1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Ислом ҳақида суҳбат

13:18 / 08.03.2025 1036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عن طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، أنه يَقُولُ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ أَهْلِ نَجْدٍ ثَائِرَ الرَّأْسِ، يُسْمَعُ دَوِيُّ صَوْتِهِ وَلاَ يُفْقَهُ مَا يَقُولُ، حَتَّى دَنَا، فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُ عَنِ الإِسْلاَمِ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِي اليَوْمِ وَاللَّيْلَةِ". فَقَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: "لاَ، إِلَّا أَنْ تَطَوَّعَ". قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَصِيَامُ رَمَضَانَ". قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهُ؟ قَالَ: "لاَ، إِلَّا أَنْ تَطَوَّعَ". قَالَ: وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الزَّكَاةَ، قَالَ: هَلْ عَلَيَّ غَيْرُهَا؟ قَالَ: "لاَ، إِلَّا أَنْ تَطَوَّعَ". قَالَ: فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ وَهُوَ يَقُولُ: وَاللَّهِ لاَ أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلاَ أَنْقُصُ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ".

البخاري: 46، 2678، 1891، 6956، مسلم: 11.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига Нажд аҳлидан сочлари тўзғиган бир киши келди. Овозининг ғулдираши эшитилар, нима ҳақида гапираётганини эса фаҳмлаб бўлмас эди. Ниҳоят яқин келди. Билсак, Ислом ҳақида сўраётган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча ва кундузда беш вақт намоз», дедилар.

У киши: «Зиммамда бундан бошқа нарса борми?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Рамазон рўзасини тутиш».

У киши сўради: «Зиммамда бундан бошқа нарса ҳам борми?» Расулуллоҳ дедилар: «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)». Пайғамбар алайҳиссалом закотни айтдилар.

У киши яна сўради: «Зиммамда бундан бошқа нарса ҳам борми?»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, лекин ўз ихтиёринг билан қилишинг (мумкин)», дедилар.

Шунда бояги одам: «Аллоҳга қасамки, бунга зиёда ҳам қилмайман, камайтирмайман ҳам», деб ортига бурилиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар айтганига амал қилса, у нажот топибди», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

«Рўза аҳлига Рамазон туҳфаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 31 мартдаги 2156-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг рўзаси ndash иймон келтирган ҳар бир киши учун фарздир. Араб тилида Рўзаrdquo ассиямrdquo ёки ассавмrdquoдеб талаффуз қилинади. Ассиямrdquo ёки Ассавмrdquo давоми...

38896 18:03 / 16.05.2018
Лақийт ибн Собрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен .Эй, Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг,, дедим. .Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини давоми...

5016 20:00 / 26.04.2021
Инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлса, у ҳолда эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслигимиз ва бошқа иш қилишимизга рухсат ҳам бўлмаслиги давоми...

2328 23:45 / 27.03.2023
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва садақаи фитрини бериш мандубдир. Сўнгра намозгоҳга чиқади. Намозгоҳда ийд давоми...

6002 05:00 / 14.01.2017