1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Бир ҳадис шарҳи - Улуғ ва марҳаматли ой Рамазон

18:00 / 08.04.2023 4108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Шаъбон ойининг охирги кунларида бизларга берган ўгитларида шундай дедилар: “Улуғ ва марҳаматли ой, Рамазон ойи яқинлашмоқда. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойлардан афзал. Аллоҳ рўзани фарз этди, кечки (таровеҳ) намозини эса мукофотлар учун сабабчи қилди. Кимки бу ойда нафл амаллари билан Аллоҳ Таолога яқинлашар экан, у гўё Рамазондан бошқа ойларда фарз ибодатни адо этган кабидир, кимки фарз ибодатини адо этар экан, у Рамазондан бошқа ойларда етмишта фарз ибодатни адо этган кабидир.

Бу ой сабр ойидир, сабрнинг мукофоти – жаннат. Бу ой раҳм-шавқат ойидир. Бу ойда мўминнинг ризқи кўпаяди. Кимки бир рўзадорнинг қорнини тўйдирса, бу иши, унинг гуноҳларининг кечирилишига ва дўзах оловидан омонда бўлишига сабаб бўлади. Хамда рўзадор инсонга берилган савобга, унинг савобидан камайтирилмаган ҳолда, уни таомлантирган киши ҳам эга бўлади”.

Саҳобалар айтдилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, барчамиз ҳам,  рўзадорни тўйдирадиган даражадаги кишилар эмасмиз?». Бунга жавобан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Таоло ҳатто бир дона хурмо, бир қултум сув ёки сут учун ҳам мукофотлайди. Бу ойнинг биринчи ўн кунлиги – бу Аллоҳнинг марҳамати, иккинчи ўн кунлиги – гуноҳларга каффорат, учинчи ўн кунлиги – дўзах оловидан паноҳдир. Кимки Рамазон ойида ўз хизматкорининг ишини енгиллаштирса, уни Аллоҳ авф этади ва дўзах оловидан паноҳ беради.

Бу ойда тўрт ишни бажарингки, унинг иккиси Аллоҳнинг розилигини топишингиз учун, яна иккиси шуки, уларсиз нажот йўқ. Аллоҳнинг розилигини топиш учун икки ишингиз – бу “Ла илаҳа илаллоҳ” ни кўп қайтаришингиз ва истиғфор айтиб туришингиздир. Нажот топишингиз учун яна иккиси – Аллоҳдан жаннатни сўраш ва дўзахдан паноҳ беришини илтижо қилишингиздир. 

Кимки ифторда рўзадорга сув ичирса, уни, Аллоҳ Таоло Охират кунида, менинг Кавсар ҳавзмдан сув билан тўйинтиради ва то у жаннатга етгунича, чанқоқ нималигини ҳис этмайди”.

Шарҳ: Муҳаддисларда бу ҳадисни заиф деган бўлсаларда, фазоил, қизиқтириш бобида келтиришни мумкин санашган. Қолаверса бу ҳадисда келган маъноларни бошқа саҳиҳ ҳадислар қувватлаб келганини айтишган.

Бу ҳадисда бир неча ишларга аниқлик киритилади. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати учун жонкуярлик қилишлари. У зот, Шаъбоннинг охирги кунларида ўзгача хутба ўқиб, умматларига, Рамазон ойининг бир лаҳзасига ҳам бепарво бўлмасликка чақирдилар.

Бу хутбада, Рамазоннинг қадр-қиммати ҳақида сўзлаганларидан кейин, у зот, бир қанча аҳамиятли нарсаларга тўхталдилар. Энг биринчиси – Қадр кечаси. Бу кеча, ҳақиқатдан ҳам катта аҳамиятга эга.

Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳ бу ойда рўзани фарз этганини, таровеҳ намозини эса суннат амаллардан эканини уқтирдилар. Бундан келиб чиқиб, шуни тушуниш мумкинки, демак, таровеҳни ўқиш ҳақидаги ҳукм, Аллоҳ Ҳақ Субҳанаҳу Таолони Ўзидан экан. У ҳолда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен таровеҳни суннат қилдим” деганларини эса, Аллоҳ Таолонинг ҳукмини таъкидлаб ўтганлари деб, тушунишимиз мумкин экан.

Муҳаддис Мавлоно Шох Абдулҳақ Дехлевий, “Ма Сабата би сунна” номли китобларида, баъзи бир фикҳ китобларидан келтириб: “Агар, бирор шаҳарнинг аҳолиси таровеҳ  намозини ўқимай қўйсалар, шу шаҳарнинг ҳукмдори, уларга қарши уруш очиши керак”, деганлар.

