1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Мағфират: Рамазон ўртасидаги совға

03:30 / 09.04.2023 5905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гуноҳлар мағфират қилиниши мавзуси оламнинг яратилиш вақтидан бери кўтарилган масала. Ўша пайтда Аллоҳ Одам алайхиссаломни халқ қилганда фаришталарга Одамга сажда қилишга буюрди, Иблис кибрланиб, итоатсизлик қилди ва мағфиратдан мосуво бўлди.

Иблис жаннатдан қувилди ва авф қилинмади. Ер юзида қанча яшамасин, ҳеч қачон кечирилмайди, бу ҳаммага аён ва унинг манзили жаҳаннамдир.

Яратилиш Ҳавво онамизни дунёга келишлари билан давом этади.  Одам ва унинг жуфти ўзларининг биринчи хатоларини қилиб қўйишди. Ман қилинган мевани емаслик уларга буюрилган эди, аммо Иблисни васвасасига учиб Аллоҳнинг амрига итоатсизлик қилиб қўйишди. Тезда Одам ва Ҳавво Аллоҳга  қилиб қўйган гуноҳлари учун тавба қилишди. Тавба қилишганидан кейин , иккаласи мағфират қилинди ва шу билан бирга ер улар учун қароргоҳ қилиб берилди. Ўша пайтдан бери Одам ва Хавво зурриётлари гуноҳ қилиб келади. Аллоҳ ва бандаси орасидаги мағфират масаласи ҳар доим долзарблигича қолаверади.

Аллоҳ Қуръонда:

“...Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмдилдир......”  (Музаммил сураси, 20-оят)

Аллоҳнинг мағфират ҳақида гапириши, инсоннинг заиф, ожиз банда эканлигига далолат қилади. Одам боласи хато қилиб, гуноҳга ботувчидир. Аллоҳнинг марҳамати билан шу заиф, ожизлигимизга қарамасдан бизга ажойиб бир неъмат берилган. Биз Аллоҳга муножат қилиб, гуноҳларимизга тавба қилишимиз мумкин.  Инсоннинг қанча гуноҳ қилишининг аҳамияти йўқ, илло Аллоҳ Ғофурур Роҳиймдир ва У тавба қилганларнинг гуноҳини кечиришини айтаяпти.  Одам бўлиш бу хато қилиш ва гуноҳ содир этиш демакдир.

Расулуллоҳ саллолоҳу алйҳи васаллам: “Барча одам боласи хатокордир. Хатокорларнинг яхшиси тавба қилувчилардир”, дея марҳамат қилганлар.

Агар биз маъсият қилсак ва тавбага шошмасак, бизларни гуноҳ қилишга мойил қилиб яратилганимиз бизни оқламайди. Ҳар қандай ёмон амалнинг орқасида умид нури ётади ва бу ҳар доим Аллоҳга тавба қилиб, ўзгариш имкони борлигига далолат қилади.   

«Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади.» (Нисо сураси, 110-оят)

Рамазон ойининг ўртаси мағфират даҳаси ҳисобланади. Ва мусулмонларга бу  кунларда гуноҳларига тавба қилишлик буюрилади. Шуни ёдда сақлаш керак, мағфират фақат Аллоҳ томонидан. Аллоҳ Ғофурдир шунинг учун мусулмонлар,  фақат Унгагина ёлворишади. Аллоҳнинг мағфиратисиз жаннатга кириб бўлмайди.

Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “ Ким бу тунда ихлос билан Аллоҳдан савоб умидида ибодат қилса унинг аввалги гуноҳлари кечирилади.” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Ким Рамазонда ихлос билан рўза тутса, унинг ҳамма гуноҳлари мағфират қилинади. Рамазон ойи раҳмат ва мағфиратга тўлалиги кундек равшан. Бу гапнинг тасдиғи сифатида Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги гаплари мисол бўлади: “Рўзадорниг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳга мушкдан севимлироқ, сувдаги балиқлар ҳам ифторгача уларга истиғфор айтишади, Жаннат улар учун ҳар куни безанади, ҳамма ўзбошимча шайтонлар кишанланади, ва ёмон ишларни қила олмайди,  Ва сўнгги кеча, рўза тутганларнинг барча гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)

Лекин мағфират нима дегани?

Кечириш – қасос  эхтиёжидан халос бўлиш, гина ва кудрат, норозилик каби хиссиётлардан қутулиш, ўтмишни унутиш. Аллоҳ мутлақ кечиришга қодир. Аслида бизга ўзимизни кечириш ва кечирим сўраш қийин. Аллоҳдан мағфират сўрашдан аввал биз ўзимизни кечиришимиз керак.  Ўзингиз сўранг, мен нима ёмонлик қилдим ? Ҳақиқатдан ҳам мен ўзгармоқчиманми ? Мени қандай ёмон одатларим бор, қайси хатоларни мен қайта –қайта содир этаман ? Улардан қутулиш учун мен жиддий ўйлаб кўрдимми ? Ўзимдаги ўгаришларни қабул қила оламанми? Агар мен ўзгаришни истасам, ва мағфират қилинишга интилсам, уни мен фақат Аллоҳ розилиги деб қилишим керак!

