1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Бир туш тарихи. Туринг, муборак Рамазон келди! (Ҳикоя)

05:00 / 11.01.2017 3934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳориб-толиб, ниҳоят тунамоққа чоғланган эдим.  

“...Бу виқорли тоғда пайдо бўлиб қолганимга ҳеч ҳам ақлим бовар қилмайди. Ёнбошлаганча, ўнг томондан сузиб келаётган булут устига чиқволдим. У мени нариги тарафдаги тик қояга элтиб қўйди. У ердан пастдаги гўзал бир водийга  кўзим тушди. Тоғлар этагидан оқиб ўтаётган сокин дарё қирғоғидаги сайхонликда қандайдир маросим ўтказилаётган эди. У – қувончбахш тадбир, мен кўрган-билган маросимларнинг бирортасига ҳам  ўхшамас эди. Тадбирда  иштирок этаётганлар ижрочиларнинг шаърий қоидаларга тўла амал қилаётганидан шодумон эдилар. Улар Мезон-тарозидан ўтган, Аллоҳ ярлақаган  мўмин-мусулмонларга ўхшардилар.


Соҳил  бўйидаги кўшк дарвозасидан бир киши чиқиб, фаришта мулозимлар олдида бўйин эгиб турганига  кўзим тушди.

Ногоҳ, замину само бўйлаб калом зикр қилинди:

    -Мўъминнинг номаи аъмолини  ўқинг!

Фаришта-котиб Иллиюндан келтирилган китобни очиб,  ўқий бошлади:

-Исми Мўмин, Мусулмоннинг ўғли, тирикликда деҳқончилик билан шуғулланган. Мурсал пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг умматидир. Ҳамма баравар Пайғамбар (с.а.в) номига саловот айтишгач:

-    Савоб ишларидан хабар қилинг! – деган ажойиб бир овоз борлиқни тутди.

-    Деҳқончилик  қилиш билан  бирга, кўчаларни йўловчиларга халал берадиган шох-шаббалардан тозалаб турган, масжид ҳовлисини супуришни касб килган. 

Бу амал айтилган ҳамон Уҳуд тоғига тенг келадиган хажмдаги бир идишга савоб тўлди.

-    Давом этинг...

-    Ўн йил давомида бомдотдан қайтишда бекатни супуриб турган, бу хайрли ишини бирор кимсага билдирмаган. Шу боис, аъмолига ёзилган савоб етти юз даражага оширилган. Мезон тарозусида савоб ишлари устивор чиққан.

-    Ажрини эшитинг! – дейилиши билан самодан қизил ёқут йўлакли  нур  пайдо бўлди.  Ҳайрат  ва мададбахш бу овоз янаям  баландроқ жаранглади:

-    Ул Мўминни қизил ёқут  йўлакдан Доруссалом  жаннатига кузатиб қўйинг.

-    Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин, Пайғамбар алайҳиссаломга эса Унинг саломи бўлсин, – деди жаннатий, қувончдан юзлари порлаб.

-    Мўминнинг хурсанд бўладиган вақти ва жойи мана шу ердан бошланади, - деди Бошқарувчи фаришта барчага  эълон қилиб. Ва жаннатий  одамни  табриклади,- Аллоҳнинг мукофоти муборак бўлсин, эй, банда-и мўмин!

Дарвозадан иккинчи киши чиқди. Котиб фаришта аъмолини ўқиди: 

-Муҳтожга қарз берган. 

Дарҳол икки Уҳуд тоғи сиғимича  улкан бир идиш савобга тўлди.

 -Уч нафар камбағалнинг  қарзидан воз кечган. Бунинг савоби туман даражага кўтарилган. Самодан ёйилганган  нурда кумушранг йўл пайдо  бўлди.

Яна  ўша овоз  жаранглади: - Дорул хулд жаннатига йўлланг. 

“Алҳамдулиллаҳ”,-  деди Жаннатий. Барча фаришталар ҳам Аллоҳга ҳамд айтдилар.

    Шундан сўнг, номаи  аъмоли  ўқилган бир неча мўминларни  фаришталар зумраддан  пайдо бўлган йўлдан Наъим жаннатига, лаълдан  пайдо бўлган  йўлдан Адн жаннатига, нурдан  пайдо бўлган йўлдан Маъво жаннатларига кузатиб қўйдилар.

