чекишади.  Қуръони карим эса уларга жавобан:  «...Йўк, сизлар етимни иззат-икром килмассизлар! Мискин-бечорага таом беришга ҳам бир-бирларингизни тарғиб килмассизлар!    Меросни эса  (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан еяверурсизлар! Яна мол-дунёни қаттик муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!» (Ал-фажр сураси, 17-20 оятлар) дея жавоб беради.

          Аллоҳим, бизнинг йўл қўйган нуқсонларимизни авф этгин ва савоб ишларни четлаб, ўзимизга бино қўйишдан асрагин! Қалбларимизни бахилликдан халос этгин ва биздан Ўз марҳаматингни аямагин! Енгиллик ва мадад умидида дуо қилиб, Ўзингга қўл чўзаётган ака-ука, опа-сингилларимиз, Сенга муҳтож бандаларинг ҳақида қайғуриш, ғамхўрлик қилиш имконини бергин Аллоҳим!  Омийн.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандларингиз хусусида қўрқиш керак эмас, уларни тарбия муассасаларида зулмга рўбаро келишларидан безовта бўлиш ҳам керак эмас. Чунки сизлар уларни тили давоми...

2132 09:00 / 26.11.2021
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир,, дедилар, Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон давоми...

3082 14:00 / 13 июнь
Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир.Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули давоми...

4700 15:01 / 21.11.2020
Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани топганингиз йўғу, лекин ташқарисида яъни, воқеий ҳаётда улкан нарсаларни давоми...

1647 09:36 / 02 сентябрь