Шуни таъкидлаш жоизки, кўпчилик инсонлар, бир неча кун мобайнида Қуръонни ўқилишини масжидда эшитиб турсалар, шуни ўзи кифоя деб ҳисоблайдилар. Шуни эсда тутиш керакки, бу иккиси бошыа бошыа икки суннат амалидир. Таровеҳ намози вақтида, Қуръонни бошидан охиригача ўқиш ёки эшитиш – бу алоҳида суннат, Рамазон ойида таровеҳ намозини ўқиш эса – алоҳида суннатдир. У ҳолда, юқорида айтилганида тўхталсак, демак бир суннат амали бажарилиб, иккинчиси қолиб кетади.

Албатта, Рамазон ойида сафарга чиққанлар ёки маълум сабабларга кўра, бир жойда таровеҳни ўқий олмаганлар учун, Қуръонни эшитиб олишлари тугалланмай қолмаслиги учун, уни бир неча кун мобайнида эшитиб олиш маъқулдир. Сўнгра, таровеҳни маъқул  келган жойда, вақт топиб, ўқиб оладилар. Шундай қилсалар, Қуръонни ҳам эшитилиши қолиб кетмайди хамда шахсий масалалар ҳам ўз ечимини топади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза ва таровеҳ ҳақида тўхталиб ўтганларидан сўнг, фарз ва нафл намозлар ҳақида гапирдилар. Бир нафл намознинг савоби, Рамазондан ташқари ойдаги фарзга тенг, бир фарз намознинг савоби, Рамазон ойидан бошқа ойлардаги етмиш фарзга тенг. Энди, бу муборакбод ойда, ибодатларимизга, фарз намозларимизни ва нафл намозларимизни кўпайтиришга эътиборимиз қай даражада, бир мулоҳаза қилишимиз лозим.

Умуман олганда, намозга эътиборимиз қандай? Мисол учун: сахарликдан сўнг, ухлаб, бомдод намозига туролмаслик ёки тез-тез учраб турувчи омиллардан яна бири, жамоат билан ўқишни тарк этишлик.

Сахарлик учун ўз миннатдорчилигимизни, биз, шу йўсинда ифодалаймиз ёки ундан ҳам қалтис ишимиз, жамоат билан ўқишимиз керак бўлган намозга, беэътибор бўламиз. Фатво олимлари, жамоатсиз ўқилган намоз мукаммал эмас, деб баҳолаганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, масжидга яқин яшайдиган инсонлар учун, масжидда ўқилган намозидан бошқа намози йўқ, деб.

Уламоларимиздан шундай дейишгани ривоят қилинади: “инсон маълум бир сабабисиз жамоатни тарк этиб, ўзи алоҳида намоз ўқиса, у намоз учун савобини олмайди, ҳатто фарзни адо этган ҳисобланса ҳам”. Ҳудди шу аснода, шом намози – у ҳам ифторлик сабабидан жабрланади,  бу борада, биринчи ракаъат, биринчи такбирни айтмаса ҳам бўлади. Яна бир тоифа одамлар, хуфтон намозини вақтидан аввал ўқийди, таровеҳ намози учун Аллоҳнинг марҳаматини умид қиоган ҳолда.

Рамазон ойида фарз, деб ҳисобланган намозларимиз ана шулардан иборат. Бир фарзнинг орқасидан учтасини йўқотамиз. Учта намоз – бу умумий қилиб айтилганда.

Кўпчилик одамлар, кундузги уйқуни деб, пешин намозини ҳам ўтказиб юборар эканлар, ифторлик учун бозор-ўчоқ қилиш керак деб, асрни ўтказиб юборадилар. Шундай қилиб, бу муборак ойда, фарз амаллари қай даражада адо этилаётгани ҳақида энди, ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг.

Фарз амаллари шу даражада экан, нафл амаллари ҳақида нима дейиш мумкин?

Бироқ, бу каби сўзларнинг келиб чиқишининг бари, эринчоқлик ва  дангасалик ортидандир. Буларнинг ҳаммасига улгурадиган, Аллоҳнинг жуда кўп бандалари бор.

Ўн бир ойни бекор ўтказгандан кейин,  шу биргина Рамазон ойини Дунё ишларига берилмай, сидқидиллик билан ўтказсак, жуда соз иш бўлар эди. Рамазон ойида, эрталабки вақтни Қуръон ўқишга сарфласак, бунинг нимаси қийин? Ахир дунё ишларига, иш вақтидан ташқари бўлган вақтни топамизку? Ҳудди шундай, деҳқонлар  ҳам, бирон ҳизмат ёки иш вақти билан, улар ўзгартира олмайдиган даражада чегараланмаганку? Ёки, далада ўтиришга мажбур бўлганлари сабабидан Қуръон ўқий олмайдиларми? Савдогарларга эса, бу марҳаматли ойда дўконларидаги савдо ишларига кетадиган вақтларини бироз камайтиришлари ёки савдо қилаётиб, орада Қуръон ўқишларининг умуман қийинчилиги йўқ, модомики, бу марҳаматли ва хайрли ойнинг, Аллоҳ Таолонинг Сўзи билан алоҳида ва аҳамиятли боғлиқлиги бор.

