1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

09:37 / 23.09.2017 10871 pdf Ўқиш режими + -

Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг муносиб давомчиларидан бўлган қадрдонимиз, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ ўғлининг волидаи меҳрибонлари Саййида она Тўхтамиш қизи оламдан ўтдилар.

Исмига монанд Саййида онамиз шамсий‑қамарий йил ҳисобида эндигина олтмиш бир ёшга тўлган эдилар. Ана шу мазмунли, ибратли умрлари мобайнида марҳума онамиз уч қиз, уч ўғилни оқ ювиб, оқ тараб, уларни дину диёнат хизматига, юл-юрт, Ватан хизматига ярайдиган, ҳусни хулқли қилиб, гўзал тарбияладилар, икки ўғил ва бир қизларини эса ҳофизи Каломуллоҳ, аҳли илм қилиб етиштирдилар. Бу шарафли мартаба, юксак мақомга эришишда нафақат фарзандларнинг хизмату илтифотларидан узоқ бўлиш, балки йиллар давомида уларнинг фироқига, соғинчига ҳам матонат билан рози бўлдилар.

Саййида онамиз фарзандларни ўзлари учун эмас, динимиз учун, халқимиз учун тарбия қилиб, эл-юртга тақдим этдилар, бу йўлда ҳар қандай меҳнат ва машаққатни зиммаларига олдилар. Бу эса бу волидаи муҳтараманинг Қуръони Каримга, илм-маърифатга ихлосу муҳаббатларининг буюклигидан эди. Ана шундайин ҳимматларининг маҳсули ўлароқ Аллоҳ йўлига тиккан фарзандлари Алижон қори тиним билмай Қуръони Каримга хизмат қилмоқдалар. Қадим Миср ўлкасида, Ватандан узоқда истиқомат қилиб,  нафақат юртимиздан, балки бутун Марказий Осиёдан борган толиби илмларга Қуръони Каримдан таълим бермоқдалар.

Шу муносабат билан «Ҳилол-нашр» ҳамда ислом.уз портали жамоаси барча аҳли Қуръонлар, аҳли илмлар номидан, бутун ўзбек халқи номидан Саййида онамизнинг фарзандларига, хонадон аҳлига, қариндошлари, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломига хизмат қилаётган шундай муносиб фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялаган мушфиқа онамизни Ўз раҳматига олсин!

Ортларидан қолган Қуръон ходиму ходималарининг хизматлари ва тиловатларидан қабрларини мунаввар қилсин, амал дафтарларига қиёматгача узлуксиз ажру савоблар бориб туришини насиб этсин!

Барча азизларимиздан бу волидаи муҳтарамамизнинг руҳи покларини тиловат ва хайрли дуолар билан ёд этишларини сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом .илм, деганда, барча илмларни кўзда тутади. Кишида илм ўзўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Албатта, бунинг учун устоз зарур. Илм ва уни талаб қилишнинг фазилати давоми...

1333 09:01 / 01.10.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими 20242025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни давоми...

5038 10:54 / 08.06.2024
Бугун, 29 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан тайёрланган шайх Алижон қори қироати асосида Қуръони Карим тиловатининг видеотасвирга давоми...

2677 11:36 / 29.03.2022
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ҳофизи Қуръон қироати ва тажвид илмида моҳир қори, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан силсила давоми...

2595 18:56 / 26.09.2020