Котиб фаришта кейинги мўминнинг номаи аъмолини ўқий бошлади:

-    Аллома-мударрис. Вафотидан сўнг фарзандлари, ёзган китоблари, шогирдларидан етиб турган савобу ажрлар икки дунёсини тўлдирган.

Самода пайдо бўлган нур ер  юзини  ёритди, унда  гавҳардан  ясалган  йўлак пайдо бўлди. Тағин  барчани  интиқтирувчи овоз еру кўкни тутиб  кетди.

-    Фирдавс жаннатига йўлланг! 

Аллома “Субҳоноллоҳ” деди. Фаришталар ҳам ушбу тасбеҳни такрорладилар.

Шундан сўнг бир кампир чиқиб келди. “Етим боққан”, – деб ўқилди номаи аъмолидан. Кампирнинг машаққатли хизматлари эвазига оз эмас, кўп эмас – нақ  ўн тўрт  Уҳуд тоғига  тенг сиғимли идишлар савоб билан  лим-лим бўлди. Дунё ҳаёти даврида кампир  чолининг ризо-розилигига эришган экан. Самодан чиққан  нурда олтиндан  бир йўл  пайдо бўлиб, у Боғи Эрам жаннати дарвозасигача  етди. Муқарраб  фаришталар кампирни  шу йўлдан  жаннат  сари  етаклади. Кампир йўлбошловчилар билан жаннатга бурилгани ҳамоно ўн саккиз яшар қизга айланиб қолди. Уларнинг барчаси Аллоҳга ҳамду-сано, Пайғамбар алайҳиссаломга саловоту саломлар айтишдилар.

Кейин яна бир киши чиқди. Ажабо, унинг шакли-шамойили, қадди-қомати менга ўхшарди, фақат у кексайиб қолган эди. Менинг ва отамнинг исмлари зикр этилди.

-    Ўқинг!

Номаи аъмолимдан ўқилди:

-    У -  рўзадор.

Ўша  заҳоти маросимни бошқараётган бошқарувчи бори ҳужжатларни йиғиштириб, фаришталарга ишора қилди: Ёппасига фаришталар: “Аллоҳу акбар!” деб ҳамд айтдилар. Сўнг ҳаммалари қаёққадир ғойиб бўлдилар. Котиб қуйидаги сўзларни бор овозда ўқиди:

-Рўза тутган банданинг ажрини Жаноби Ҳақ Субҳонаҳу Ватаолонинг Ўзи беради. Бу ажр ҳаммасидан ҳам аълодир. Рўзадорларга жаннатнинг хушбўй ва гўзалликда  мислсиз “Раййон” дарвозаси очилган. Илоҳа, барча оламлар яратувчиси Аллоҳнинг юзини кўриш бахтига муяссар бўлинглар”. Фаришталар бараварига : “Жалла жалалоҳу!” дейишди.

Дабдурустдан бир фаришта келиб, елкамдан торта бошлади: 

-Сиз ҳақингизда гапирилаяпти. Юринг Унинг ҳузурига...”

Ва ногоҳ қулоғимда отамнинг қадрдон овози  жаранглади:

-    Туринг, ўғлим  - дея  у елкамни оҳиста ирғарди. – Туринг, саҳарлик қиламиз, муборак рўзаи Рамазон келди...

Ушбу хайрли тушни болалигимда кўрган эдим. Мана, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёшига тўлаяпманки, ўша тушнинг шарофатиданми, рўза тутмай қолган йиларимни эслай олмайман.


Абдурауф Раҳимқулов.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик давоми...

25626 05:00 / 11.01.2017
Гуноҳлар мағфират қилиниши мавзуси оламнинг яратилиш вақтидан бери кўтарилган масала. Ўша пайтда Аллоҳ Одам алайхиссаломни халқ қилганда фаришталарга Одамга давоми...

5905 03:30 / 09.04.2023
Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ давоми...

1311 03:30 / 11.04.2023
Рамазон рўзаси ҳақидаСАВОЛ Рамазон нима дегани, унинг рўзаси қачон фарз қилинганЖАВОБ Рамазон сўзини араблар қадидан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий давоми...

13621 05:00 / 13.01.2017