1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзадаги васатийлик

17:11 / 31.05.2018 3051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шариат истилоҳида:

«Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».

«Рўзани очувчи нарсалар» деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва рўзани очувчи бошқа нарсалар кўзда тутилгандир.

Динлар тарихини ўрганиб чиққан уламоларнинг таъкидлашича, барча динларда, ҳатто илоҳий бўлмаган динларда ҳам рўза ибодати бор экан. Лекин уни адо этиш турлича бўлган. Баъзи динларда маълум овқатлардангина ўзини тийиб юришни рўза деб тушунилади.

Мисол учун, насороларда ҳайвондан чиққан озуқа маҳсулотларидан ўзини тийиб юриш рўза дейилади. Уларнинг рўзасининг муддати қирқ кун бўлади. Насронийларнинг турли мазҳабларида рўзалари ҳам турлича бўлади.

Албатта, рўзани инкор қиладиган атеистлар ва уларга ўхшаган қавмлар ҳам бор.

Исломда рўза ҳақиқий илоҳий маънони касб этган ибодатдир. Рўза тутиш ибодати фарз бўлганлиги ҳақида нозил бўлган Бақара сурасидаги оятлардан ҳам бу маънони осонлик билан англаб олиш мумкин:

«Эй иймон келтирганларСизлардан аввалгиларга фарз қилинганидексизларга ҳам рўза фарз қилиндиШоядкитақводор бўлсаларингиз.

Саноқли кунларСизлардан ким бемор ёки мусофир бўлсабассаноғи бошқа кунларданУни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордирКим яхшиликни ўз ихтиёри ила қилсаўзи учун яхшидирАгар билсангизрўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир.

Рамазон ойикиунда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлибҚуръон нозил қилингандирСиздан ким у ойда ҳозир бўлсарўзасини тутсинКим бемор ёки сафарда бўлсабассаноғи бошқа кунларданАллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламасСаноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учунШоядкишукр қилсаларингиз» (183–185-оятлар).

Биринчи оят маъносидан келиб чиқиб, рўза янги ибодат эмаслигини, балки барча динларда қадимдан бор ибодат эканлигини тушунамиз. Чунки унда:

«Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидексизларга ҳам рўза фарз қилинди», дейилмоқда.

Бу Исломнинг ўзигагина хос ибодат эмас.

Бу ояти каримада рўза фарз қилинганлигининг хабари келди. Аввалги умматларда йил бўйи, ярим йил рўза тутишлар ҳам бўлгани учун эшитувчида «Рўзанинг муддати қанча?» деган савол туғилади. Келаси оят шу саволга жавоб беради:

«Саноқли кунлар».

Яъни рўза фарз қилинган кунлар «саноқли кунлар»дир. Бошқалардагига ўхшаб йил бўйи, ярим йил эмас.

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло беморлик ва мусофирлик туфайли бироз қийинчиликда турган бандаларига енгиллик берди:

«Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлсабассаноғи бошқа кунлардан».

Яъни бемор тузалгандан сўнг, мусофир сафардан қайтгандан сўнг, неча кунни тутмаган бўлса, ўшанча кун қазо рўза тутади.

Уламоларимиз беморлар сафига ҳомиладор ва эмизадиган аёлларни ҳам қўшганлар. Ҳомиладор аёл неча кун рўза тутмаган бўлса, туққанидан кейин шунча кун қазо рўза тутади. Эмизадиган аёл ҳам боласини кўкракдан ажратгандан сўнг қазо рўза тутади.

«Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир».

Яъни ёшлари улуғ бўлиб, рўза тутишга ярамай қолган кишилар тутилмаган ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир мискинни тўйдирадилар. Бу эса ўзи яшаб турган диёрнинг ўртача таоми ҳисобида бўлади. Буни «фидя бериш» дейилади.

Уламоларимиз ушбу тоифага тузалмайдиган, сурункали касали бор кишиларни ҳам қўшганлар. Уларнинг касаллари рўза тутишга қўймайди. Қазосини тутади, дейилса, тузалишларидан умид йўқ.

«Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилсаўзи учун яхшидир».

Ким савобни кўпроқ оламан деб, бир кишигамас, икки, уч кишига ёки ўртача эмас, олий даражадаги таомларни берса, ўзи учун яхшидир.

«Агар билсангизрўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир».

Бошқа ибодатлар каби рўза ҳам аввало ушбу ибодатни адо этувчи шахсларга яхшилик келтиради. Жаннатга кириш, олий мақомларга эришиш, ироданинг кучли бўлиши, раҳм-шафқат сифатининг кучайиши, тақво ҳиссининг уйғониши, соғлик-саломатлик ва бошқа кўплаб биз билган-билмаган яхшиликларга рўза тутиш орқали эришилади.

Келгуси оятда юқорида зикр қилинган «саноқли кунлар»нинг вақти тайин қилинади ва ўша вақтнинг фазли ҳамда рўзанинг бошқа ҳукмлари баён этилади.

Аввалги оятда рўзанинг «саноқли кунлар»да фарз қилингани айтилган эди, бу оятда ўша саноқли кунлар «Рамазон ойи» экани баён қилиняпти. Айни чоғда Рамазон ойининг фазли ҳам зикр этиляпти:

«Рамазон ойикиунда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлибҚуръон нозил қилингандир».

Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Унинг фазли ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар, улуғ уламоларнинг сўзлари, мадҳлар, шеърлар айтилган, китоблар битилган. Лекин бу ҳақдаги таърифларнинг гултожиси Роббул оламиннинг Ўз каломида айтган мадҳидир. Бу мадҳ турли оятларда келган. Ушбу оятдаги таъриф Рамазони шарифнинг энг улкан фазилатлари ҳақидадир. Яъни:

«Унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлибҚуръон нозил қилингандир».

Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган Китоби – Қуръони Каримни нозил қилиш вақти этиб Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатини юқори кўтарган. Энди эса нур устига нур, фазилат устига фазилат қўшиб, рўза ибодатини ҳам шу Рамазон ойида адо этишни фарз қилмоқда.

«Сиздан ким у ойда ҳозир бўлсарўзасини тутсин».

Ким ушбу Рамазон ойига соғ-саломат етса, янги ой кўринганда ўзи шоҳид бўлса ёки Рамазон ойи бошланганининг хабари унга етса, рўзасини тутсин. Бу фармон умумийдир, лекин одамларда «Янги, умумий фармон бўлди, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамма рўза тутиши фарз экан», деган фикр пайдо бўлмаслиги учун, ушбу ҳукмдан истисно қилинганлар яна бир бор зикр этилмоқда:

«Ким бемор ёки сафарда бўлсасаноғи бошқа кунлардан».

Сўнгра рўза тутиш фарзига муҳаббатни ошириш учун:

«Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас», дейди.

Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш ва уларни оғир ва машаққатли таклиф остида қолдирмаслик Ислом динининг асосий ва улкан қоидасидир. Ислом шариати осонликка бино қилинган.

Ушбу рўза тутиш ибодатида ҳам Аллоҳ таоло енгиллик йўлини тутганини эслатмоқда. «Ҳаммага рўза тутиш фарз», дейишга ҳам Аллоҳнинг ҳаққи бор, ҳеч ким эътироз билдира олмайди. Аммо У меҳрибон Зот: «Бемор ва мусофирлар ўз вақтида тутмасалар майли, кейин тутиб берадилар», деди.

Шунингдек, бир ой эмас, икки, уч, балки ундан ҳам кўпроқ ойларда тутишни фарз қилса ҳам бўларди. Бир ойнигина фарз қилиши ҳам енгилликдандир. Аллоҳ таоло амр қилган ибодатни сўзсиз бажариш ҳар бир банданинг бурчи. «Нима учун? Фойдаси борми, бўлса, нимада?» каби саволларни беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Лекин шундай бўлса ҳам, баъзан иймон қувватланиши учун, илоҳий фармонларнинг мўъжизакорлигини тасдиқлаш учун баъзи маълумотлар зикр қилинади. Қуръон, Ислом, рўза каби ҳақиқатлардан бехабар ёки хабардор бўлса ҳам, бу ҳақиқатларни қайсарлик ила тан олмай келаётган худосиз олимлар, ҳатто ғайридин тиб олимлари ҳам узоқ илмий изланишлари, тажрибалари давомида динимиз буюрган амалларнинг инсон ҳаётига нақадар фойда эканини билвосита тасдиқламоқдалар. Жумладан, улар: ҳар бир инсон соғ-саломат бўлиши учун бир йилда ҳеч бўлмаса бир ой ихтиёрий оч қолиши керак, деган хулосага келдилар.

Узр сабабли рўза тута олмаганлар ажру савобдан бебаҳра қолмасинлар деб, Аллоҳ таоло рўзанинг қазосини тутишни жорий қилди. Рўза тутиш ибодати Аллоҳни улуғлаш, унга шукр келтиришга арзийдиган ибодатдир.

«Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учунШоядкишукр қилсаларингиз».

Ҳа, Исломдаги ибодатларни фарз қилиб, бандалик бурчини адо этишга, гуноҳларни ювишга, ажр-савоб олишга шароит яратиб берган Аллоҳ таолони тинмай улуғлаб, унга доимо шукр қилиш керак. Ҳар бир фарз ибодат бандада Аллоҳ бошлаган ҳидоятнинг қадрига етиш ҳиссини кучайтириши лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  (Васатия – ҳаёт йўли китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза доирасида баъзи масъалаларСАВОЛ Рўзадор учун нима лозим бўлади У нималарга кўпроқ эътибор бермоғи керакЖАВОБ Рўзадор одам кўпроқ тоату ибодатларга давоми...

4508 05:00 / 13.01.2017
Рамазон ойида суҳбатдошининг рўза тутган ё тутмаганини билиш ниятида рўзамисиз, ё кўзамисизrdquo, деган саволга дуч келишингиз мумкин. Айниқса, хозиргидек кун узун, давоми...

3057 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримни Қадр кечасида нозил қилган. Қуръони каримда шундай мараҳамат қилинади .Ҳақиқатан Биз уни Қадр кечасида туширдик, Қадр сураси, 1оят. давоми...

3442 05:00 / 14.01.2017
Aраб тилидаги таровеҳrdquo сўзи луғатда дам олиш роҳатланишrdquo маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракатли намознинг ҳар тўрт ракатини давоми...

21282 05:00 / 14.01.2017