Аллоҳ Таоло Ўзининг сўнги каломини шу ойда нозил қилган.

Шунинг учун хам, Рамазон ойида Қуръони Каримни кўп ўқиб туриш керак. Хамда, бу амал, улуғ тақводор зотларнинг амалларидир.

Жаброил алайҳиссалом, ҳар йили Рамазон ойида, Қуръони Каримни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб берган экан. Баъзи бир ҳадисларда, Жаброил алайҳиссалом, Пайғамбар алайҳиссаломдан, Қуръон ўқишларини тинглаб ўтирган, дейилади. Бу икки ҳадисни бирлаштириб, уламо олимлари, Рамазон ойида хамма ерда одат тусига кирган, Қуръонни хатм қилиб туриш кераклигини таъкидлаганлар. Хуллас, қўлдан келганича, алоҳида эътиборни Қуръон ўқишига қаратиб туриш керак, ҳамда, ундан кейин қолган вақтни ҳам, зоя кетказиш керак эмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида келтирилган ҳадисда, алоҳида, эътиборимизни тўртта ишга қаратдилар ва бу ойда, уларни тез-тез бажаришимизни амр қилдилар. Булар, тоййиба калимасини, истиғфорни қайтариш, жаннатни сўраб дуо қилиш, жаҳаннамдан паноҳ тилашимиздир. Шунинг учун, буларга ибодатларга сарфлайдиган вақтингизни, неъмат деб билинг. Бу иш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг марҳамат қилган сўзларига кўрсатилган ҳурматдир. Ундан ташқари, дунё ишлари билан шуғулланиб туриб, тилда салавот ва тоййиба калимасини қайтариб туришнинг ҳеч қийин жойи йўқ, эртага эса, бунинг учун берилган мукофотни кўрганда қанчалар суйинар эканмиз?

Бундан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, рамазоннинг баъзи бир қонун-қоидалари ҳақида сўзлаб бердилар. Биринчидан, бу ой сабр ойидир, яъни, агар биз қийинчиликлар кечираётган  бўлсак, буни ҳурсандчилик ила қабул қилишимиз керак. Мабодо, таровеҳ вақтида қийналиб қолинса, у ҳолда бунга чиройли сабр қилиб, зинҳор буни бир бало каби қабул қилмаслик керак, йўқса бу иш, катта мукофотлардан маҳрум бўлишга олиб келади. Арзимас дунё ишларини деб, биз гоҳида ейиш, ичишга, дам олиш ва бадастирликка улгурмай қоламиз, наҳотки Аллоҳ Таолонинг розилигини топиш учун булар арзиса?

Бу ой раҳм-шавқат ойи, шунинг учун, фақир ва бечораларга эътиборли бўлишимиз керак. Агар биз ифторга, ўзимиз учун ўн хил таом тайёрласак, у ҳолда икки ёки учтасини ночорларга улашишимиз керак, хақиқатда эса, уларга ўзимиз учун тайёрланганидан ҳам яхшироғини, ҳеч бўлмаса, ўзимизга раво кўрганимизни, уларга ҳам беришимиз керак. Хуллас, иложи борича, сахар ва ифторлигимиздан уларнинг ҳам ҳаққини ажратишимиз зарур. Олижаноб саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг амаллари, жамоанинг қилаётган амаллари учун ибратдир. Ҳақиқатда, улар ўз амаллари билан, ислом динини ҳар жиҳатдан яққол намойиш қилдиларки, уларнинг мисолида, барча яхшиликлар учун бизларга йўл очиқдир. Хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат борасида, улар кетидан, фақат қаҳрамон инсонларгина эргашишлари мумкин.

