1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳирот оқ мармар ноёб тошлари Имом Бухорий мажмуасига етказилди

13:30 / 14.05.2025 1355 pdf Ўқиш режими + -

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги «Термиз» халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида Афғонистон расмийларининг Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун туҳфа этаётган Ҳирот оқ мармар тошларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Афғонистон делегацияси мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг ҳоки мангу қўним топган муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш чоғида Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан танишиб, бу ердаги қурилишга ўз ҳиссасини қўшиш учун Ҳирот оқ мармари билан таъминлашини таклиф этган эди. Шунга мувофиқ бугун Афғонистондан Ўзбекистонга 18 та юк машинасида узунлиги турли ўлчамдаги қалинлиги 3,5-4 сантиметрли ноёб оқ мармар тошнинг дастлабки 324 қутиси етказилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари ғояси билан барпо этилган «Термиз» халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси муҳим ўрин тутаётгани, замонавий савдо марказида ўзбек-афғон расмийлари учрашувларида янги ғоя ва таклифлар илгари сурилаётгани қайд этилди.

Тантанали маросимда Афғонистон Вазирлар Маҳкамаси котибияти бошлиғи Мулло Абдулвосе Ходим, Балх вилояти губернатори Ҳожи Муҳаммад Юсуф Вафо, Балх университети ректори Шайх ул-Ҳадис Муҳаммад Сайид Ҳошимий айни пайтда Ўзбекистон — Афғонистон ўртасидаги яқин қўшничилик ришталари, ҳамкорлик алоқалари, Афғонистон таълим марказининг ёшларга касб ўргатишдаги аҳамияти тўғрисида сўз юритди. Оғир кунларда Ўзбекистон кўрсатган беғараз ёрдам учун ташаккур билдирилди. Ҳозир Ҳирот оқ мармар тошидан Арабистон, Россия, Эрон каби давлатларда кенг фойдаланилаётганини маълум қилиб, унинг ноёб хусусиятлари ҳақида фикр алмашди.

«Бу тошларни ислом оламининг улуғ алломаси, Қуръони Каримдан кейинги ўринда турадиган нодир бойлик муаллифи Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг янги қурилаётган мажмуаси ва унинг атрофига тўшаш учун олиб келдик», дейди Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Балх вилоятидаги ваколатхонаси раҳбари Мавлавий Аминуллоҳ Содиқ. – Кейинги йилларда қадимги борди-келди муносабатларимиз янги босқичда ривожланиб, ўзаро ҳамкорлигимиз мустаҳкамланмоқда. Тижорат, иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларимиз кенгайиб бораётир. Бу тошга дунёда катта қизиқиш мавжуд. У иссиқда исиб, совуқда совиб кетмайди. Тозаланиши ҳам жуда осон. Ўзига сув юқтирмайди. Бугун тўрт минг квадрат-метр ҳажмда мармар тош олиб келдик. Иккинчи босқичи ҳам тайёр бўлиши билан Ўзбекистонга етказилади.

Тадбир якунида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, жумладан, савдо, транспорт, гуманитар ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден .Миллион мусулмон овози, номли виртуал мулоқотда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган давоми...

3718 17:03 / 22.02.2021
2022 йилнинг январьсентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди. Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давоми...

1377 18:28 / 06.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмиймаърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ давоми...

2430 19:56 / 27.06.2023
Бугун, 2019 йил 29 май Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Сирож Солиҳrdquo жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди. Жоме масжид давоми...

2893 16:30 / 29.05.2019