Аллоҳдан мағфират сўрашимиз керак бўлган нарсалар аввалам бор, ўзимиз учун зарарли бўлганлигидандир. Шунинг учун Аллоҳ олдида гуноҳ қилганимизда,  ўзимизга зулм қилган бўламиз. Бу нима учун ёмон деб ўзимиздан сўраймизми ? Бу нарса ёмон эканлингини самимий тан ололиймизми ? Тўғри иш қилаётганимизга ишончимиз комилми ? Баъзан ўзимиз билан оввора бўлиб Қуръон ва суннатда нима дейилганини осонгина унутиб қўямиз. Эҳтимол, динга бўлган муносабатимизда ўзимизнинг  устунлигимиз нимада эканлиги ҳақида ўйлайдиган вақт келгандир. Биз ҳақиқатдан ҳам солиҳ амалларни ихлос билан бажараяпмизми ёки бунинг орқасида ғаразли мақсадлар ётибдими ?

Нима бўлганда ҳам аввало ўзингизни кечиришни ўрганинг. Фақат шундан кейингина , узр сўраш қанчалик муҳим эканлиигини билиб оласиз. Айнан ўша дамда сиз ўзинигзни қалбингизни очиб, Аллоҳга тавба қилишингиз мумкин.  Мана шу нарса сизга ҳақиқий енгилликни ҳис қилишга ёрдам беради.  «Агар яхшиликни ошкора ёки махфий қилсангиз ёки ёмонликни авф этсангиз, албатта, Аллоҳ авфли ва қодир зотдир.» (Нисо сураси, 14-оят)

Мағфиратнинг бошқа ўлчови  - бу бошқаларни кечириш ва узр сўраш қобилияти. Рамазон – бу нарса учун энг муносиб вақт, сабаби “кечир” сўзи бу кунларда  одатдагидан кўра анча енгил айтилади.  

«Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир…..” (Аъроф сураси, 199-оят)

Яна Аллоҳ айтади:

«Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким авф этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зот золимларни севмас.» (Шуаро сураси, 40-оят)

Ҳатто тарафлар орасидаги муаммо хал қилинмаса-да, ҳар доим суянса бўладиган  Илоҳий Раҳмат бор.

«Иш бундоқ! Ким ўзига иқоб қилинганига ўхшаш иқоб қилсаю, сўнгра унга яна зўравонлик қилинса, Аллоҳ , албатта унга нусрат берур. Албатта Аллоҳ, авфли ва мағфиратли зотдир.» (Хаж сураси, 60-оят)

Рамазон йилда бир маротаба келади,  ва унинг ўртаси мағфират даҳасидир. Аллоҳга иймон келтириш, агар биз гуноҳ қилсак ва Унга тавба қилсак, У гуноҳларимизни кечирувчи эканлигига ишончимиз комил бўлсин. Аллоҳ бизга бу маълум хос кунларни тавба қилиб олишимиз, гуноҳлардан тозаланишимиз учун берган. Дунё яратилганидан Набий саллолоҳу алйҳи васалламнинг сўнгги насиҳатларигача тавба –бу  Аллоҳ билан иймон келтирган банданинг мустаҳкам алоқасини безаб турадиган дуру-гавҳардир.

Бир куни Жаброил алайхиссалом Набий саллолоҳу алйҳи васалламнинг олдиларига келиб: “эй Муҳаммад Рамазон ойи келиб, гуноҳлардан пок бўлиб олмаган одам хор бўлсин - деди. Ва Набий саллолоҳу алйҳи васаллам:  ”Амин” –дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

Рамазоннинг ўртаси мағфиратга лиммо-лим. Мағфират енгилликка сабаб бўлади, айниқса бу Роббул Оламин тарафидан бўлса.  Хали Рамазон давом этар экан,  ўзимизни, бошқаларни кечиришга, кимгадир зулм қилиб қўйган бўлсак улардан узр сўрашга, ва Ғофуррур Роҳим бўлган Аллоҳдан бу Рамазонда бизнинг барча гуноҳларимизни кечиришини сўраб дуолар қилишга ошиқайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно. Бу ҳолатларда бирон нарсанинг давоми...

2120 13:08 / 26 март
Аллоҳ таоло шундай деди .Менинг номимдан айт .Эй ўз жонларига жавр зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни давоми...

4874 09:57 / 08.06.2018
Дин борлиқдаги Олий кучларга ҳақиқий дахлдорликдир, трансцендентликка яъни қалб даражасида мавжуд бўлган охират билан боғлиқ воқеликка уланишдир. Монотеистик давоми...

3487 17:53 / 03.06.2018
Бир киши ҳар куни рўза тутадиган бўлиб саҳарлик қилса, тили билан ҳам дили билан ҳам рўзани ният қилмаса саҳарлик қилишлиги ният ўрнига ўтади. Лекин саҳарлик давоми...

2445 06:00 / 08.04.2023