1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи ҳолатлар

15:10 / 26 март 2509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар?

Жавоб: Улар қуйидагилардир:

1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридаги ҳолатларнинг узр бўлиши учун ўз касбининг моҳир устаси бўлган адолатли мусулмон шифокор томонидан тавсия қилиниши шартдир. Ғайридин, соҳасининг устаси бўлмаган, ибодатларга бепарво шифокорларнинг тавсиялари қабул қилинмайди.

Бемор ўз жонига ёки бирор аъзосига талафот етишидан қўрқса, билижмоъ рўзасини очаверади.

2. Сафар қилиш. Мусофир киши рўза тутиш-тутмасликда ихтиёрлидир. Имкони бўлса тутгани афзал. Рўза тутганидан сўнг сафарга чиқса, рўзасини очишга рухсат берилмайди. Очиб юборса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Рўза тутганидан сўнг сафарни ният қилсаю, ўз шаҳридан чиқиб кетишидан аввал еб-ичиб юборса, каффорат лозим бўлади.

3. Мажбурланиш. Мажбурланиш икки қисм бўлади: 1) ҳалок бўлиш ёки бирор аъзосига талофат етиш хавфи, қаттиқ калтакланиш хавфи; 2) бу даражага етиб бормаган мажбурлаш. Агар саломат ва муқим бир киши ўлимтик, қон, тўнғиз гўштини ейишга мажбур қилинса, мажбурлаш тури биринчи қисмга оид, яъни ўлиб кетиш, бирор аъзосига талофат етиш ёки қаттиқ калтакланиш каби бўлса, унга юқоридаги нарсаларнинг истеъмоли ҳалол бўлади. Сабр қилиб, емай ўлиб кетса, гуноҳкор бўлади. Биринчи қисмга оид мажбурланиш билан куфр сўзини айтишга, ибодатларни бажармасликка зўрлансаю, қалби иймонга хотиржам бўлиб, куфр сўзини тилга олса, ибодатларни бажармаса кофир, гуноҳкор бўлмайди.

Бемор ва мусофирлар биринчи қисмга оид мажбурланиш билан рўза тутишга мажбурлансалар рўзаларини очадилар, балки вожиб ҳам бўлади. Ҳаттоки, рўзасини очишдан бош тортиб ўлиб кетишса, гуноҳкор бўлишади);

Агар ўлакса, қон, тўнғиз гўштини ейишга ёки хамр ичишга (қамаб қўйиш, уриш, кишанлаш каби) ортиқча қийнамай мажбурланса, уларни ейиш ва ичиш ҳалол бўлмайди. Агар қаттиқ мажбурланса (ўлдириш, бирор аъзосига талафот етказиш, қаттиқ уриш каби), ҳалол бўлади. Сабр қиламан, емайман деб ўлиб кетса гуноҳкор бўлади. Шунингдек, куфрга шу каби қаттиқ мажбурлансаю, қалби иймонга хотиржам бўлса, куфр лафзини айтишига рухсат берилади. Айтмаса, сабр қилса, савоб олади. Рўза, намоз каби Аллоҳнинг ҳақларини бузиш ҳам шундай.

4. Ҳомиладорлик.

5. Эмизиш (ҳомиладор ёки эмизикли аёлга ўзининг ёки боласининг жонига нуқсон ёки ҳалокат етиш хавфи бўлса, рўза тутмасликка, тутган бўлса очиб юборишга рухсат берилади. Бу нарсалар тажриба билан ёки гумони ғолиб бўлиши ёки мусулмон, ўз ишининг устаси бўлган шифокор тавсияси билан билинади)

Ҳомиладор ё эмизикли аёл ўз жонига ёки болаларига хавф сезса, рўзасини очади. Каффорат вожиб бўлмайди.

6. Очлик.

7. Чанқоқлик (бу ҳолатлар ҳалокат ёки беморликка олиб борса, рўзани очиш учун узр саналади).

8. Қарилик (эркагу аёл ёши қартайиб, рўза тутишга кучи етмаса, бу ҳолат умрининг охиригача давом этса, рўза тутмасдан бадалига фидя тўлашлари лозим бўлади).

Соғайишдан умидини узган, сурункали касалликка дучор бўлган беморга касаллиги туфайли ҳар кунлик рўзаси эвазига фидя тўлаши вожиб бўлади Агар юқоридаги кишилар ёзнинг узун кунларида тута олмай, қишнинг қисқа кунларида тутишга қудратлари етса, рўза тутишлари фарз бўлиб, фидя кифоя қилмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи кириб келар экан баъзи кишилар масъул бўлмаган нарсалар ҳақида бошқотириб, ўзлари билмаган ҳолда ўзаро кўнгилсизликлар келтириб чиқарадилар. Рамазон давоми...

3586 05:00 / 14.01.2017
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдик. Йигирманчи давоми...

2201 18:45 / 05 апрель
Рўза фарзи айн бўлиб, диннинг улкан бир рукни ва фарзлиги қатъий равишда Қуръон ва суннат билан собит бўлган, фарзлигига ижмоъ қилинган амалдир. Рўзанинг давоми...

2654 14:00 / 07.04.2023
Вақт шафқатсизларча ўтиб кетаяпти. Мана Рамазонни охирги ўн кунлиги кириб келди. Бу сўнгги ўн кунликни ўзига хос қилган нарса Қадр кечасиrdquo нинг давоми...

14929 15:25 / 17.05.2020