Абу Жаҳм розияллоҳу анҳу ривоятлари: “Ярмук ғазотида, амакиваччамни қидириб кетдим, агар уни тирик ҳолида топсам, уни ичишига ва юз-кўзини ювишига ишлатиши учун, ўзим билан бир меш сув олдим. Тасодифан уни, яраланган ва ерда ётган ҳолатида топдим. Ундан, сув ичишни ҳоҳлайдими, деб сўрадим. У имо-ишора билан ҳоҳлашини билдирди ва шу онда, ёнида ётган, бошқа бир яраланган одам инграб юборди. Амакиваччам сув ичишидан олдин, имо-ишора билан, аввал у ярадорнинг олдига боришимни билдирди. Унинг олдига яқинлашдим ва у ҳам сув ичиш истагини билдирди. Бу вақтда, яна бошқа бир ярадор сув сўради ва бу ҳам, аввал бошқа ярадорга сув беришимни айтди. То, мен унга сув билан яқинлашгунимча, у жон бериб бўлди, иккинчисининг олдига борсам, у ҳам жон берган экан, шунда амакиваччам олдига югурдим ва уни ҳам шаҳид ҳолатида топдим”.

Бизнинг аждодларимиз, ҳатто жон таслим қилаётиб, биродаридан аввал сув ичмай, ана шундай қурбонликлар қилганлар.

Шундан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, рўзадорни тўйдиришнинг аҳамияти ҳақида гапирдилар. Яна бир ҳадисда айтиладики, агар инсон ўзининг ҳалол топган даромадидан, Рамазонда мискин рўзадорни ифторда тўйдирса, Рамазонда фаришталар, кечаси билан унинг ҳаққига Ўз марҳаматига олишини сўраб, дуо қилар эканлар, Қадр кечаси эса, Жаброил алайҳиссалом унинг қўлини тутар экан. Бундан, у инсоннинг юраги юмшаб, кўзидан ёш оқар экан. Таниқли муфассир олим, Ҳаммад ибн Салама роҳматуллоҳи алайҳи, ифтор вақтида ҳар куни беш юзта одамни тўйдирар экан.

Ифторликнинг қадр-қимматини гапирганларидан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларки, Рамазон ойининг боши – бу Аллоҳнинг марҳамати, яъни, бу вақтда Аллоҳдан хайр-баракалар ёғилади. Буларнинг ҳаммаси, мусулмонлар учундир. Бунинг учун шукр қилганларга эса, ҳайр-барака кўпайтириб, берилар экан.

Ойнинг ўртасидан авф этилиш бошланади. Рўзанинг бир қисми ўтар экан, унинг мукофоти авфдан бошланади. Ва Рамазоннинг охирги қисми, дўзах оловидан асралишдир.

Хамда, бир қанча бошқа ҳадисларда хабар қилиниши бўйича, Рамазоннинг охирида, инсон дўзах оловидан паноҳ топади. Юқорида айтилганлардан маълумки, Рамазон ойи уч қисмга бўлинади.

Бу уч қисмнинг фарқи: марҳамат, авф ва дўзах ўтидан асралишининг сабаби, қуйидагилардан иборат. Инсонлар уч хил бўладилар.

Биринчи хил одамлар – булар шундай инсонларки, уларга гуноҳлар жуда кам. Уларга авввалидан марҳамат ва хайр ёғилади.

Иккинчи хил инсонлар – шуларки, уларнинг гуноҳларининг оғирлиги, у даражада катта эмас. Бундай кимсалар учун рўзанинг бир неча кунидан кейин, гуноҳларининг авф этилиши бошланади.

Учинчи хил инсонлар – шуларки, гуноҳлари жуда кўп. Улар рўзанинг кўп қисми ўтганидан кейин дўзах ўтидан асраладилар.

Рамазоннинг биринчи кунидан бошлаб гуноҳлари авф этилганларга, Аллоҳнинг қанча хайр ва мархаматлари ёғилиши ҳақида, энди нима дейиш мумкин?

Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, яна бир ишга даъват қилдилар. Бу, хўжайинлар ўз қўл остидагиларининг ишини енгиллаштиришларидир. Ахир улар ҳам рўзадорлар. Оғир меҳнат оқибатида, рўза тутишга қийналиб қолишлари мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайзу нифос кўрган ёки ҳомиладор ва сут эмизувчи аёллар рўзасиСАВОЛ Аёл ҳайз кўрмаслик учун Рамазоннинг рўзасини тутиш ниятида ҳайз қонини тўхтатадиган давоми...

5495 05:00 / 13.01.2017
Доим банд бўлган жисмҚуръон ўқимоқчи бўлишинг билан дўстларинг сенга телефондаги хабарларни ёғдириб ташлайди. Сенинг ишда зарур ишинг чиқиб қолади, энага эса давоми...

3522 17:16 / 08.06.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз замаъу ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳ,, яъни давоми...

4512 05:00 / 11.01.2017
Рамазон ойи йилнинг энг афзал ойларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони Каримни нозил қилган. Бу ойда минг ойдан яхши кеча қадр кечаси бор. Бу ойда жаннат давоми...

2031 17:00 / 20.04.2021